Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


233. Банк раҳбари вақтинча ўзгарган ҳолларда, квитанция ва дубликат калитларини 
бошқа банкка топшириш ҳақидаги хат ва ушбу калитларни сақлаш учун қабул қилинганлиги 
тўғрисида 004-шаклдаги квитанция вақтинча раҳбарлик лавозимига тайинланган шахсга 
топширилади. Мазкур жараён пул омборларининг асосий калитлари ҳамда банкдаги нақд 
пул ва бошқа қимматликларнинг бир мансабдор шахсдан иккинчисига топшириш ёки қабул 
қилиб олиш банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликларни топшириш-қабул қилиш бўйича 
тузилган далолатномани расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
(233-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 
39/19-сонли 
қарори 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 
234. Пул омбори, сейф ёки металл шкафларнинг калитлари йўқолиб қолган ёки ишга 
яроқсиз ҳолга келган тақдирда, бундай ишларга фақат синалган ва бу иш билан шуғулланиш 
ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар жалб этилиши шарт.
Банк раҳбари томонидан тайинланган комиссия қулфнинг ички тузилмаси 
ўзгартирилганлиги ва янги калитлар тайёрланганлиги ҳақида далолатнома тузиши шарт. 
Унда қулфнинг ички тузилмасини ўзгартириш ва янги калитлар тайёрлаш сабаблари, бу 
ишларни бажарган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда тегишли 
рухсатномага эга эканлиги кўрсатилиши лозим. Ушбу далолатнома банк раҳбарининг махсус 
йиғмажилдида сақланади.
235. Кирим, чиқим ва қайта санаш кассаларига ўрнатилган махсус столларнинг 
дубликат калитлари алоҳида қопга солиниб, уч моддий жавобгар шахсларнинг сурғучли 
муҳрлари билан муҳрланган, лекин банк балансида акс эттирилмаган ҳолда ушбу банкнинг 
пул омборида сақланишига рухсат этилади. 
236. Пул омборига фақат пул омбори эшигининг калитлари ва сурғучли муҳрларига 
эга бўлган (ёки тегишли дастурий таъминотга биометрик белгилари киритилган) моддий 
жавобгар шахслар биргаликда (бир вақтда) кириб-чиқишлари шарт. 
Банкнинг бошқа ходимлари (агар уларга айланма кассада касса операцияларини 
бажариш ҳуқуқи берилган бўлса) пул омборига фақат банк раҳбарининг рухсати билан 
моддий жавобгар шахслар иштирокида кириб-чиқишлари мумкин.
237. Банк пул омборлари доимо қулфланган бўлиши, у ерда нақд пул ва бошқа 
қимматликлар мавжуд бўлган тақдирда эса, моддий жавобгар шахсларнинг сурғучли 
муҳрлари билан муҳрлаб қўйилиши шарт.
238. Пул омборларини банк иш куни бошида қўриқлаш хизматидан қабул қилиб 
олиш, иш куни охирида унинг эшикларини муҳрлаш ва қўриқлашга топшириш, қўриқлаш 
хизмати ходими иштирокида амалга оширилади. Пул омборини қўриқлаш хизмати 
ходимидан қабул қилиб олинган (унинг эшикларини амалда очилган) вақти, шунингдек, пул 
омборини қўриқлаш хизмати ходимига топширилган (унинг эшикларини ёпилган) вақти 161-
шаклдаги китобда қайд этиб борилиши шарт. 
Банк иш куни якунида (шу жумладан, дам олиш ёки байрам кунлари) кечки касса ва 
қайта санаш кассасида ёки пул омборидан ташқарида жойлашган сейфда нақд пул ва бошқа 
қимматликлар сақлаш учун қолдирилса, ушбу кассалар эшиклари, шунингдек, пул 
омборидан ташқарида жойлашган сейф учун ҳам алоҳида 161-шаклдаги китоб юритилиши 
керак. Нақд пул ва бошқа қимматликлар сақланаётган кассалар қўриқлаш хизматига 
топширилгандан сўнг, 161-шаклдаги китоб кассани қўриқлаш хизматига топширган касса 
ходимининг сейфи ёки металл шкафида сақланиши лозим. 
239. Банк иш куни давомида нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса 
операциялари бажарилган ёки бажарилмаганлигидан қатъи назар, пул омборлари моддий 
жавобгар шахслар томонидан ҳар бир банк иш кунида албатта очиб кўрилиши ва 
текширилиши шарт. 
240. Моддий жавобгар шахслар пул омборини очишдан аввал: 
а) қўриқлаш хизмати ходими иштирокида пул омборининг эшик ва қулфлари, 
эшиклардаги тизимча ўтказиладиган ҳалқа мосламалари бузилмаганлигини, шунингдек, 
тизимча ва сурғучли муҳрлар изларининг бутлигини текшириб кўришлари; 


б) касса мудири ТҚП навбатчисига телефон орқали «махсус пароль» билан мурожаат 
қилиб, пул омборини техник қўриқлаш пультидан қабул қилиб олиши ва бу ҳақида мазкур 
Йўриқноманинг 
38-иловасидаги 
китобга тегишли ёзувларни қайд этиши;
в) пул омбори эшигига боғланган тизимчанинг (тугундан юқори қисмини) бир 
томонини қирқиб, сурғучли муҳр излари туширилган тахтачани оладилар. Пул омборининг 
асосий эшиги касса мудирига ва банк раҳбарига бириктирилган калитлар билан очилиб, 
(темир панжарали эшик очилмаган ҳолда) пул омборининг деворлари, шифти ва поли кўздан 
кечирилиб, пул омборига кириш учун уринишлар бўлмаганлигига ишонч ҳосил 
қилинганидан сўнг, темир панжарали эшик бош бухгалтердаги калит билан очилади ва 
тахтачадаги сурғучли муҳрлар изи йўқ қилинади; 
г) банк филиал моддий жавобгар шахслари 161-шаклдаги китобга тегишли 
ёзувларни қайд этган ҳолда, имзоларини қўйиб, қўриқлаш хизмати ходимидан пул омборини 
қабул қилиб олинганликларини тасдиқлайдилар. 
241. Пул омборини очиш жараёнида: 
пул омбори эшиги, эшикдаги қулфлар, тизимча ўтказиладиган ҳалқа мосламалари
сурғучли муҳрлар излари бузилганлиги ёки тизимчани узилганлиги аниқланса;
темир панжарали эшик очилмаган ҳолда пул омборининг деворлари, шифти ва поли 
кўздан кечирилганида пул омборига киришга уриниш бўлганлиги аниқланса, темир 
панжарали эшикни очмаган ҳолда, зарур чораларни кўриш мақсадида Бош банкка ва 
Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига бу тўғрисида зудлик билан хабар берилади.
Шунингдек, мавжуд вазият, ҳолат батафсил баён этилган ҳолда тўрт нусхада 
далолатнома тузилади ва уни банкнинг моддий жавобгар шахслари ва қўриқлаш хизмати 
вакили имзолайдилар. 
242. Бундай ҳолатда жиноят қидирув, суриштирув органлари вакиллари 
келганларидан сўнг, уларнинг кузатуви остида пул омборининг эшиги очилади. Девор, пол 
ва шифтларга шикаст етказилган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилининг 
рухсатидан сўнг, пул омборига кирилади ҳамда ундаги нақд пул ва бошқа қимматликлар 
дарҳол текшириб кўрилади. Пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни текшириш 
натижалари бўйича тўрт нусхада далолатнома тузилади ҳамда ушбу текширувда иштирок 
этган барча шахслар уни имзолайдилар. 
Далолатноманинг биринчи нусхаси банкда қолади, иккинчи нусхаси ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш органларига ва унинг учинчи нусхаси Бош банкка ва тўртинчи нусхаси 
Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тақдим этилади. Бундай ҳолларда сурғучли 
муҳрлар изи йўқ қилинмаган ҳолда далолатнома билан бирга сақланиши лозим. 
243. Банкнотлар боғламини ёки тангалар солинган қопларни муҳрлаш ёки 
пломбалаш учун кассирлар ва бошқа моддий жавобгар шахслар банк номи, коди ёки тартиб 
рақами туширилган шахсий пломбир ёки клише билан таъминланган бўлишлари лозим. 
Ҳар бир моддий жавобгар шахс, касса ходими ўзига бириктирилган ушбу муҳрлар, 
пломбирлар, шахсий кодли клишелар, банк номи, кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг 
исми туширилган тўртбурчак муҳрлар ҳамда сейфлар, металл шкафларларнинг калитларини 
дахлсизлигини таъминлашлари ва улардан бегона шахсларнинг фойдаланишлари учун 
имконият қолдирмасликлари керак. 
244. Банкдаги барча муҳрлар, тўртбурчак муҳрлар ҳамда сейфлар ва металл 
шкафларнинг калитлари, пломбирлар ва клишеларнинг ҳисоб-китобини юритиш, уларни 
кассирдан қабул қилиб олинганлиги ёки кассирларга топширилганлигини қайд этиб бориш, 
банк раҳбарининг ёзма фармойиши билан тайинланган ҳамда нақд пул ва бошқа 
қимматликлар билан касса операцияларини бажаришда иштирок этмайдиган шахс 
томонидан амалга оширилади. Бунда: 
мазкур Йўриқноманинг 
39-иловасида 
келтирилган муҳрлар, тўртбурчак муҳрлар ва 
калитлар ҳисобини юритиш ҳамда уларнинг ҳаракатини қайд этиш дафтаридан; 
мазкур Йўриқноманинг 
40-иловасида 
келтирилган пломбир ва клишелар ҳисобини 
юритиш ҳамда уларнинг ҳаракатини қайд этиш дафтаридан фойдаланилади.


245. Банк қайта санаш кассасидаги, кечки кассасида сейфлар, металл шкафлардан 
фойдаланувчи касса ходимлари ўзгарганида, уларнинг эшикларини калитлари ҳамда 
эшикларини муҳрлашда фойдаланиладиган муҳрларнинг бир ходимдан иккинчи бир ходимга 
ўтишини қайд этиш учун қайта санаш ва кечки кассада алоҳида китоблар юритилиши лозим. 
Ушбу китоблар касса мудирида сақланади ҳамда калит ва муҳрларни топшириш, қабул 
қилиш ишлари фақат касса мудири орқали амалга оширилиши керак. 
Кассир вақтинча ишда бўлмаган (бетоблиги, таътилга чиққан вақтда) ҳолларда ушбу 
кассирга бириктирилган муҳр, тўртбурчак муҳр, пломбир ва клише, уларнинг ҳисобини 
юритувчи банк ходимига топширилиши лозим ҳамда улардан бошқа кассирни вақтинча 
фойдаланиб туриши ман этилади. 
246. Иш жараёнларида фойдаланилмайдиган, ишдан бўшаган касса ходимларининг 
фамилияси, исми ва отасининг исми туширилган, шунингдек, яроқсиз ҳолга келган муҳрлар, 
тўртбурчак муҳрлар, калитлар, пломбирлар ва клишелар йўқ қилингунига қадар, қопчага 
солиниб ва қопча оғзи моддий жавобгар шахслар томонидан муҳрланган ҳолда (ҳисоб-
китобга олинмасдан) пул омборида сақланиши лозим. Улар банк раҳбарининг буйруғига 
асосан тузилган комиссия томонидан, белгиланган тартибда йўқ қилиниши ҳамда бу ҳақида 
тегишли далолатнома расмийлаштирилиши лозим. 
247. Моддий жавобгар шахслар ўз иш жойларини тарк этаётган ҳолларда, нақд пул 
ва бошқа қимматликларни, пломбир, муҳр, тўртбурчак муҳр, клише ҳамда сейф, металл 
шкаф, стол тортмаси калитларини очиқ ҳолда қолдиришлари, шунингдек, аравачаларни ёки 
стол тортмаларини қулфламасдан қолдиришлари ва қулфларда калитларни қолдириб 
кетишлари ман этилади.
248. Касса ходими иш вақтида касал бўлиб қолса ёки бошқа сабабларга кўра ўз иш 
жойини тўсатдан ташлаб кетишга мажбур бўлса, унга ҳисобдорлик асосида топширилган 
барча нақд пул ва бошқа қимматликлар касса мудири томонидан санаб қабул қилиб олиниши 
лозим. Кассир ўзидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни касса мудирига топшириш 
жараёнида иштирок этишининг имкони бўлмаса, у ҳолда кассирдаги нақд пул ва бошқа 
қимматликлар банк раҳбари томонидан тайинланган комиссия иштирокида санаб, қабул 
қилинади ҳамда бу ҳақида тегишли далолатнома тузилади. Шунингдек, зарурат туғилган 
ҳолларда нақд пуллар ва бошқа қимматликларни касса мудирининг назорати остида санаш 
учун кассирлар жалб қилиниши мумкин. 
249. Ушбу Йўриқномада қайд этилган барча китобларнинг бетлари рақамланган, 
варақларидан тизимча ўтказилиб, шнурланган бўлиши лозим. Шунингдек, ушбу 
китобларнинг охирги бетига, китобдаги рақамланган бетларнинг умумий сони ёзиб қўйилган 
ва ушбу ёзувлар моддий жавобгар шахсларнинг имзолари билан ҳамда банк думалоқ муҳри 
билан тасдиқланган бўлиши лозим. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling