Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

1-боб. Умумий қоидалар 
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади: 
айланма касса — банк иш куни давомида касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва 
бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш, санаб-саралаш, ўраб-боғлаш ҳамда уларни бошқа 
қимматликлардан алоҳида сақлаш ва чиқим қилиш учун банк касса тармоғида ташкил 
этилган кирим ва чиқим кассалари ёки кирим-чиқим кассаси; 
банкомат — банк пластик картаси сақловчисига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш 
режимида нақд пулдаги ва бажарилган бошқа операциялар бўйича слипларни олиш
шунингдек банк пластик картаси орқали асосий ва қўшимча операцияларни амалга ошириш, 
жумладан маблағларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, банк пластик картасининг 


баланси ва банкдаги ҳисобварақ қолдиғи ҳолати тўғрисида ахборот олиш ва паролларни 
ўзгартириш имконини берувчи электрон-механик мослама; 
валюта қимматликлари — нақд чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли 
қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин; 
инкассация пункти — бозор ва савдо мажмуалари ҳудудида фаолият юритаётган 
хўжалик субъектлари томонидан инкассация сумкаларига (қопларига) солинган нақд пул 
тушумларини инкассация хизмати ходимига топшириладиган махсус жой (хона); 
қайта санаш кассаси — банк иш куни давомида инкассаторлар гуруҳи томонидан 
йиғиб келинган ҳамда кечки касса ходимларидан қабул қилиб олинган инкассация 
сумкаларидаги (қопларидаги), шунингдек қайта санаш учун касса мудири томонидан 
топширилган нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санашга мўлжалланган касса; 
касса операциялари — касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа 
қимматликларни кирим ёки чиқим қилиш, қайта санаш, саралаш, ўраб-боғлаш, алмаштириб 
бериш ҳамда инкассаторлардан қабул қилиб олиш ёки уларга ташиш учун топшириш;
касса тармоғи — нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини 
бажариш ҳамда уларнинг бут сақланишини таъминлаш учун ташкил этилган кирим, чиқим, 
қайта санаш ва кечки кассалар ҳамда пул омборлари жойлашган ҳудуд; 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling