Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


-боб. Нақд пул ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш тартиби


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

14-боб. Нақд пул ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш тартиби 
250. Банкда нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланаётганлигини тафтиш 
қилиш ҳамда бажарилган касса операцияларини текшириш қуйидаги ҳолларда амалга 
оширилиши лозим:
а) банк раҳбарининг тегишли буйруғига асосан: 
ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига кўра; 
ҳар чоракда камида бир марта тўсатдан; 
бош бухгалтер ёки касса мудири алмашаётганида ёхуд вақтинча алмашаётганида. 
б) Бош банк буйруғига асосан банк раҳбари алмашаётганида ёки вақтинча 
алмашаётганида. 
Шунингдек, бошқа ҳолларда Марказий банк ёки Бош банк (тижорат банкининг 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар филиали) фармойишлари 
асосида ҳам банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар тафтиш қилиниши, бажарилган касса 
операциялари текширилиши мумкин.


Бунда, банкда нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бутлигини тафтиш қилиш, 
касса ишининг аҳволини ўрганиш бўйича ўтказиладиган барча текширишларни 
кутилмаганда, тўсатдан ўтказилиши тавсия этилади. 
251. Марказий банк ёки Бош банк ходимлари томонидан банкда нақд пул ва бошқа 
қимматликларнинг бут сақланиши бўйича тафтиш ўтказилган бўлиб, банкда касса 
операцияларини бажариш борасидаги ишларни қониқарли аҳволда эканлиги тасдиқланса, 
ушбу чоракда такроран чоракли тафтиш ўтказилмаслиги мумкин. 
Банкда ҳар чоракда камида бир марта тўсатдан ўтказиладиган тафтишларни мазкур 
Йўриқноманинг 
250-бандида 
қайд этилган бошқа тафтишлар билан бирга қўшиб 
ўтказилишига рухсат этилмайди. 
252. Банкда нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши бўйича 
ўтказиладиган тафтишлар орасидаги муддат уч ойдан ошмаслиги лозим. 
253. Ўтказилган тафтиш натижалари бўйича «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» 
грифи қўйилган банкда нақд пул ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш натижалари 
бўйича далолатнома тузилиб, банкнинг бош бухгалтерини сейфида, алоҳида йиғмажилдда 
сақланиши шарт. 
254. Банк кассасида тафтиш ўтказиш банк раҳбари томонидан чиқарилган ёзма 
буйруқ билан тайинланган малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади. Тафтиш 
ўтказишга жалб этиладиган ходимлар сони банкда бажарилган касса операцияларининг 
ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
255. Банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш учун муайян 
билим ва тажрибага эга, нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини 
бажаришга алоқаси бўлмаган ходимлар жалб этилиши лозим. Улардан бири тафтиш гуруҳи 
раҳбари этиб тайинланади ҳамда тафтишнинг тўғри ташкил этилиши ва белгиланган 
қоидаларга мувофиқ ўтказилиши учун жавобгар ҳисобланади. 
256. Банк раҳбари алмашаётганида нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб 
олиш ва топшириш муносабати билан ўтказиладиган тафтиш, тегишли банк Бошқаруви 
раисининг (ёки унинг ўринбосари) буйруғи билан тайинланган Бош банк масъул ходими 
бошчилигидаги комиссия томонидан амалга оширилади.
Банкнинг бош бухгалтери ёки касса мудири алмаштирилаётганида, нақд пул ва 
бошқа қимматликларни бир моддий жавоб шахсдан қабул қилиб олиниши ҳамда иккинчи 
бир моддий жавобгар шахсга топширилиши муносабати билан ўтказиладиган тафтишда Бош 
банк ёки унинг ҳудудий бошқармаси масъул вакили иштирок этиши лозим. 
257. Банкнинг раҳбари, бош бухгалтери ёки касса мудири эгаллаб турган 
лавозимидан озод этилганида, банк кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ, 
бирма-бир ва доналаб қайта саналиши шарт.
Бош банк раҳбари томонидан моддий жавобгар шахслардан нақд пул ва бошқа 
қимматликларни қабул қилиб олиш — топшириш тўғрисидаги буйруғида белгиланган 
муддати банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликларни тўлиқ, бирма-бир ва доналаб қайта 
санаш учун етарли бўлмаса, белгиланган муддат узайтирилиши мумкин. 
258. Ушбу банкда ишламайдиган, лекин тафтиш ўтказишга белгиланган тартибда 
жалб қилинган шахсларни, Бош банк раҳбарининг (ёки унинг ўринбосари) имзоси қўйилган 
ва банкнинг думалоқ муҳри билан тасдиқланган гувоҳнома ҳамда касса тармоғига кириш 
учун рухсатнома берилган тақдирда, кассада ўтказиладиган тафтишда иштирок этишга 
рухсат этилади. 
Тафтиш ўтказишга жалб этилган ва кассага киришга рухсатномаси бўлмаган 
шахсларга вақтинчалик (тафтиш ўтказиш муддатига) рухсатнома берилади. 
259. Тафтиш моддий жавобгар шахслар иштирокида ўтказилади. Моддий жавобгар 
шахс турли сабабларга кўра тафтиш жараёнларида иштирок этмаган бўлса, бу ҳақида 
далолатномада алоҳида қайд этилиши лозим. 
260. Ўтказиладиган тафтишлар банкда касса операцияларини бажарилишига, 
мижозларга касса хизматини кўрсатишга халақит бермаслиги лозим. 


261. Тафтиш гуруҳи раҳбари касса тармоғига кириб, тафтишни бошлаган заҳоти 
барча пул омборларини ўзининг сурғучли муҳри билан муҳрлайди, айланма кассада 
бажарилаётган барча касса операцияларини эса ўз назоратига олиб, кечки касса ва қайта 
санаш кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳам тафтиш қилади.
262. Кассадаги барча нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ тафтиш қилиб 
бўлингунига қадар, моддий жавобгар шахсларнинг пул омборларига кириб-чиқишлари, 
шунингдек, нақд пул ва бошқа қимматликларни пул омборидан олиб чиқиш ёки олиб кириш 
фақат тафтиш гуруҳи раҳбарининг кузатуви, назорати остида амалга оширилишига рухсат 
этилади. Кассадаги барча нақд пул ва бошқа қимматликларни банк иш кунининг охиригача 
тафтиш қилишнинг имкони бўлмаса, иш куни охирида тафтиш гуруҳи раҳбари моддий 
жавобгар шахслар билан биргаликда пул омборларини ҳамда нақд пул ва бошқа 
қимматликлар сақланаётган сейфларни муҳрлаб, белгиланган тартибда қўриқлаш хизматига 
топширади. 
Тафтиш гуруҳи раҳбарининг муҳри тахтачага моддий жавобгар шахсларнинг 
муҳрларидан олдин қўйилиб, муҳр намунаси банкдаги қўриқлаш хизмати ходимига 
топширилади ва уни қабул қилиб олганлиги тўғрисида ундан тилхат олинади. 
263. Ўтказиладиган тафтиш барча нақд пул ва бошқа қимматликларнинг айнан бир 
санадаги (ҳолатдаги) қолдиғини шундай кетма-кетлик билан текшириш орқали ўтказилиши 
керакки, бунда ўғрилик, нақд пул ва бошқа қимматликлар камомадини яшириш учун ҳеч 
қандай имконият қолдирилмаслиги лозим. 
264. Тафтишнинг дастлабки босқичида банкдаги барча нақд пул ва бошқа 
қимматликларнинг суммалари уларнинг боғламлари, устки накладкадаги ёзувлари, 
қопчаларга бириктирилган ёрлиқдаги ёзувлари бўйича ҳисоблаб чиқилади. 
Шундан сўнг, тафтиш ўтказилаётган кунда ушбу ҳисоб-китоблар амалга 
оширилгунига қадар бажарилган кирим ва чиқим касса операциялари суммаси инобатга 
олинган ҳолда нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиқлари ҳисоблаб чиқилади. 
Ҳисобланган қолдиқ суммалар тегишли касса китобидаги ёзувлар ҳамда мос баланс ва кўзда 
тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида қайд этилган суммалар билан таққослаб кўрилади.
265. Банкда тафтиш ўтказиш мобайнида нақд пуллар ва бошқа қимматликларнинг 
қолдиқларини, тегишли касса китобларидаги ёзувлар ҳамда баланс ва кўзда тутилмаган 
ҳолатлар ҳисобварақларидаги суммалар билан таққослаш ишлари мазкур Йўриқноманинг 
219-бандида 
қайд этилган тартибда амалга оширилиши керак.
Таққослаш натижасида тафовутлар аниқланмаса, банкдаги нақд пул ва бошқа 
қимматликларни бирма-бир, доналаб қайта санаш ишлари бошланади.
266. Моддий жавобгар шахсларнинг алмаштирилиши билан боғлиқ бўлмаган 
тафтишлар даврида назоратда қайта санаш ишлари тафтиш гуруҳи раҳбари томонидан 
белгиланган нақд пул ва бошқа қимматликлар (миқдори, тури) устида олиб борилиши 
мумкин. 
Шунингдек, банкдаги ўрами бузилган ва устки накладкаси (ёрлиғи) нотўғри 
расмийлаштирилган боғламлардаги нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ қайта саналиши 
лозим. Бунда: 
тафтиш ўтказувчи, кассирга нақд пулларни бирма-бир қайта санаш учун бераётган 
вақтда пул боғлами орасидан битта дастани олиб, дастадан бандеролни ажратган ҳолда нақд 
пулларнинг маълум бир қисмини назорат учун ўзида олиб қолади. Кассир нақд пулни санаб 
бўлгач, амалда чиққан сумма ва унинг сонини тафтиш ўтказувчига айтади. Тафтиш 
ўтказувчи назорат учун ўзида қолдирган нақд пул суммаси ҳамда пуллар сонини кассир 
санаган нақд пул суммаси ва сонига қўшади, чиққан умумий суммани бандеролда қайд 
этилган сумма билан таққослайди; 
кассир томонидан назоратда қайта саналаётган нақд пуллар тўғри чиққанида, 
назорат учун текширувчида қолган нақд пуллар кассирга қайта санаш ва дасталаш учун 
қайтариб беради; 


саналаётган дастадаги пулларнинг суммаси ва унинг бандеролида қайд этилган 
сумма ўртасида тафовут мавжудлиги яъни, камомад ёки ортиқча пуллар аниқланса, аввал 
тафтиш ўтказувчи томонидан, сўнгра нақд пулларни санаётган кассир томонидан ушбу 
пуллар қайта санаб кўрилади;
боғламдаги пул дасталарининг бандероллари, устки накладкаси ва қирқиб олинмаган 
пломбали тизимча (полиэтилен пакет) боғламдаги барча нақд пуллар тўлиқ санаб 
бўлингунига қадар тафтиш ўтказувчида сақланиши лозим. Алоҳида ҳолларда эса нақд 
пулларни аввал дасталаган кассирларга ўзлари назоратда қайта санашлари учун рухсат 
берилади. 
267. Тафтиш давомида нақд пуллар боғлами ёки дастасида камомад, ортиқча, 
тўловга яроқсиз ёки қалбаки пуллар мавжудлиги тасдиқланса, қайд этилган ҳолатлар бўйича 
145-шаклдаги далолатнома тузилади. Аниқланган «қалбаки» ёки «тўловга яроқсиз» пуллар 
бўйича эса банкда 90145 — «Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар» кўзда тутилмаган 
ҳолатлар ҳисобварағи бўйича кирим касса ордери расмийлаштирилиши шарт.
Аниқланган камомад суммаси 19935 — «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда 
аниқланган камомад» ҳисобварағида ҳисобга олиниб, касса хатолигига йўл қўйган кассирдан 
тўлиқ ундирилади. Аниқланган ортиқча пул суммаси эса 29816 — «Ортиқча нақд пул» 
ҳисобварағида ҳисобга олиниб, унинг суммаси банк фойдасига кирим қилинади. 
Шунингдек, қалбаки пул бўйича мазкур Йўриқноманинг 
81-банди 
талабларига 
биноан тегишли чоралар кўрилиши лозим.
268. «Давлат белгиси» ДИЧБнинг ўрамидаги нақд пулларни қайта санаш жараёнида 
камомад, ортиқча ёки нуқсонли пуллар аниқланса 145-шаклдаги далолатнома уч нусхада 
расмийлаштирилади. Ушбу далолатноманинг биринчи нусхаси «Давлат белгиси» ДИЧБга, 
иккинчи нусхаси Марказий банк тегишли ҳудудий Бош бошқармасига юборилади. 
Расмийлаштирилган далолатноманинг учинчи нусхаси чиқим касса ордери билан бирга 
камомад ёки нуқсонли пулни аниқланган банкнинг кунлик касса ҳужжатларига тикилади.
«Давлат белгиси» ДИЧБнинг ўрамидаги нақд пуллар бўйича тузилган 145-шаклдаги 
далолатнома билан бирга тақдим этилган ашёвий далилларга (пул боғламининг полиэтилен 
пакети, пул боғламига тегишли 10 та бандероль ва устки накладка) асосан камомад ёки 
нуқсонли пуллар «Давлат белгиси» ДИЧБга тақдим этилади. Банкда «Давлат белгиси» 
ДИЧБнинг ўрамидан аниқланган камомад ёки нуқсонли пуллар «Давлат белгиси» ДИЧБ 
томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали қоплаб берилади.
«Давлат белгиси» ДИЧБнинг ўрамидаги нақд пуллар боғламидан ортиқча пуллар 
аниқланса, тузилган 145-шаклдаги далолатномага асосан, ортиқча пуллар суммаси 29816 — 
«Ортиқча нақд пул» ҳисобварағида ҳисобга олиниб, унинг суммаси Марказий банк ҳудудий 
Бош бошқармасининг тегишли ҳисобварағига нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали ўтказиб 
берилади.
269. Тафтиш давомида қайта санаш кассасидаги инкассация сумкаларидан 
(қопларидан) чиққан нақд пул ва бошқа қимматликлар тафтиш гуруҳи раҳбари томонидан 
белгиланган миқдорда бирма-бир, доналаб саналган ҳолда текширилади. 
Қайта санаш кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар — мазкур 
Йўриқноманинг 
14
а
-иловасида 
келтирилган 
илова 
қайдномаси, 
15-иловасидаги 
маълумотнома, 
16-иловасидаги
 
журнал ва 
18-иловасидаги 
маълумотнома билан 
таққосланади. 
270. Чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари боғламлар, даста ва 
қопларга бириктирилган ёрлиқлардаги ёзувлар ва устки накладкаларидаги ёзувлари бўйича 
текширилади.
Чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари бирма-бир ва доналаб 
саналиши лозим. Зарур ҳолларда, чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги қимматликларни 
тўловга яроқли эканлигини текшириш ҳамда назоратда қайта санашга, валюта айирбошлаш 
шохобчаси кассирлари ҳам жалб этилиши мумкин. 


271. Банкда сақланаётган барча қимматликлар уларнинг номинал қийматлари ёки 
шартли баҳолари бўйича — тафтиш раҳбари ёки банк раҳбари томонидан белгиланган 
миқдорда доналаб ёки бирма-бир текширилиши лозим. 
272. Банкда мавжуд бўлган нақд пул ва бошқа қимматликлар қайта саналганидан 
сўнг, аниқланган камомад ёки ортиқча пуллар суммаси инобатга олинган ҳолда тафтиш 
ўтказувчилар томонидан ҳақиқатда мавжуд бўлган нақд пул ва бошқа қимматликлар 
суммаси тегишли касса китобларидаги ёзувлар билан ҳамда кунлик баланс маълумотлари 
билан таққосланиши лозим.
273. Бухгалтерия бўлими ходимлари томонидан белгиланган тартибда 
расмийлаштирилмаган (кирим ёки чиқим касса журналида қайд этилмаган, банкнинг масъул 
ходимлари, шунингдек, мижоз томонидан имзоланмаган ва тегишли бухгалтерия 
ўтказмалари амалга оширилмаган) касса ҳужжатларининг суммалари касса қолдиғини 
ҳисоблашда инобатга олинмайди ва кассирдан чиққан камомад (ёки ортиқча) деб 
ҳисобланади.
274. Нақд пуллар боғлами, дастаси орасидан камомад ёки ортиқча пуллар чиқса, 
ушбу боғламни шакллантирган кассир томонидан дасталанган барча боғламлар бирма-бир 
қайта санаб чиқилиши талаб этилади. Қопдаги тангалар кам ёки ортиқча чиққанда ҳам 
ундаги тангалар, агар тафтиш гуруҳи раҳбари лозим топса шу тарзда қайта саналиб, 
текшириб чиқилади. 
275. Моддий жавобгар шахсларнинг алмаштирилиши муносабати билан тафтиш 
ўтказилаётган вақтда (нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ текширилиб, уларни 
топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзолангунга қадар) нақд пул ва бошқа 
қимматликларнинг сақланиши ҳамда улар билан касса операцияларини бажаришга доир 
барча ҳужжатлар, нақд пул ва бошқа қимматликларни топширувчи моддий жавобгар 
шахслар томонидан имзоланиши лозим. 
276. Банкда ҳар чоракда камида бир марта ўтказиладиган тафтишлар давомида: 
касса ишининг қандай ташкил этилганлиги; 
хавфдан ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситаларининг аҳволи; 
банк биносига кириб-чиқиш тартибига риоя этилиши; 
калитлар, муҳрлар, тўртбурчак муҳрлар, пломбир ва клишелар ҳисобининг 
юритилиши; 
инкассация қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларни банк кассасига қабул 
қилиш тартибига риоя этилиши ҳам ўрганилиши лозим.
277. Тафтиш мобайнида пул омборидан қайта санаш учун олиб чиқилган, 
шунингдек, пул омборига қайтариб топширилган нақд пул ва бошқа қимматликлар суммаси 
ҳамда уларнинг олиб чиқишга асос бўлган ҳужжат, мазкур Йўриқноманинг 
41-иловасида 
келтирилган 123-шаклдаги пул омборидан назоратда қайта санаш учун олиб чиқилган ҳамда 
пул омборига қайтарилган нақд пул ва бошқа қимматликларни қайд этиш китобида қайд 
этилиши шарт. Бунда, қайта санаш кассасининг назоратчиси 123-шаклдаги китобга имзо 
қўйган ҳолда нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олади.
278. Банк текширувчиси томонидан танлаб олинган пул омборидаги нақд пул ва 
бошқа қимматликларнинг турлари, нақд пулларнинг номинал қийматлари, уларни олиб 
чиқиш сабаблари, қайси ташкилот томонидан текширилаётганлиги 123-шаклдаги китобга 
қайд этилиб, назоратчи кассирнинг (уларни қабул қилиб олганлигини тасдиқлаб) имзоси 
қўйилганидан сўнг, қайта санаш кассасига олиб чиқилади.
Пул омборида сақланадиган 123-шаклдаги китоб фақат касса мудири томонидан 
тўлдирилиши лозим. 
279. Назоратда қайта санаш учун олиб чиқилган нақд пул ва бошқа қимматликларни 
қайта санаш кассасининг назоратчиси касса мудирининг 155-шаклдаги китобига имзо қўйган 
ҳолда қабул қилиб олади. Шундан сўнг, қайта санаш кассаси кассирларига пул омборидан 
олиб чиқилган нақд пул ва бошқа қимматликларни тарқатиб, уларнинг 175-шаклдаги назорат 


варақасида қайд этилган (қайта санаш учун улар назоратчидан олган) суммани тасдиқлаб, 
имзолайди.
Қайта санаш кассасининг кассирлари томонидан назоратда қайта саналган нақд пул 
ва бошқа қимматликлар 175-шаклдаги назорат варақасига қайд этилган ҳолда касса мудирига 
қайтариб топширилади.
Назоратда қайта санаб бўлинган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг пул омборига 
қайтарилиши учта моддий жавобгар шахснинг 123-шаклдаги китобга қўйган имзолари билан 
тасдиқланиши лозим. 
280. Назоратда қайта санаш моддий жавобгар шахслардан бирининг иштирокида ёки 
нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини бажарилишига алоқаси 
бўлмаган банк ходими ёки шу иш учун масъул этиб тайинланган ходим иштирокида амалга 
оширилади.
Қайта санаш учун ажратилган нақд пул ва бошқа қимматликлар уларни назоратда 
қайта санаган кассирлар томонидан белгиланган тартибда ўраб-боғланади. Бунда, бандероль, 
устки накладка ва ёрлиқларнинг чап қисмига «Назоратда қайта саналди» деган тўртбурчак 
муҳр босилади. 
Нақд пул ва бошқа қимматликларни назоратда қайта санаш жараёнида ҳосил бўлган 
тўлиқ шакллантирилмаган пул боғламларини қўшиш ва умумлаштириш, қайта санаш кассаси 
назоратчиси кўрсатмасига асосан, танланган кассир томонидан амалга оширилади. 
281. Банк томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланишини ҳамда 
касса ишининг аҳволини ўрганиш бўйича ўтказиладиган тафтишлар натижаси бўйича 
расмийлаштириладиган далолатномаларга ҳар янги йилнинг биринчи январидан бошлаб 
янгидан (1 дан бошлаб ўсиб бориш тартибида) тартиб рақамлари қўйиб борилиши шарт. 
282. Тафтиш, текшириш давомида банкда нақд пул ва бошқа қимматликлар 
камомади талон-торож, масъулиятсизлик ёки ўғрилик натижасида келиб чиққанлиги 
аниқланса, тафтиш ўтказувчи бу тўғрисида дарҳол банк раҳбарини ҳамда Бош банкнинг 
масъул ходимларини хабардор қилади. Улар томонидан бир қарорга келингунга қадар, 
камомадга йўл қўйган банк ходими нақд пул ва бошқа қимматликлар билан ишлашдан 
четлаштирилиши лозим. 
Талон-торож, ўғрилик ва суиистеъмол билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар 
натижасида аниқланган нақд пул ва бошқа қимматликлар камомади, унинг ҳисоби 
юритилган тегишли ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилади ҳамда ушбу камомад айбдор 
шахсдан ундириб олингунга қадар 19908 — «Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги 
олиниши лозим бўлган маблағлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Бундай ҳолатда 
банкнинг жиддий хато ва камчиликка йўл қўйган ушбу кассири томонидан ўраб-боғлаган 
нақд пул ва бошқа қимматликлар боғламлари тўлиқ қайта саналиши шарт. 
283. Талон-торож, ўғрилик ёки бошқа суиистеъмол ҳоллари билан боғлиқ, 
шунингдек, камомадга доир барча ёзишмалар, камомад суммаси тўлиқ ундириб олинганидан 
ёки ушбу камомад суммаси банк балансидан чиқарилганидан сўнг, банк архивига 
топширилади.
284. Пул омборидаги нақд пул чеки, тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки ва 
квитанция дафтарчаларининг боғламларини тафтиш қилиш жараёнида махсус ажратилган 
назоратчи кузатувида кассир томонидан ушбу чек ва квитанция дафтарчаларидаги алоҳида 
боғламларнинг ҳар бир боғламидаги дафтарчалар сони ва ҳар бир дафтарчадаги варақлар 
сони, улардаги рақамлар кетма-кетлиги, фойдаланишга яроқлилиги текшириб кўрилиши 
лозим. 
Пул омборидаги нақд пул чеки, тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки ва квитанция 
дафтарчасининг нуқсонли эканлиги аниқланса, унда далолатнома тузилиб, унинг нуқсонлари 
батафсил қайд этилиши ҳамда банкнинг моддий жавобгар шахслари томонидан далолатнома 
имзоланиши ва нуқсонли дафтарча тегишли далолатнома билан бирга, алоҳида сақланиши 
лозим. 


Яроқсиз ҳолга келтирилган нақд пул чек дафтарчаси банк раҳбарининг буйруғига 
асосан ташкил этилган махсус комиссияси томонидан йўқ қилингунига қадар, ҳар бир нақд 
пул чек дафтарчаси (унда қанча варақ мавжудлигидан қатъи назар) 93609 — «Сақланаётган 
қимматбаҳо буюмлар» кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида шартли «1 сўм» баҳосида 
ҳисобга олинади.
285. Банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар тафтиш қилинганлиги бўйича 
тузилган далолатнома тафтишда иштирок этган барча ходимлар ҳамда банкнинг моддий 
жавобгар шахслари томонидан имзоланади. 
Нақд пул ва бошқа қимматликлар орасидан камомад (ортиқча) чиққанда, ҳисоб-
китобларда тафовут мавжудлиги ёки уларни бут сақлашда камчиликларга йўл қўйилганлиги 
аниқланганда тузилган далолатноманинг бир нусхаси Бош банкка жўнатилиши шарт. 
286. Бош банк мутасадди ходимлари ҳамда банк раҳбари ўтказилган тафтиш ва 
текширув натижаларини зудлик билан кўриб чиқиши, аниқланган камчиликларни бартараф 
этиш ва уларни келгусида такрорламаслик юзасидан тегишли чораларни кўришлари лозим. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling