Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


-боб. Пул омборида нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланишини назорат


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

13-боб. Пул омборида нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланишини назорат 
қилиш тартиби 
203. Банк раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири шахсан иштирок этган ҳолда пул 
омборини биргаликда очиб-ёпишлари шарт. Шунингдек, уларга пул омборларидаги нақд пул 
ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишини ҳамда уларнинг дахлсизлигини таъминлаш 
вазифаси юклатилади. 
204. Банк пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳамда пул омборлари 
калитларини бир моддий жавобгар шахсдан бошқасига вақтинча топширилиши: 
банк бош бухгалтери ва касса мудиридан — банк раҳбарининг буйруғига асосан; 
банк раҳбаридан — вилоят (шаҳар) филиали раҳбарининг ёки Бош банк раҳбарининг 
буйруғига асосан амалга оширилади. 
205. Банкда учта моддий жавобгар шахсларнинг (банк раҳбари, бош бухгалтери ва 
касса мудири) бир вақтнинг ўзида ишда бўлмаслигига йўл қўймаслик чоралари кўрилиши 
лозим.
Банк раҳбари, бош бухгалтери ёки касса мудири ишда бўлган вақтда пул омборидаги 
нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгарликни уларнинг 
ўринбосарлари зиммасига юкланишига рухсат этилмайди. 
206. Нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бутлигини таъминлаш мақсадида, касса 
операцияларини бажарувчи ходимлардан бири эгаллаб турган лавозимидан озод этилганида 
ҳам унга топширилган нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ, бирма-бир ва доналаб қайта 
санаб қабул қилиниши лозим.
207. Банк иш куни бошида пул омборидан олиб чиқилган, шунингдек, инкассация 
хизмати орқали бошқа банкдан олиб келинган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг 
қолдиқлари банк иш куни якунлангач, белгиланган тартибда пул омборларига киритилиши 
лозим. Банк иш куни давомида чиқим қилинмайдиган нақд пул ва бошқа қимматликлар пул 
омборларида сақланиши керак.
Банкда бир нечта пул омборлари мавжуд бўлса, уларга тартиб рақамлари қўйилиши 
лозим.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
208. Пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар қулфланадиган темир 
стеллаж, сейф ёки темир жавонларда сақланиши керак. Пул омборидаги ва касса 
тармоғидаги барча темир шкаф, стеллаж, сейфлар ва тангалар сақланадиган қутиларга тартиб 
рақамлари қўйилган бўлиши лозим. Нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ҳисоб-китоби 
қайси ҳисобварақда юритилаётганлигига қараб, уларнинг ҳар бирини пул омборида алоҳида 
стеллаж, темир шкаф ёки сейфларда сақлаш керак. 
(208-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 
2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли 
қарори 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — 
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 
Пул омборида сақланаётган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бутлиги моддий 
жавобгар шахслар томонидан текшириб кўрилгач стеллаж, темир шкаф ёки сейфлар касса 
мудири томонидан қулфланади. 
209. Пул омборларидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни зудлик билан эвакуация 
қилиш зарурати туғилганда, уларни тўлиқ ва бир мартада ташиб кетилишини таъминлаш 
учун пул омборида брезент (захира) қоплари, пломбалар ва тизимчалар етарли миқдорда 
сақланиши шарт. Бунда, захира қоплари миқдори пул омборида сақланаётган нақд пул ва 


бошқа қимматликларни ҳамда ҳужжатларни бир вақтда олиб чиқиб кетишни мўлжаллаган 
ҳолда белгиланади.
Ҳар бир захира қопи шартли «1 сўм» баҳосида 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо 
буюмлар» кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида ҳисобга олинади. Ушбу захира қоплари 
алоҳида қопларга жойланиб, қоп оғзи боғланади ва ундаги ёрлиқ учта мансабдор шахслар 
томонидан сурғучли муҳр билан муҳрланади. Ушбу захира қопларидан бошқа мақсадлар 
учун фойдаланиш қатъиян ман этилади. 
210. Нақд пул ва бошқа қимматликлар пул омборига олиб кирилганидан ёки олиб 
чиқилганидан сўнг, мазкур Йўриқноманинг 
31-иловасида 
белгиланган шаклдаги пул 
омборидаги сейфда (стеллажда, темир шкафда) сақланаётган нақд пул ва бошқа 
қимматликлар рўйхатига зарурий ёзувлар қайд этиб борилиши лозим.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling