Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома
Олдинги
таҳрирга қаранг. 334. Тангалар солинган қопча инкассаторлар томонидан ташиш учун қабул қилинаётган вақтда, унинг бутлиги ва тўғри боғланганлиги, қопчага бириктирилган ёрлиқда тангаларнинг қиймати ва суммаси қайд этилганлигини, кассир имзоси мавжудлигини, шунингдек, пломбанинг бутлиги ва унинг изи аниқ туширилганлиги ҳамда, пломба босилган тизимчанинг узилмаганлигини текширишлари керак. (334-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) Инкассаторлар бригадаси томонидан нақд пулларни ташиш учун қабул қилишда шикастланган банкнотлар боғлами ёки нуқсонли тангали қопчалар аниқланса, уларни ташиш учун қабул қилиш тақиқланади. Ушбу боғламдаги банкнотлар, қопчадаги тангалар қайта саналиб, белгиланган тартибда ўраб-боғланиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилгач, инкассаторлар бригадаси томонидан ташиш учун қабул қилиниши мумкин. 335. Банкда қопларга жойлаштирилмаган ҳолда ташиш учун тайёрлаб қўйилган нақд пул ва бошқа қимматликлар олдида инкассация ёки касса ходимининг бир ўзини ёлғиз қолдирилиши тақиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 336. Инкассаторлар томонидан нақд пул ва бошқа қимматликлар ташиш учун қабул қилиб олинганида, касса мудири ёки унинг кўрсатмасига биноан бошқа касса ходимининг назорати остида инкассаторлар уларни стандарт брезент қопларга жойлайдилар. Ҳар бир қопнинг оғзи тикилиб, тизимча билан икки ярим айланишда сиқиб боғланади. Тизимчанинг бир учи матодан тайёрланган ёрлиқдан ўтказилиб, ёрлиқда жўнатувчи банк номи, қопга солинган нақд пул ва бошқа қимматликларни номинал қиймати ҳамда умумий суммаси, қопнинг ўраб-боғланган санаси кўрсатилиб, тизимча учлари маҳкам боғланган ҳолда қоп белгиланган тартибда пломбаланади. (336-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) Шундан сўнг, нақд пул ва бошқа қимматликлар қопга жойланишини ҳамда қоп оғзи боғланишини назорат қилувчи касса ходими қопдаги ёрлиқда қайд этилган маълумотлар тўғри эканлигини тасдиқлаб, ёрлиққа имзо қўяди. 337. Инкассаторлар бригадаси томонидан хорижий валюта ташилганида ҳам мазкур Йўриқноманинг 45-иловасида келтирилган рўйхат расмийлаштирилиши лозим. Шунингдек, миллий ва хорижий валюта бир вақтда ташилганида ҳам ҳар бир валюта тури бўйича алоҳида 45-иловада келтирилган рўйхат расмийлаштирилиши керак. Банк томонидан инкассаторлар бригадаси аъзоларига қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва бошқа қимматликлар ташиш учун топширилаётган бўлса, мазкур Йўриқноманинг 46-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ жўнатилаётган қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва бошқа қимматликлар рўйхати расмийлаштирилиши лозим. Нақд пулларни ёки қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва бошқа қимматликларни жўнатувчи банкнинг касса мудири томонидан мос равишда мазкур Йўриқноманинг 45-46- иловаларида келтирилган шакллар бўйича рўйхат уч нусхада тузилиб, мазкур банкнинг моддий жавобгар шахслари томонидан имзоланади ҳамда рўйхатнинг барча нусхалари банкнинг муҳри билан тасдиқланади. Ушбу расмийлаштирилган рўйхатнинг: биринчи нусхаси нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилувчи банкнинг моддий жавобгар шахсларига топшириш учун инкассация бригадасининг бошлиғига берилади; иккинчи нусхаси чиқим касса ордери, инкассация бошқармасининг ишончномаси ва Марказий банкнинг тегишли фармойиши билан бирга жўнатувчи банкнинг кунлик касса ҳужжатларига тикилади; учинчи нусхаси инкассаторлар бригадаси томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш ишларини якунлангач, инкассация бўлимига тақдим этилади. 338. Нақд пул ва бошқа қимматликлар ташиш учун қабул қилиб олинганлиги тўғрисида инкассаторлар бригадасининг бошлиғи чиқим касса ордерини имзолайди. Бригада аъзолари эса чиқим касса ордерининг орқа тарафига ўз имзоларини қўядилар. Белгиланган жойга етказиб бериш учун қопларга жойланган ва қабул қилиб олинган нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланиши ҳамда қопларнинг, уларнинг оғзидаги тизимчаларнинг ва ундаги пломба изларининг бутлиги учун инкассация бригаданинг барча аъзолари жавобгар ҳисобланадилар. Қабул қилиб олинган нақд пул ва бошқа қимматликларни Марказий банк фармойишида қайд этилган жойга тўлиқ ва ўз вақтида етказиб борилишини таъминлаш учун инкассаторлар бригадасининг аъзолари тўлиқ моддий жавобгар ҳисобланадилар. 339. Инкассаторлар бригадаси томонидан банкдан ташиш учун қабул қилиб олинган нақд пул ва бошқа қимматликларни ўша куннинг ўзида ташишнинг имкони бўлмаган ҳолларда нақд пул ва қимматликлар жойланиб, пломбаланган ҳар бир қоп шартли «1 сўм» ҳисобида 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар» кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига кирим қилинган ҳолда ушбу банкнинг пул омборида сақлаш учун қолдирилиши мумкин. Бундай ҳолларда банкнинг пул омборини эшиги инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбири билан қўшимча равишда пломбаланади ҳамда белгиланган тартибда қўриқлаш хизмати ходимига топширилади. Инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбир намунаси қўриқлаш хизмати ходимига топширилади ва пул омбори эшигини очиш инкассаторлар бригадасининг бошлиғи иштирокида амалга оширилади. Шунингдек, инкассаторлар бригадаси томонидан қабул қилиб олинган нақд пул ва бошқа қимматликлар жойланиб, пломбаланган қоплар, инкассаторларнинг бронланган махсус автомашинасида ҳам сақланиши мумкин. Бунда, машинадаги нақд пул ва бошқа қимматликларни қўриқлаб, уларнинг бут сақланишини таъминлаш учун бригада инкассаторларидан қўриқчи инкассаторлар тайинланиши лозим. 340. Инкассаторлар бригадаси томонидан нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ қабул қилиб олинганидан сўнг, қопларга жойланган нақд пул ва бошқа қимматликлар инкассаторлар томонидан бригада бошлиғи ва ички ишлар органи ходими кузатуви остида махсус автомашинага жойланиши лозим. 341. Нақд пул ва бошқа қимматликлар бир хонадан бошқа бир хонага ташиладиган ёки махсус автомашинадан бошқа махсус автомашинага юкланадиган ҳолларда, қоплар сонини ҳар сафар инкассаторлар бригадасининг бошлиғи санаб кўриши шарт. Бунда, инкассаторлар бригадаси бошлиғи шундай жойда туриши керакки, унга қопларни ташишда иштирок этаётган инкассаторлар бригадаси аъзоларининг ҳар бир ҳаракати кўриниб туриши лозим. 342. Нақд пул ва бошқа қимматликлар жойланган қоплар махсус автомашинага жойлаб бўлинганидан сўнг, унинг юкхонаси эшиги инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбири билан пломбаланиб, касса мудирининг (ёки ушбу вазифа буйруқ билан юклатилган банк бошқа масъул ходимининг) пломбири билан пломбаланиб, нақд пул ва бошқа қимматликлар юкланганлиги тасдиқланади. 343. Нақд пул ва бошқа қимматликлар қабул қилиб олувчи банкка инкассаторлар бригадаси томонидан ташиб борилганида, уларни қабул қилиб олувчи банкнинг моддий жавобгар шахслари қабул қилиб олишлари лозим. Агар, инкассаторлар бригадасидан ташиб келинган нақд пул ва бошқа қимматликларни ўша куннинг ўзида қабул қилиб олишнинг имкони бўлмаган ҳолларда нақд пул ва қимматликлар жойланиб, пломбаланган ҳар бир қоп шартли «1 сўм» ҳисобида 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар» кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига кирим қилинган ҳолда ушбу банкнинг пул омборида сақлаш учун қолдирилиши мумкин. Бундай ҳолларда банкнинг пул омборини эшиги инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбири билан қўшимча равишда пломбаланади ҳамда белгиланган тартибда қўриқлаш хизмати ходимига топширилади. Инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбир намунаси қўриқлаш хизмати ходимига топширилади ва пул омбори эшигини очиш инкассаторлар бригадасининг бошлиғи иштирокида амалга оширилади. Шунингдек, ташиб келинган нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторларни бронланган махсус автомашинасида ҳам сақланиши мумкин. Бунда, машинадаги нақд пул ва бошқа қимматликларни қўриқлаб, уларнинг бут сақланишини таъминлаш учун бригада инкассаторларидан қўриқчи инкассаторлар тайинланиши лозим. 344. Қабул қилувчи банкнинг касса мудири олиб келинган нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олишни, махсус автомашина юкхонаси эшиги пломбасини инкассаторлар бригадаси бошлиғидаги пломба изи намунаси билан таққослашдан бошлайди. Пломба изларининг бир-бирига мослигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, автомашина юкхонаси эшигини очишга рухсат беради. Ташиб келинган нақд пул ва бошқа қимматликларни банкнинг моддий жавобгар шахслари мазкур Йўриқноманинг 333-334- бандларида белгиланган тартибда инкассаторлар бригадасидан қабул қилиб олишлари шарт. Нақд пул ва бошқа қимматликлар банк моддий жавобгар шахслари томонидан тўлиқ қабул қилиб олингунига қадар махсус автомашина юкхонаси эшигининг пломбали тизимчалари касса мудирида сақлаб турилиши лозим. Нақд пул ва қимматликларни қабул қилишда қоп ёки ундаги пул боғламларининг шикастланганлиги аниқланган тақдирда пул боғламлари инкассаторлар бригадаси аъзолари иштирокида қайта санаб, қабул қилиниши керак. Нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторлар бригадасидан банк кассасига қабул қилиб олиш жараёнида, банкнотлар боғлами бузилганлиги (полиэтилен пакет йиртилганлиги, пул боғлами боғланган тизимчанинг узилганлиги ёки ундаги пломба изини аниқ эмаслиги) аниқланса, ушбу боғламдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар бирма-бир, доналаб саналган ҳолда қабул қилиниши шарт. Ушбу пул боғламида камомад яъни, банкнотлар донасининг камлиги аниқланса, бундай камомад учун инкассация бригадасининг аъзолари тўлиқ моддий жавобгар бўладилар. Бунда, белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, автомашина юкхонасининг пломбали тизимчаси, қопнинг пломбали тизимчаси, пломба намуналари, ҳужжат ва бошқа ашёлар моддий жавобгар бўлган томонга (тегишли инкассация бошқармасига) тақдим этилади. Агар, ушбу пул боғламида тўловга яроқсиз, қалбаки пуллар мавжудлиги учун камомад аниқланса, бундай камомад учун мазкур пул боғламини шакллантирган банк кассири тўлиқ моддий жавобгар бўлади. Бунда, белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, автомашина юкхонасининг пломбали тизимчаси, қопнинг пломбали тизимчаси, пломба намуналари, ҳужжат ва бошқа ашёлар моддий жавобгар бўлган томонга, тегишли банкка (филиалга) тақдим этилади. 345. Инкассация хизматининг махсус автомашинасига бир нечта банк учун мўлжалланган нақд пул ва қимматликлар жойланган бўлиб, уларнинг тегишли қисми белгиланган банкка олиб бориб топширилгач, автомашина юкхонаси эшиги инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбаси билан пломбаланиб, нақд ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олган банкнинг касса мудири (ёки ушбу вазифа буйруқ билан юклатилган банк бошқа масъул ходими) пломбири билан тасдиқланади. Махсус автомашина эшигини очиб-ёпишнинг ушбу тартиби, ундаги нақд пул ва бошқа қимматликлар тегишли банкларга тўлиқ етказиб берилгунига қадар давом эттирилади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling