Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани
-боб. Банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини ташиш тартиби
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома
18-боб. Банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини ташиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг. 325. Нақд пул ва бошқа қимматликларни банклар ўртасида ёки ҳудудлараро ташиш шартномага асосан инкассация хизматлари томонидан амалга оширилади. (325-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 326. Нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳудудлараро ташиш Марказий банкнинг фармойишига асосан ёки телеграммаси асосида тайёрланган Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг фармойиши кўра амалга оширилиши мумкин. Нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳудуд ичида ташиш эса Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг фармойишлари асосида амалга оширилади. 327. Марказий банкнинг фармойишлари уч нусхада тайёрланиб, унинг биринчи нусхаси қимматликларни жўнатувчи банкда, иккинчи нусхаси қимматликларни қабул қилиб олувчи банкда, учинчи нусхаси Марказий банкнинг нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти йиғмажилдида назорат учун сақланади. Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг нақд пул ва бошқа қимматликларни ташишга доир фармойишлари уч нусхада тайёрланиб расмийлаштирилиши лозим. Ушбу фармойишларнинг бир нусхаси Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси (бўлими) йиғмажилдида, иккинчи ва учинчи нусхаси нақд пул ва бошқа қимматликларни жўнатувчи ҳамда қабул қилиб олувчи банкларга берилади. Нақд пул ва бошқа қимматликларни ташишни амалга оширувчи инкассация бошқармасига (бўлимига) расмийлаштирилган фармойишнинг электрон файл (PDF ёки TIF) кўриниши юборилади. Банкка фармойишнинг асл нусхаси инкассаторлар орқали етиб боргунига қадар, банкнинг моддий жавобгар шахслари томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни жўнатиш ёки қабул қилиб олиш билан боғлиқ тайёргарлик чораларини ўз вақтида кўришлари учун уларга ҳам фармойишнинг электрон файл (PDF ёки TIF) кўриниши юборилиши лозим. 328. Нақд пул ва бошқа қимматликларни бир тижорат банкидан иккинчи бир тижорат банкига ташиш талаб этилганидан, жўнатувчи банк ташиш ишлари ҳудуд ичида ёки ҳудудлараро амалга оширилишини инобатга олган ҳолда ёзма равишда Марказий банкка ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига мурожаат қилиши лозим. 329. Нақд пул ва бошқа қимматликларни жўнатувчи банк телефон орқали уларни қабул қилувчи банкни олдиндан хабардор қилиб, махсус автотранспортни йўлга чиққан вақтини маълум қилиши лозим. Қабул қилувчи банк нақд пул ва бошқа қимматликларни ўз вақтида қабул қилиб олиш учун тайёргарлик чораларини кўриши керак. 330. Инкассаторлар бригадаси аъзолари нақд пул ва бошқа қимматликларни жўнатувчи банкка ташриф буюрганларидан сўнг, банкнинг моддий жавобгар шахсларига фотосурати бўлган хизмат гувоҳномаларини кўрсатишлари шарт. Шундан сўнг, инкассаторлар бригадаси бошлиғи нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш учун берилган мазкур Йўриқноманинг 44-иловасида келтирилган 179-шаклдаги бир марталик ишончномани ҳамда Марказий банк фармойишининг асл нусхасини жўнатувчи банкнинг моддий жавобгар шахсларига тақдим этиши лозим. 331. Жўнатувчи банкнинг моддий жавобгар шахслари Марказий банкнинг фармойиши ҳамда банк раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири томонидан имзолаган чиқим касса ордери асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторлар бригадасига, пул омборининг олдидаги хонада топширадилар. Ушбу чиқим касса ордерида нақд пул ва бошқа қимматликларни белгиланган жойга етказилиши тўғрисидаги Марказий банк фармойишининг рақами ва санаси кўрсатилиши ҳамда чиқим касса ордерининг орқа тарафига инкассаторлар бригадаси аъзоларининг фамилиялари, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари ҳамда хизмат гувоҳномаларининг тартиб рақамлари қайд этилиши лозим. Жўнатувчи банк Марказий банк фармойишида кўрсатилган нақд пул ва бошқа қимматликлар суммасини инкассация ходимларига ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда топширишлари керак. 332. Марказий банкнинг фармойишига асосан нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш тўлиқ боғламларда, тангаларни эса тўлиқ қопчаларда амалга оширилиши лозим. Бироқ, алоҳида ҳолларда муомаладан қайтариб олинаётган ёки тўловга яроқсиз ва қалбаки банкнотларни тўлиқ бўлмаган боғламларда, тангаларни эса тўлиқ бўлмаган қопчаларда инкассация хизмати орқали ташилишига рухсат берилиши мумкин. 333. Инкассаторлар бригадаси аъзолари ташиш учун мўлжалланган нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олишда: номинал қийматлари бўйича; боғламлари бўйича; ҳар бир боғламдаги дасталар сони бўйича; боғламлар белгиланган тартибда ўраб-боғланганлигини ва уларнинг бутлигини; устки накладкада қайд этилган суммани, боғламдаги нақд пуллар суммасига мослигини; устки накладкаларда қайд этилган реквизитларнинг аниқлигини; боғламдаги пломбанинг бутлиги ва унинг изи аниқ босилганлигини ҳамда целлофан пакетлардаги кафолат чокларининг бутлигини текшириб қабул қилишлари лозим. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling