Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


-боб. Инкассация хизматини ташкил этиш


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

16-боб. Инкассация хизматини ташкил этиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
299. Банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини ташиш ҳамда хўжалик юритувчи 
субъектларнинг нақд пул тушумларини ўз вақтида инкассация қилиш ва дахлсизлигини 


таъминлаган ҳолда банк кассаларига етказиб бериш мақсадида инкассация хизматлари 
ташкил этилади. 
(299-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 
39/19-сонли 
қарори 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
(300-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 
39/19-сонли 
қарорига 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
301. Банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини ташиш ҳамда хўжалик юритувчи 
субъектларнинг нақд пул тушумларини инкассация қилиш, шунингдек, банк ёки бошқа 
хўжалик юритувчи субъектлари билан тузилган шартномага асосан уларнинг вакили 
томонидан қабул қилиб олинган қимматликларни кузатиб бориш ишлари Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ томонлар ўртасида тузилган 
шартномалар асосида амалга оширилади. 
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 
39/19-сонли 
қарори 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 
302. Банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини ташиш ҳамда хўжалик юритувчи 
субъектларнинг нақд пул тушумларини инкассация қилиш Йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизматларида махсус тезкор (оператив) автотранспорт воситаси сифатида рўйхатга олинган 
автотранспорт воситалари ёрдамида амалга оширилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
(303-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 
39/19-сонли 
қарорига 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
304. Нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш ва инкассация қилиш билан боғлиқ 
бўлган ишларни бажарувчи инкассация хизматининг ҳар бир ходими билан моддий 
жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши лозим. 
(304-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 
39/19-сонли 
қарори 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
305. Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларини масъул таркибий 
бўлинмалари Марказий банкнинг «Республика инкассация хизмати» давлат унитар 
корхонаси (бундан буён матнда Республика инкассация хизмати деб юритилади) ишини 
мунтазам равишда текшириб ва назорат қилиб боришлари шарт. Текширув жараёнида 
аниқланган хато ва камчиликлар Марказий банкка ҳамда Республика инкассация хизматига 
ёзма равишда маълум қилиниши лозим. Республика инкассация хизматининг масъул 
ходимлари аниқланган хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан зарурий 
чораларни кўришлари керак. 
(305-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 
39/19-сонли 
қарори 
(рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling