Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ушбу рўйхатда нақд пул ва бошқа қимматликлар қўйилган сана, кирим, чиқим ва 
қолдиқ суммалари кўрсатилади ҳамда улар нақд пул ва бошқа қимматликлар билан бирга ёки 
алоҳида йиғмажилдда ҳам сақланиши мумкин. 
(210-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 
2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли 
қарори 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — 
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 
211. Пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлашда 
фойдаланиладиган стеллаж, темир шкаф ва сейфлар банк иш куни тугаганидан сўнг, у ерда 
нақд пул ва бошқа қимматликлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, касса мудири 
томонидан қулфланиши шарт. Уларнинг калитлари касса мудирининг пул омборидаги 
шкафи ёки сейфида сақланиши лозим. 
212. Нақд пул ва бошқа қимматликлар пул омборига киритилаётган вақтда, уларнинг 
бут сақланиши учун моддий жавобгар бўлган шахслар: 
банкнотларни — боғламдаги дасталар сони ҳамда уларнинг устки накладкаларидаги 
ёзувлари бўйича; 
тангаларни — қопчалар сони ҳамда уларга бириктирилган ёрлиқлардаги суммалари 
бўйича; 
«Давлат белгиси» ДИЧБ ўрамидаги нақд пул чеки, тижорат банкларининг ҳисоб-
китоб чеки, омонат ва квитанция дафтарчалари ҳамда бошқа қатъий ҳисобда турувчи 
бланкларни — боғламлари ва устки накладкадаги ёзувлари бўйича;
чет эл валюталари ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатларини (тури ва қиймати 
бўйича) — дасталар сони ҳамда устки накладкалардаги ёзувлари бўйича;
қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва бошқа қимматликларни бирма-бир доналаб 
санаган ҳолда қабул қилиб олишлари шарт.
Бунда, банк кассаларига кирим қилинган чет эл валюталарини ва чет эл 
валютасидаги тўлов ҳужжатларини пул омборига киритишдан аввал, махсус ажратилган 
кассир томонидан касса мудири назорати остида бирма-бир қайта санаб кўрилиши, уларнинг 
тўловга яроқли эканлиги текширилиши ва белгиланган тартибда қайта ўраб-боғланиши 
тавсия этилади. 
213. Сақлаш учун қабул қилинган акция, вексель, депозит сертификатлари, 
Марказий банкнинг облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлар ҳам улардаги ҳимоя 
белгилари мавжудлиги текширилиб (ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилингач) доналаб 
саналган ҳолда пул омборига кирим қилиниши ҳамда улар ўз номинал қийматлари бўйича 
мазкур Йўриқноманинг
29-иловасида 
келтирилган 171-шаклдаги китобда ҳисобга олиниши 
лозим. 
214. Банк пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бутлигини тўлиқ 
таъминлаш, назоратдан ўтказиш мақсадида ҳар ойнинг 1-санасига пул омборида мазкур банк 
кассирлари томонидан қайта саналмаган нақд пул ва бошқа қимматликларни сақланиши 
тақиқланади.


215. Пул омборидаги «Давлат белгиси» ДИЧБ ўрамидаги пуллар, «муомалага 
яроқли», «эскирган» ва «тўловга яроқсиз» тоифасига ажратилган нақд пуллар бир-биридан 
алоҳида ҳамда номинал қийматлари бўйича сараланган ҳолда сақланиши лозим. Шу 
жумладан, чет эл валютаси (йўл чеклари, чет эл валютасидаги қимматликлар), ҳар бир 
турдаги, тоифадаги хорижий валюталар ҳам алоҳида боғламларда, хорижий валютадаги 
тангалар эса қопчаларда, уларнинг номинал қийматлари бўйича ажратилган ҳолда 
сақланиши лозим.
Пул омборларидаги стеллаж, темир шкаф ва сейфларда тангали қопчаларни қўйиш 
учун жой бўлмаса, уларни полга қўйилган поддон устида сақлашга рухсат этилади. 
216. Банк кассирлари томонидан ўраб-боғланган банкнот ва тангалар қайта 
саналмаган ҳолда пул омборида икки йилгача сақланиши мумкин. 
217. Нақд пуллар намунаси пул омборида сақланиши, зарурат туғилганда, уларни 
мижозга кўрсатиш учун касса тармоғига олиб чиқилиши ва банк иш куни якунига қадар 
ушбу намуналар пул омборига қайтарилиши шарт. Нақд пуллар намуналари ўзининг 
номинал қиймати бўйича 171-шаклдаги китобда ҳисобга олиниши лозим. 
Банкка сақлаш учун топширилган нақд пул ва бошқа қимматликлар қабул қилиб 
олинган санаси бўйича, тартиб рақамига қараб жойлаштирилган ҳолда пул омборида 
сақланиши керак. Пул омборида сақланаётган ҳар бир пакет ёки қопга кўзда тутилмаган 
ҳолатлар ҳисобварағи бўйича кирим касса ордерининг нусхаси бириктириб қуйилиши шарт. 
Ушбу кирим ордерларида пакет ёки қоп ким томонидан топширилганлиги, сақлаш учун 
топширилган қимматликнинг тури ва суммаси, тартиб рақами ҳамда кўзда тутилмаган 
ҳолатлар ҳисобварағига кирим қилинган санаси кўрсатилади. 
218. Пул омборидаги қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва сақлаш учун қабул 
қилинган қимматликлар: 
дафтар ёки китобча кўринишдаги бланклар — ҳар бир дафтар ёки китобча шартли «1 
сўм» баҳода; 
алоҳида варақ кўринишидаги бланклар — ҳар бир донаси, шунингдек, бир хил 
тартиб рақамли жуфт варақли (ёки комплект) бланклар ҳар бир комплекти шартли «1 сўм» 
баҳода; 
банк мижозларидан белгиланган тартибда сумкага (қопга) солиниб, қоп оғзи 
боғланган ва муҳрланган ҳолда ёки пакетга солиниб оғзи елимланган ва муҳрланган ҳолда 
сақлаш учун топширилган қимматликларнинг ҳар бир қопи шартли «1 сўм» баҳода ёки 
мижоз билан келишилган баҳода; 
банк томонидан ажратилган кредитлар таъминоти учун қабул қилинган ҳужжатлар 
пакетга солиниб оғзи елимланган ва банк муҳри билан муҳрланган ҳолда сақлаш учун 
топширилганда тегишли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича расмийлаштирилган 
кирим касса ордерида қайд этилган қиймати бўйича; 
банкка тегишли қимматли қоғозлар ва ўз қийматига эга бўлган тўлов ҳужжатлари 
номинал қиймати бўйича 171-шаклдаги китобда ҳисобга олиниши лозим.
219. Банкнинг моддий жавобгар шахслари пул омборини ёпишдан аввал, нақд 
пуллар ва бошқа қимматликларнинг бут сақланаётганлигини, уларнинг ҳисоби тўғри 
юритилаётганлигини ҳамда балансдаги маълумотларни, касса китобларидаги ёзувларни ва 
ҳақиқатда мавжуд бўлган нақд пуллар, қимматликлар қолдиқларига мос келишини текшириб 
кўришлари шарт. Бунинг учун: 
айланма кассадаги миллий валютадаги нақд пуллари қолдиғини 10101 — «Айланма 
кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги миллий валюта қолдиғига ҳамда 120-шаклдаги 
китобда қайд этилган ёзувларга мос келишини;
айланма кассадаги хорижий давлатларнинг нақд валюталари қолдиқларини 10101 — 
«Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги ҳар бир хорижий валюта қолдиғига 
ҳамда мазкур Йўриқноманинг 
32-иловасида 
келтирилган 121-шаклдаги нақд чет эл валютаси 
ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари қолдиғини қайд этиш китобида қайд этилган 
ёзувларга мос келишини; 


пул омборидаги нақд миллий валюта захираси қолдиғини 10102 — «Нақд пуллар 
захираси» ҳисобварағидаги қолдиққа ҳамда мазкур Йўриқноманинг 
33-иловасида 
келтирилган 141-шаклдаги нақд пуллар захирасидаги банкнот ва тангалар ҳисобини юритиш 
китобида қайд этилган ёзувларга мос келишини; 
пул омборидаги жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун 
Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаси фармойиши асосида олинган нақд миллий валюта 
қолдиғини 10196 — «Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд 
пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валюталари» 
ҳисобварағидаги қолдиққа ҳамда мазкур Йўриқноманинг 
34-иловасида 
келтирилган 142-
шаклдаги жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун банкка берилган 
мадад пулларининг ҳисобини юритиш китобида қайд этилган ёзувларга мос келишини; 
пул омборидаги жисмоний шахслардан сотиб олинган нақд чет эл валютаси 
қолдиғини 10196 — «Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд 
пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валюталари» 
ҳисобварағидаги қолдиққа ҳамда мазкур Йўриқноманинг 
35-иловасида 
келтирилган 121А-
шаклдаги жисмоний шахслардан сотиб олинган нақд чет эл валютаси қолдиғини қайд этиш 
китобида қайд этилган ёзувларга мос келишини; 
пул омборидаги Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар қолдиғини 10198 — 
«Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси» ҳисобварағидаги қолдиққа ҳамда 
мазкур Йўриқноманинг
36-иловасида 
келтирилган 141А-шаклдаги Марказий банкка 
топшириладиган банкнот ва тангалар ҳисобини юритиш китобида қайд этилган ёзувларга 
мос келишини;
пул омборидаги сақлаш учун қабул қилинган қимматликлар, қатъий ҳисобда 
турувчи бланкларни 90303 — «Давлатнинг қимматли қоғозлари бланклари», 90305 — 
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматли қоғозлари бланклари», 90317 — 
«Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланклари», 90327 — «Банкнинг 
қимматли қоғозлари бланклари», 90337 — «Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари», 
90993 — «Кафолат ва кафилликлар», 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар», 93616 
— «Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари», 93623 — «Сақланаётган 
хусусий қимматли қоғозлари, тижорат ҳужжатлари», 94501 — «Гаров сифатида олинган 
қимматли қоғозлар», 94502 — «Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар 
(талаблар)», 94503 — «Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар» кўзда тутилмаган 
ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисоби юритиладиган қатъий ҳисобда турувчи бланклар ҳамда 
сақлаш учун қабул қилинган қимматликлар қолдиқлари билан ҳамда 171-шаклдаги китобда 
қайд этилган ёзувларга мос келишини текширишлари шарт.
220. Банк иш куни давомида кассалардаги нақд пул ва бошқа қимматликлар билан 
кирим ёки чиқим касса операциялари бажарилгач, иш куни якунида касса мудири томонидан 
тегишли касса китобларида амалиёт куни учун умумий кирим ва умумий чиқим суммалари 
ҳамда кун охирига қолдиқ суммалар ҳисобланиб, қайд этилади. Касса китобларига ёзишда 
хатоликларга йўл қўйилса, китобнинг ушбу устунидаги ёзувлар устидан битта чизиқ 
тортилиб бекор қилиниб, ушбу хатолик моддий жавобгар шахсларнинг имзолари билан 
тасдиқланади. Шундан сўнг, касса китобига ҳақиқатда киритилиши лозим бўлган ёзувлар, 
китобнинг навбатдаги устунига ёзилиши лозим.
Банк иш куни давомида нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бирор бир тури ёки 
ҳисоб-китоби юритиладиган бирор бир ҳисобварақ бўйича касса операциялари 
бажарилмаган бўлса, тегишли касса китобида жорий банк иш куни бўйича ёзувларни (яъни, 
аввалги санадаги қолдиқ суммасини такроран) қайд этмасликка рухсат этилади. Ҳар ойнинг 
боши, яъни ойнинг биринчи банк иш куни эрталабки ҳолатга тегишли қолдиқ суммаларни 
мос равишда барча касса китобларида қайд этилиши бундан мустасно.
Касса китобларида қайд этилган ёзувларнинг тўғрилиги моддий жавобгар 
шахсларнинг имзолари билан тасдиқланиб борилиши лозим. Ушбу касса китоблари кун 
давомида касса мудирида, банк иш куни тугаганидан сўнг пул омборида сақланиши лозим.


221. Касса мудири томонидан юритиладиган пул омборининг касса китоблари 
ёзувлар билан тўлганида, улар 1 йил пул омборида сақланиши, шундан сўнг белгиланган 
тартибда банк архивига топширилиши лозим. Шунингдек, кассирларнинг 155-шаклдаги 
касса китоблари ҳам тўлганидан кейин 1 йил пул омборида сақланиши ва кейинчалик 
белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.
222. Банк моддий жавобгар шахслари пул омборларида сақланиши лозим бўлган 
нақд пул ва бошқа қимматликлар, касса китоблари ва ҳужжатларнинг барчаси пул омборига 
олиб кирилганлигига ҳамда уларнинг бутлигига, шунингдек, омбордаги барча сейф, стеллаж 
ва шкафларнинг қулфланганлига ва чироқларнинг ўчирилганлигига ишонч ҳосил 
қилганларидан сўнг, пул омборини қулфлайдилар. 
223. Банк пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишини 
таъминлаш учун уларнинг эшиклари моддий жавобгар шахсларнинг бевосита иштирокида, 
улар ўзларига бириктирилган калитдан кетма-кет фойдаланган ҳолда пул омбори эшигини 
очиб-ёпадилар. Бунда, пул омборининг: 
биринчи калит — касса мудирида; 
иккинчи калит — банк раҳбарида; 
учинчи (темир панжарали эшикни очадиган) калит — бош бухгалтерда сақланиши 
лозим. 
224. Банк пул омбори қулфланганидан сўнг, моддий жавобгар шахсларнинг сурғучли 
муҳрлари билан муҳрланади. Пул омбори эшигини муҳрлашда фақат сурғуч ишлатилиши 
шарт. Бунда, бутун ва тугунлари бўлмаган тизимча пул омбори эшигининг ҳалқаларидан 
ўтказилгач, етарлича узунликка эга бўлган тизимча учта чуқурликка эга бўлган тахтача 
устига қўйилиб сурғучланади ҳамда моддий жавобгар шахсларнинг сурғучли муҳрлари 
билан муҳрланади.
Сурғучлаш жараёнида тизимчани етарлича узунликка эга эканлигига ҳамда 
тахтачадаги чуқурчаларга сурғуч қўйилганда, сурғучни чуқурчалар доирасидан чиқиб 
кетмаслигига эътибор қаратиш лозим. Бу ўз навбатида, тизимчани узмасдан ёки муҳрларни 
бузмасдан пул омбори эшигини очиб бўлмаслигини таъминлайди.
Пул омбори эшигини сурғучли муҳрлар билан муҳрлаш қуйидаги кетма-кетликда 
амалга оширилиши лозим:
биринчи (юқоридаги чуқурчага) муҳрни — касса мудири; 
иккинчи (ўртадаги чуқурчага) муҳрни — бош бухгалтер; 
учинчи (пастдаги чуқурчага) муҳрни — банк раҳбари қўйиши шарт. 
225. Ушбу моддий жавобгар шахслар доимо пул омборларининг калитлари ва 
лавозим муҳрларини бошқа шахслар томонидан фойдаланишга имконият қолдирмаган ҳолда 
сақлашлари шарт. Моддий жавобгар шахслар ўзларига бириктирилган калитлар ва сурғучли 
муҳрларни бир-бирларига ва бошқа шахсларга топширишлари тақиқланади. 
226. Шунингдек, банк пул омборларини ёпиш, очишда замонавий технологиялар 
асосида яратилган ҳамда хавфсизликни янада кучайтириш имкониятини бера оладиган, 
дастурий таъминотга асосланган воситалар ёрдамида моддий жавобгар шахсларнинг 
биометрик («бармоқ изи», «кўз гавҳари», «товуш диапазони» ва бошқа) белгиларига қараб 
идентификация қилишга қодир бўлган инновацион усуллардан фойдаланишга ҳам рухсат 
этилади. 
227. Қулфланган ва муҳрланган пул омборини қўриқлаш хизмати ходимига 
топшириш вақтида қўриқлаш хизмати ходими пул омбори қулфланганлигини, эшикдаги 
ҳалқалардан ўтказилган тизимчанинг узилмаганлигини текшириб кўради ва сурғучли 
муҳрлар изларини, уларнинг намуналари билан солиштириб кўради. Бунинг учун 
қўриқлашга топшириладиган пул омбори (сейфлар, темир шкафлар) эшикларини муҳрлашда 
ишлатиладиган муҳрларнинг намуналари қўриқлаш хизмати ходимига тилхат асосида 
топширилган бўлиши керак.
228. Қўриқлаш хизмати ходими пул омбори эшиги белгиланган тартибда қулфланган 
ва муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилгач, кассанинг мазкур Йўриқноманинг 
37-иловасида
 


келтирилган 161-шаклдаги пул омборини очилиши, ёпилиши ҳамда қўриқлаш хизмати 
ходимига топширилиши ва ундан қабул қилиб олинишини қайд этиш китобига имзо қўйган 
ҳолда, пул омборини қўриқлаш учун қабул қилиб олади. 
Шундан сўнг, касса мудири жойлардаги ТҚП навбатчисига телефон орқали «махсус 
пароль» билан мурожаат қилиб, пул омборини ТҚПга топширади ва бу ҳақида тегишли 
ёзувларни мазкур Йўриқноманинг 
38-иловасида 
келтирилган пул омборини техник қўриқлаш 
пунктига топширилиши ва ундан қабул қилиб олинишини қайд этиш китобига қайд этади.
Тилхат банк раҳбарида, 161-шаклдаги ва мазкур Йўриқноманинг 
38-иловасида 
келтирилган китоблар касса мудирининг пул омборидан ташқаридаги алоҳида сейфида 
сақланиши керак. 
229. Нақд пул ва бошқа қимматликлар сақланадиган пул омборлари эшикларининг, 
шунингдек, касса тармоғидаги барча сейфлар ва металл шкафларнинг дубликат (захира) 
калитлари бўлиши керак.
Банкдаги ушбу дубликат калитлари, мазкур банкка яқин масофада жойлашган 
банкка сақлаш учун топширилиши шарт. Бунинг учун ушбу дубликат калитларининг 
батафсил тузилган рўйхати асосида, дубликат калитлари ташқи чоки бўлмаган қопчага 
солиниб, тугунсиз тизимча билан боғланиши ва унга бириктирилган накладкага учта моддий 
жавобгар шахслар томонидан имзо қўйилиб, уларнинг сурғучли муҳрлари билан 
муҳрланиши лозим. Шунингдек, банк томонидан дубликат калитларини сақлашга қабул 
қилиб олишларини сўраб хат тайёрланиб, учта моддий жавобгар шахслар томонидан 
имзоланиши ҳамда банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ушбу хатга асосан яқин масофада жойлашган банк дубликат калитларни қабул 
қилиб олиши ҳамда уларни қабул қилганлиги тўғрисида 004-шаклдаги квитанцияни 
расмийлаштириб, уни дубликат калитлари солинган қопчани топширган банк ходимига 
тақдим этиши лозим. 
230. Мазкур 004-шаклдаги квитанция, дубликат калитларини сақлаш учун қабул 
қилишларини сўраб ёзилган хатнинг иккинчи нусхаси ва топширилган дубликат 
калитларининг батафсил рўйхати ушбу дубликат калитларини топширган банк раҳбарининг 
сейфида сақланиб, 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар» кўзда тутилмаган 
ҳолатлар ҳисобварағида «1 сўм» қийматида ҳисобга олинади. 
231. Банк сақлаш учун топширилган ўзининг дубликат калитларини қайтариб олиши 
учун, ушбу калитларни қайтариб беришни сўраган ҳолда тайёрланган ва моддий жавобгар 
шахсларининг имзоси қўйилиб, банкнинг думалоқ муҳри билан тасдиқланган хатга 004-
шаклдаги квитанцияни илова қилган ҳолда, дубликат калитлари сақланаётган банкка 
мурожаат қилиши лозим.
232. Сақлаш учун топширилган банкнинг дубликат калитларини олиш, ушбу 
калитлардан бири синиб қолган ёки йўқолган ҳолларда ҳамда уч моддий жавобгар 
шахслардан бири алмашганда (дубликат калитларини ҳақиқатда мавжудлигини текшириш 
учун) амалга оширилади. Шунингдек, банкда тафтиш ўтказиш жараёнида ҳам тафтиш гуруҳи 
бошлиғининг талабига асосан дубликат калитлар текшириб кўриш учун олиб келиниши 
мумкин.
Дубликат калитлари қайтариб олинган ҳолларда, моддий жавобгар шахслар 
томонидан калитларни қайтариб олиш сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилиб, 
улар томонидан имзоланиши лозим. Шунингдек, дубликат калитларини қайтариб олишга 
калитлардан бирининг йўқотилганлиги сабаб бўлса, унда айбдор шахсга нисбатан интизомий 
жазо чоралари кўрилиши мумкин. 
Банкнинг раҳбари томонидан синган ёки йўқолган калитлар билан боғлиқ муаммо 
тўлиқ бартараф этилгач, шунингдек, текширувчилар дубликат калитлари мавжудлигини 
текшириб бўлганларидан сўнг, дубликат калитларини, улар олинган куннинг ўзидаёқ яқин 
масофада жойлашган банкка белгиланган тартибда қайтариб топшириш чоралари кўрилиши 
шарт. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling