Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


-боб. Банк томонидан чакана амалиётлар кассаларини ташкил этиш тартиби


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

9-боб. Банк томонидан чакана амалиётлар кассаларини ташкил этиш тартиби 
154. Банк томонидан мижозларга қулайлик яратиш мақсадида банк биносида ёки 
биносидан ташқарида чакана амалиётлар кассалари ташкил этилиши мумкин.
155. Банк ўзининг чакана амалиётлар кассаларини банк жойлашган ҳудуд 
(Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ёки бирор бир вилоят) доирасида, 
Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасининг ижобий хулосаси олинганидан 
сўнг очиши мумкин. Ҳудудда филиали мавжуд бўлмаган банкларга ушбу ҳудудда чакана 
амалиётлар кассаларини ташкил этишга рухсат этилмайди.
Банкка тегишли чакана амалиётлар кассалари фаолиятини тугатиш ҳам Марказий 
банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 
156. Банк чакана амалиётлар кассасининг штатлар жадвали ходимлар билан тўлиқ 
бутланганидан сўнг, мазкур кассалар ўз фаолиятини бошлашлари мумкин. 
157. Банк томонидан чакана амалиёт кассалари учун штатлар жадвали, ҳар бир касса 
томонидан хизмат кўрсатиладиган мижозлар сони ва касса операцияларининг ҳажмидан 
келиб чиққан ҳолда белгиланади. Банк дастурига уланган чакана амалиётлар кассалари учун 
бухгалтер-назоратчи ва кассир штат бирликларини ажратилиши лозим. Банк дастурига 
уланмаган сайёр кассалар учун назоратчи-кассир ва кассир штат бирликлари киритилиши 
керак. 
158. Банк томонидан ташкил этилган чакана амалиётлар кассаларида хавфсизликни 
тўлиқ таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар Бош банк томонидан кўрилиши шарт. 
159. Банкнинг банк биносида ва бинодан ташқарида ташкил этиладиган чакана 
амалиётлар кассалари ушбу Йўриқномада белгиланган талаблар асосида жиҳозланган 
бўлиши шарт. 
Банк ва ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати бўлинмалари ўртасида тузилган 
шартнома асосида чакана амалиётлар кассалари «ташвиш» хабарлари юбориладиган техник 
қўриқлаш пунктига (ТҚП) уланган бўлиши лозим. Шунингдек, чакана амалиётлар 
кассаларининг қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари банк иш 
куни тугаганидан сўнг ТҚПга уланиши керак. 
160. Банкнинг чакана амалиётлар кассалари зарурий техника ва ашёлар (пул 
боғламларини шакллантириш ускунаси, пул санаш ва ҳисоблаш машинкаси, компьютер
принтер, сейф ёки темир шкаф, бандероль, тизимча, накладка, пломбир, пломба, муҳр ва 
тўртбурчак муҳрлар ҳамда бланклар) билан таъминланган бўлиши лозим.
Банкнинг чакана амалиётлар кассаларига кирим қилинган нақд пуллар, ушбу касса 
кассирлари томонидан сараланиши, саналиши, тахланиши ва белгиланган тартибда ўраб-
боғланиши шарт. 


161. Банк томонидан чакана касса хизматларининг барча ёки айрим турлари 
кўрсатилиши мумкин. 
Банкнинг чакана амалиётлар кассасида аҳоли омонатларига доир, шунингдек, 
жисмоний шахсларга валюта айирбошлашга доир касса хизматларини кўрсатиш тегишли 
меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади. 
162. Чакана амалиётлар кассаларида иш куни охирида нақд пул ва бошқа 
қимматликлар қолдиғини қолишига рухсат берилмайди (узлуксиз, 24 соат мобайнида 
ишлайдиган кассалар бундан мустасно). 
Банк биносидан ташқарида ташкил этилган чакана амалиётлар кассаларига тушган 
нақд пул тушумлари ва бошқа қимматликлар ҳар куни иш якунлангач, инкассация хизмати 
орқали улар жойлашган туман, шаҳар ёки туманларга бўлинган шаҳардаги (ушбу чакана 
амалиётлар кассасини ташкил этган) тижорат банки кассаларига топширилиши лозим.
Банк биносидан ташқарида ташкил этилган чакана амалиётлар кассаларига (шу 
жумладан, узайтирилган иш режимида ёки узлуксиз, 24 соат мобайнида ишлайдиган 
кассаларга ҳам) тушган нақд пул тушумлари суммаси кўпайган тақдирда, ушбу нақд пул 
тушумлари иш куни мобайнида банкка бир неча марта жўнатилиши мумкин.
163. Банк ташкил этган чакана амалиётлар кассаси ҳудуддаги бошқа туман ёки 
шаҳарда жойлашган бўлса, банк иш куни охирида ушбу кассасидаги нақд пул ва бошқа 
қимматликлар қолдиқлари у жойлашган тумандаги (шаҳардаги), мазкур банк билан 
шартнома тузган тижорат банки филиалига инкассация хизмати орқали олиб бориб 
топширилади. Бунда, сумкадаги (қопдаги) нақд пуллар қайта саналиб, чиққан суммани ушбу 
кассани ташкил этган банкнинг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилиши учун топширилган 
бўлса, сумкани (қопни) инкассаторлар гуруҳидан кечки касса ходимлари қабул қилиб олади. 
Агар, сумкадаги (қопдаги) нақд пул ва бошқа қимматликлар банк кассасига сақлаш учун 
топширилаётган бўлса, уларни қабул қилиб олиш мазкур Йўриқноманинг 
8-бобида 
белгиланган тартибда амалга оширилади. 
164. Банк биносидан ташқарида жойлашган чакана амалиётлар кассасидаги кунлик 
касса ҳужжатлари ҳар куни инкассация хизмати орқали ушбу кассани ташкил этган банкка 
етказиб берилиши лозим.
Банк ташкил этган чакана амалиётлар кассаси ҳудуддаги бошқа туман ёки шаҳарда 
жойлашган бўлса, банк иш куни охирида ушбу кассасидаги кунлик касса ҳужжатлари у 
жойлашган тумандаги (шаҳардаги), мазкур банк билан шартнома тузган бошқа тижорат банк 
филиалига ҳар куни олиб борилиб, мазкур Йўриқноманинг 
8-бобида 
белгиланган тартибда 
сақлаш учун топширилади. Бундай ҳолларда, тўпланиб қолган кунлик касса ҳужжатлари, 
мазкур касса ходимлари томонидан бир ҳафтада камида бир марта ушбу кассани ташкил 
этган банкка етказилиши керак.
165. Банк иш куни мобайнида чакана амалиётлар кассасини мадад пуллари билан 
таъминлаш мазкур касса кассири томонидан банк бошқарувчиси номига берилган 
буюртманома асосида, банк раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади.
Банк раҳбари буюртманомани кўриб чиқиб, мазкур кассага ажратилиши керак 
бўлган ҳолда уни ўз имзоси билан тасдиқлайди ва бухгалтерия бўлимининг масъул 
ходимларига тегишли кўрсатма беради. 
Банкнинг чакана амалиётлар кассасини мадад пуллари билан таъминлаш бўйича 
чиқим касса ордери бухгалтерия бўлими ходими томонидан белгиланган тартибда 
расмийлаштирилади ҳамда кассирнинг буюртманомаси билан бирга ижро учун касса 
мудирига тақдим этилади. 
Касса мудири чиқим касса ордерини тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлигини 
текширганидан сўнг, чиқим касса ордерида қайд этилган суммани инкассация сумкасига 
(қопига) солади. Шундан сўнг, инкассация сумкасига (қопига) тегишли ҳужжатларни 
расмийлаштириб, сумкани (қопни) оғзини ёпиб, пломбалайди ҳамда инкассация гуруҳи 
орқали банкнинг чакана амалиёт кассасига жўнатади. 


166. Банк ташкил этган чакана амалиётлар кассалари (хусусан, валюта айирбошлаш 
шохобчалари ва бошқа кассалар) дам олиш, байрам кунлари фаолият юритса, уларга ушбу 
кунлари мадад пулларини бериш, банкнинг кечки кассаси орқали амалга оширилади. 
Бунда, дам олиш ёки байрам кунларидан олдинги охирги банк иш кунида, дам олиш 
ва байрам кунлари фаолият юритадиган кассаларнинг ходимлари томонидан ушбу кунларда 
чиқим қилиш учун керак бўладиган нақд пулларни (мадад пулларини) ва бошқа 
қимматликларни олиш бўйича берилган буюртманома банк раҳбарининг тегишли 
кўрсатмаси билан бухгалтерия бўлими ходимларига ижро учун берилади. 
Бухгалтерия бўлими ходими дам олиш ва байрам кунлари фаолият юритадиган ҳар 
бир касса бўйича алоҳида чиқим касса ордерини (қатъий ҳисобда турувчи бланклар бўйича 
эса тегишли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича чиқим касса ордерини) 
расмийлаштириб, тегишли бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширади ва ушбу чиқим касса 
ҳужжатларини касса мудирига топширади. 
167. Касса мудири мазкур чиқим касса ҳужжатларига асосан ҳар бир шундай 
кассалар учун зарур бўладиган мадад пулларини ва бошқа қимматликларни уларнинг ҳар бир 
ишлайдиган кунлари учун алоҳида инкассация сумкасига (қопига) солиб, уларни 
белгиланган тартибда пломбалайди. Жўнатиш учун тайёрланган мадад пулларини касса 
мудири ўзининг 155-шаклдаги касса китобига (мадад пулини олувчи ҳар бир кассага 
тегишли бўлган инкассация сумка (қопи) рақамини ҳамда қайси сумка (қоп), қайси санада 
инкассация хизмати ходимига топширилишини) алоҳида қайд этган ҳолда кечки касса 
кассирига топширади. 
Кечки касса кассири ҳам ўзининг 155-шаклдаги касса китобига, ушбу ёзувларни 
тўлиқ ва хатосиз қайд этган ҳолда, касса мудиридан пломбаланган инкассация сумкаларини 
(қопларини) қабул қилиб олади ва буни тасдиқлаган ҳолда касса мудирининг 155-шаклдаги 
китобини имзолайди. 
168. Дам олиш ёки байрам кунлари эрталаб, банк кечки кассасидан ушбу кунлари 
фаолият юритувчи барча чакана амалиётлар кассаларига мадад пулларини етказиб бериш 
инкассация хизмати орқали амалга оширилади.
169. Чакана амалиётлар кассалари эрталаб ўз фаолиятларини белгиланган вақтда 
бошлашини таъминлаш мақсадида ушбу кассаларга мадад пулларини бериш, оддий банк иш 
кунларида ҳам мазкур Йўриқноманинг 
166 — 168-бандларида 
белгиланган тартибда амалга 
оширилиши мумкин. 
Банк ташкил этган айрим чакана амалиётлар кассалари, шу жумладан, валюта 
айирбошлаш шохобчалари узайтирилган иш вақти режимида фаолият юритса, банкда иш 
куни якунланганидан сўнг, ушбу касса ва шохобчалардан инкассация хизмати орқали олиб 
келинган нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғи банкнинг кечки кассасига топширилиши 
лозим.
170. Банк биносидан ташқарида ташкил этган чакана амалиётлар кассаларига мадад 
пуллари ёки қатъий ҳисобда турувчи бланкларни етказиб бериш, шунингдек ушбу 
кассаларда иш куни якунлангач, нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини банк кассасига 
олиб келиш ишларини, банк ходимларининг хавфсизлигини ҳамда нақд пул ва бошқа 
қимматликларнинг бутлигини таъминлаган ҳолда инкассация хизмати ёки ички ишлар 
органи ходими кузатуви остида ҳам амалга оширилиши мумкин. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling