Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Банк биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларда иш куни якунлангач нақд пул 
ва бошқа қимматликлар қолдиғини банк кечки кассасига чакана амалиёт кассаси кассири 
томонидан топширилганда мазкур Йўриқноманинг
8а-иловасига 
мувофиқ шаклдаги бланк 
тўлдирилади. 
(170-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 
39/19-сонли 
қарорига 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — 
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 


171. Банк томонидан хўжалик юритувчи субъект мурожаатига асосан томонлар 
ўртасида тузилган шартномага кўра, хўжалик юритувчи субъектнинг ҳузурида белгиланган 
тартибда банк кассалари ташкил этилиши мумкин. Бунда, ушбу ташкил этилган кассаларда 
қандай касса хизматларини кўрсатилиши, банк ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида 
имзоланган шартномага асосан белгилаб олинади. 
Шунингдек, банкка тегишли мини-банк биносида ҳам барча зарурий шароитлар 
яратилган ҳамда хавфсизлик чоралари тўлиқ таъминланган бўлса, белгиланган тартибда 
кассалар ташкил этилиши ва мижозларга касса хизматлари кўрсатилиши мумкин.
10-боб. Банкоматларни нақд пуллар билан таъминлаш тартиби 
172. Банк мижозларга қулайлик яратиш мақсадида банк биносига, бинодан 
ташқарида ташкил этилган чакана амалиётлар кассаларига ёки бошқа мақбул ҳисобланган 
жойларга инфокиоск ва банкомат, шунингдек, нақд пулларни қабул қилувчи 
автоматлаштирилган депозит машиналарини ўрнатиши мумкин.
173. Банк раҳбари банкоматларни ўз вақтида нақд пуллар билан таъминланишини 
назорат қилиб бориши лозим. Банкоматларда нақд пуллар билан бажарилган операциялар 
ҳар бир банкомат учун алоҳида очилган 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар» 
ҳисобварағида акс эттирилади.
Банкомат сейфини нақд пуллар билан тўлдириш, нақд пул қолдиқларини олиб 
келиш, техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш ишларини бажариш учун банк томонидан 
банкоматга хизмат кўрсатувчи техник ходим ва касса ходими бириктирилиши лозим. 
Бунда, банк касса мудиридан олинган нақд пулларни кассир томонидан банкомат 
сейфига ўз вақтида ва тўлиқ қўйилишини, банкоматдан олинган нақд пуллар қолдиғини 
касса мудирига топширилишини назорат қилиш вазифасини банкоматларга техник хизмат 
кўрсатувчи ходим бажаради. 
174. Банкоматлардаги нақд пулларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва масъул 
ходимларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида банкомат сейфининг калити касса 
ходимига бириктирилиши ҳамда ушбу сейф касса ходимининг пломбири билан 
пломбаланиши шарт.
Банкомат қандай мақсадда очилишидан қатъий назар, ҳар сафар банкомат 
очилишидан олдин техник ходим касса ходими иштирокида банкоматдаги нақд пул 
қолдиғини акс эттирувчи слипни чоп этиб, касса ходимига тақдим этиши лозим.
175. Банк раҳбарининг кўрсатмасига асосан бухгалтерия бўлими ходими банкоматни 
нақд пул билан таъминлаш учун чиқим касса ордерини расмийлаштириб, тегишли 
бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади. Шундан сўнг, ушбу чиқим касса ордерини касса 
мудирига топширади. 
Касса мудири чиқим касса ордерида қайд этилган нақд пуллар суммасини, 
банкоматларни нақд пуллар билан таъминлаш учун масъул бўлган касса ходимига, чиқим 
касса ордерига қўл қўйдирган ҳолда топширади. Касса ходими қабул қилиб олган нақд 
пулларини белгиланган тартибда банкоматнинг кассеталарига жойлайди ва уларни ўзининг 
пломбири билан пломбалайди. 
176. Банкомат банк биносидан ташқарида жойлашган бўлса, нақд пуллар билан 
тўлдирилган банкомат кассеталарини банкомат жойлашган манзилга олиб бориш инкассация 
хизмати ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Шунингдек, банк биносидан ташқарида жойлашган банкоматларга мадад пуллари 
етказиб бориш, шунингдек, ушбу банкоматлардаги нақд пул қолдиғини банк кассасига олиб 
келиш ишларини, банк ходимларининг хавфсизлигини ҳамда нақд пулларнинг бутлигини 
таъминлаган ҳолда инкассация хизмати ёки ички ишлар органи ходими кузатуви остида ҳам 
амалга оширилиши мумкин. 
177. Касса ходими банкомат сейфига нақд пуллар билан тўлдирилган кассеталарни 
жойлаштирилиб, банкоматнинг сейфини қулфлайди ва пломбалайди. Банкнинг 
банкоматларга техник хизмат кўрсатувчи ходими кассеталарга жойлаштирилган нақд 
пулларнинг умумий суммасини акс эттирувчи слипни чоп эттиради ва уни касса ходимига 


беради. Касса ходими ушбу слипни касса мудирига кўрсатганидан сўнг, бухгалтерия 
бўлимининг масъул ходимига тақдим этади. Бухгалтерия бўлимининг масъул ходими ушбу 
слипга асосан нақд пулларни банкоматга кирим қилинганлиги бўйича кирим касса ордерини 
расмийлаштириб, тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади ҳамда слип ва кирим 
касса ордерини касса мудирига топширади. 
Касса мудири ушбу слипни кирим касса ордерига илова қилган ҳолда кунлик касса 
ҳужжатлари йиғмажилдига тикади. 
178. Банк балансининг 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар» ҳисобварағига доир 
маълумотларга кўра банкоматдаги нақд пуллар қолдиғи камайган бўлса, банкда нақд пул 
муомаласини назорат қилувчи масъул ходим бу тўғрисида банк раҳбарига маълум қилади. 
Банк раҳбарининг кўрсатмасига асосан банкоматлар белгиланган тартибда нақд пуллар 
билан таъминланади.
179. Банкоматлардаги нақд пуллар қолдиғини банк кассасига қайтариш, банк 
раҳбарининг кўрсатмасига асосан амалга оширилади. Бунда, банкоматларга техник хизмат 
кўрсатувчи банк ходими, касса ходими иштирокида банкоматдаги нақд пуллар қолдиғини 
акс эттирувчи слипни чоп эттиради ва уни касса ходимига топширади. Касса ходими 
банкоматнинг сейф қисмини, банкоматларга техник хизмат кўрсатувчи ходимнинг назорати 
остида очиб, ундаги кассеталарни олади ҳамда банкка олиб боради.
180. Бухгалтерия бўлими масъул ходими чоп этилган слипдаги маълумотлар асосида 
банкоматдан олиб келинган нақд пуллар қолдиғини банкоматдан чиқим қилиш бўйича чиқим 
касса ордерини ҳамда банкоматдан олиб келинган нақд пуллар қолдиғини айланма кассага 
кирим қилиш учун кирим касса ордерини расмийлаштириб, тегишли бухгалтерия 
ўтказмаларини амалга оширади. Шундан сўнг, расмийлаштирилган чиқим ва кирим касса 
ордерини кунлик касса ҳужжатларига тикиш учун касса мудирига топширади. 
Касса ходими касса мудири иштирокида кассеталардаги пломбаларни очиб, нақд 
пуллар қолдиғини касса мудирига санаб ва кирим касса ордерига имзо қўйдирган ҳолда 
топширади. Касса мудири кассирдан қабул қилиб олган нақд пуллар қолдиғини, слипда қайд 
этилган нақд пуллар қолдиғи билан таққослаб кўради. Шундан сўнг, чиқим касса ордерини 
ҳамда нақд пуллар қолдиғи акс эттирилган слипни кирим касса ордерига илова қилган ҳолда 
кунлик касса ҳужжатларига тикиш учун олиб қўяди.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling