Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани


-боб. Нақд пулларни саралаш, тахлаш ва ўраб-боғлаш тартиби


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/58
Sana25.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1118723
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   58
Bog'liq
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома

7-боб. Нақд пулларни саралаш, тахлаш ва ўраб-боғлаш тартиби 
122. Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча банклар учун нақд 
пулларни саралаш, тахлаш ҳамда уларни ўраб-боғлаш орқали дасталарни ва боғламларни 
шакллантиришда мазкур Йўриқномада талаблари қўлланилади.
123. Банк кассирлари нақд пулларни саралашда, тоифаларга ажратишда, айниқса 
шикастланган ва уларнинг тўловга яроқли эканлиги шубҳа туғдирувчи банкнот ва тангалар 
билан ишлашда мазкур Йўриқноманинг 
25-иловасида 
белгиланган Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкининг банкнот ва тангаларини тўловга яроқли эканлигини аниқлаш 
мезонларига қатъий риоя қилишлари шарт. 


Банк кассаларига келиб тушадиган барча нақд пуллар белгиланган тартибда бирма-
бир сараланиши, доналаб саналиши ва тахланиши лозим. 
124. Кассирлар банк кассасига қабул қилинаётган банкнот ва тангаларни, уларнинг 
номинал қийматига қараб саралашлари, шундан сўнг пулларни, 
«муомалага 
яроқли»,»эскирган» ва «тўловга яроқсиз» тоифаларига ажратадилар. Ҳар бир тоифадаги 
пуллар алоҳида тахланиши, дасталаниши ва ўраб-боғланиши лозим. 
«Муомалага яроқли» тоифасига ажратилган пуллар тахланиб, ўраб-боғланганидан 
сўнг, мижозларга чиқим қилиш учун тайёр ҳолга келтирилган пуллар ҳисобланади. 
«Эскирган» тоифасига ажратилган пуллар номинал қиймати бўйича тўловга қабул 
қилинади ҳамда бундай пулларни, банкнотларни ҳар бир дастасидаги бандеролга, 
шунингдек, ушбу тоифадаги банкнотлар боғламининг устки накладкаси ўнг тарафи юқори 
бурчагига банк номи, унинг коди, кассирнинг фамилияси ва исми, отасининг исми 
кўрсатилган «эскирган» ёзувли тўртбурчак муҳрни босилиши шарт.
«Эскирган» тоифасига ажратилган банкнотлар боғламини «муомалага яроқли» 
банкнотлар боғламидан ажралиб туришини таъминлаш учун «эскирган» пуллар боғламини 
шакллантиришда эни 10 mm бўлган бир йўлли диагонал қизил чизиқ чизилган устки 
накладкадан фойдаланиш лозим.
«Эскирган» тоифасига ажратилган пулларни мижозларга чиқим қилиниши 
тақиқланади ва ушбу тоифадаги ўраб-боғланган пуллар Марказий банк ҳудудий Бош 
бошқармасига жўнатилади.
«Тўловга яроқсиз» яъни, банкнот умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам қисми 
сақланиб қолган, «қалбаки» ва «сохталаштирилган» пуллар, тўловга қабул қилинмайди. 
«Тўловга яроқсиз» тоифасига киритилган пулларга банк номи, унинг коди, кассир 
фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган «Алмаштириб бериш рад этилди» ёзувли 
тўртбурчак муҳр босилиши лозим. Тўловга яроқсиз пуллар мижозга қайтариб берилмайди. 
Кассир томонидан пулнинг «қалбаки» эканлиги аниқланиб, касса мудири унинг 
қалбакилигини тасдиқласа, мазкур Йўриқноманинг 
81-банди 
талабларига биноан тегишли 
чоралар кўрилиши лозим.
125. Банк кассирлари томонидан сараланган яъни, тоифаларга ажратилиб тахланган 
ва ўраб-боғланган бир хил номинал қийматдаги пулларнинг дасталари, боғламлари 
шакллантирилади.
126. Ўраб-боғланган банкнотлар дастасини ўз номинал қиймати бўйича бошқа 
номиналдаги банкнотлар дастасидан ажралиб туришини таъминлаш мақсадида, уларни ўраб-
боғлашда фойдаланиладиган бандероллар қуйидаги ўзига хос чизиқ ва рангларга эга бўлиши, 
яъни:
1 сўмлик банкнотлар учун — сидирға (бир хил) рангли; 
3 сўмлик банкнотлар учун — эни 10 mm бўлган битта қизил йўлли; 
5 сўмлик банкнотлар учун — эни 10 mm бўлган битта кўк йўлли; 
10 сўмлик банкнотлар учун — эни 8 mm бўлган иккита қизил йўлли; 
25 сўмлик банкнотлар учун — эни 8 mm бўлган иккита кўк йўлли;
50 сўмлик банкнотлар учун — эни 8 mm бўлган иккита сариқ йўлли;
100 сўмлик банкнотлар учун — эни 8 mm бўлган учта қизил йўлли; 
200 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган учта жигарранг йўлли; 
500 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган битта яшил йўлли;
1 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган битта кўк йўлли; 
5 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган битта тўқ жигарранг йўлли; 
10 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита яшил йўлли; 
50 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита кўк йўлли бўлиши 
шарт.
Бандероль қайси номиналдаги банкнотга мўлжалланган бўлса, бандероль устида ўша 
номинал қиймат, ҳар бир дастада бўлиши лозим бўлган банкнотларнинг умумий суммаси 
рақам билан қайд этилган бўлиши лозим. 


127. Банк кассирлари томонидан бир хил қийматдаги сараланган ва тахланган 
банкнотларнинг ҳар 100 донасидан битта даста шакллантирилади. Ҳар бир шакллантирилган 
нақд пуллар дастасининг бандеролига, банк номи, коди ва уни шакллантирган кассирнинг 
фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилган тўртбурчак муҳри босилиб, тегишли сана қайд 
этилганидан сўнг, кассир имзоси қўйилади. 
Банкнотларнинг ҳар 10 та дастаси (1000 донаси) битта боғламга жойлаштирилиб, 
боғлам устига ва остига картондан тайёрланган стандарт накладка қўйилиб, устки накладкага 
банк номи ва коди, ушбу боғламни шакллантирган кассирнинг фамилияси, исми ва 
отасининг исми кўрсатилган тўртбурчак муҳри босилиб, тегишли сана қайд этилганидан 
сўнг, кассир имзоси қўйилади. Бунда, пул боғламининг устки накладкасида қайд этилган 
банкнотларнинг номинал қиймати ва умумий суммаси, шакллантирилган боғламдаги 
банкнотлар номинал қиймати ва уларнинг умумий суммасига мос келиши шарт. 
Шундан сўнг, шакллантирилган пул боғлами, тугуни ва тугилган жойи бўлмаган 
тизимча билан икки марта хочсимон тарзда айлантириб ўралади ва тўрт марта тугиб 
боғланади. Боғламларни ўраб боғлаган кассир тизимчанинг учларидаги тугунига яқин бўлган 
жойга банк коди билан бирга пломбирнинг тартиб рақами қайд этилган пломбир билан 
пломбалайди. Қўйилган пломбадан кейинги тизимчанинг узунлиги 2 сантиметрдан 
ошмаслиги лозим. 
128. Пул дасталари «эскирган» банкнотлардан шакллантирилган бўлса, ҳар бир 
дастанинг бандеролига ҳамда ушбу дасталардан шакллантирилган боғламга қўйилган устки 
накладкаларнинг ўнг тарафидаги юқори бурчагига «Эскирган» ёзувли тўртбурчак муҳр 
босилиши шарт. 
129. Автоматик тарзда ўраб-боғланадиган (бандеролланадиган) дасталар учун бир-
биридан фарқланмайдиган, бир хил тусдаги бандероллардан фойдаланилади. 
Бундай тарзда ўраб-боғланган нақд пуллар дастасининг бандеролларига, банк номи, 
коди ва уни шакллантирган кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган 
тўртбурчак муҳр босилиб, банкнотнинг номинал қиймати, қўйилган нақд пулларнинг 
умумий суммаси ва тегишли сана қайд этилганидан сўнг, кассир имзоси қўйилади.
130. Банкда банкнотларнинг боғламлари тизимчалар ёрдамида боғланиб, 
шакллантириладиган бўлса, унда ҳар бир банкнот дастаси стандарт бандероль билан 
хочсимон тарзда ўраб-боғланиши лозим.
Банкнотлар боғлами, пул дастларини полиэтилен пакетларга жойлаштириш орқали 
шакллантириладиган бўлса, унда банкнотларнинг ҳар бир дастаси битта кўндаланг 
бандероль билан ўраб-боғланади. 
Ҳар иккала ҳолатда ҳам банкнот дасталари бандеролига мазкур Йўриқноманинг 
127-
128-бандларида 
белгиланган зарурий реквизитларни қайд этилиши шарт.
131. Пул дасталарини полиэтилен пакетларга жойлаштирилиш орқали банкнотлар 
боғлами шакллантирилганда, ҳар бир полиэтилен пакетга 10 та пул дастаси солиниб, 
пакетнинг очиқ томонини пайвандлаб, ёпиштириш учун пул боғламларини шакллантириш 
ускунасига жойланади. Бунда, пул боғламларини шакллантириш ускунаси қопқоғига 
ўрнатилган клишедаги банк реквизитлари полиэтилен пакетнинг очиқ тарафига автоматик 
тарзда босилади. Ҳар бир кассир ўзи санаган пулларнинг боғламини шакллантиришда, ўзига 
бириктирилган клишедан фойдаланиши шарт. 
132. Тўлиқ пул боғламларини шакллантириш учун етарли бўлмаган алоҳида 
дасталарни бошқа кассирдан қабул қилиб олган кассир уларни қайтадан бирма-бир санаб 
олади ва бир хил қийматдаги ёки ҳар хил қийматдаги (1 ва 3 сўмликлар алоҳида, 5, 10, 25, 50 
ва 100 сўмликлар алоҳида, 200, 500 ва 1000 сўмликлар алоҳида, 5000, 10 000 ва 50 000 
сўмликлар алоҳида) тўлиқ бўлмаган боғламларга қўшиб боғлайди. Бунда, битта боғламдаги 
дасталарнинг сони 10 тадан ошмаслиги лозим. 
Дасталари тўлиқ бўлмаган банкнотлар ҳам «муомалага яроқли», «эскирган» ва 
«тўловга яроқсиз» тоифалари бўйича алоҳида жамланиши лозим. 


Тўлиқ бўлмаган пул боғламларининг ва турли номинал қийматдаги пулларнинг 
дасталаридан тайёрланган боғламларнинг устки накладкаларига барча тегишли маълумотлар 
ва «йиғма» сўзи қўлда ёзилиши мумкин. 
Шунингдек, «эскирган» тоифасига ажратилган турли қийматдаги банкнотларнинг 
дасталаридан ташкил топган пул боғламларининг устки накладкаларига ҳам «эскирган 
йиғма» сўзи қўлда ёзилиши мумкин.
Турли номинал қийматдаги банкнотларнинг дасталаридан шакллантирилган 
боғламларнинг устки накладкаларида ҳар бир қийматдаги пулларнинг сони, суммаси ва 
умумий суммаси кўрсатилиши лозим. 
Банк кассасида «эскирган» пуллардан шакллантирилган тўлиқ боғламлар инкассация 
хизмати орқали Марказий банк Бош бошқармасининг Ҳисоб-китоб касса марказига 
топширилиши ёки у ердаги муомалага яроқли пулларга алмаштириб олиниши ҳам мумкин.
133. «Давлат белгиси» ДИЧБ ўрамларидаги нақд пуллар 100 донадан дасталаниб, 
битта кўндаланг бандеролга ўраб-боғланган бўлади. Ҳар бир боғлам 10 та дастадан иборат 
бўлиб, унинг устки накладкасига «Давлат белгиси» ДИЧБнинг номи, банкнот номинал 
қиймати, боғламдаги банкнотлар умумий суммаси, боғлам шакллантирилган сана ва 
назоратчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки унинг коди каби реквизитлар босилган 
бўлиб, боғламлар полиэтилен пакетларга солинган бўлади. 
134. Кассирлар тангаларни ҳам саралаб, «муомалага яроқли» ва «нуқсонли» 
(эскирган) тоифаларга ажратган ҳолда, уларни номинал қийматига қараб ҳар 100 донасини 
алоҳида пакетга жойлайдилар. Бир хил номинал қийматдаги тангали пакетларнинг ҳар 
ўнтаси, ташқи чоклари бўлмаган битта стандарт қопчага жойланади.
Ҳар бир қопчанинг оғзи матодан тайёрланган ёрлиқ билан қўшиб тикилади ҳамда 
тугуни ва титилган жойи бўлмаган тизимча билан 2,5 айланишда маҳкам боғланганидан 
сўнг, пломбир билан пломбаланади. Тангали қопчаларга бириктирилган ёрлиқларга банк 
номи, коди, ўраб-боғланган сана, танга номинал қиймати ва умумий суммаси ёзилиб, кассир 
имзоси қўйилади. Шундан сўнг, ёрлиққа кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми 
кўрсатилган тўртбурчак муҳри босилади. 
135. Айланма кассадаги тангали қопчаларга картондан тайёрланган ёрлиқлар 
бириктирилиши мумкин. Ёрлиқлардан тизимча учлари ўтказилганидан сўнг тизимча сиқиб 
боғланади ва пломбир билан пломбаланади. Инкассаторлар гуруҳига топширилаётган 
тангали қопчанинг оғзида матодан тайёрланган ёрлиқ бўлиши лозим.
136. «Давлат белгиси» ДИЧБ Зарбхонасида (кейинги ўринларда Зарбхона деб 
юритилади) ўраб-боғланган тангали қопчаларга бириктирилган матодан тайёрланган 
ёрлиқларда Зарбхона номи, танга номинал қиймати, қопчадаги тангаларнинг умумий 
суммаси, тангалар қопчага солинган сана ҳамда назоратчининг коди кўрсатилади. 
Тангаларнинг ҳар бир номинал қийматига қуйидаги ранглардаги:
1 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — сариқ; 
5 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — кўк; 
10 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — оқ; 
25 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — оч қизил (пушти); 
50 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — яшил; 
100 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — қизил; 
500 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — оч кўк ёрлиқлар бириктирилади.
137. Зарбхонанинг танга солинган қопчалари оғзи икки хил рангдаги, ёрлиқли 
томони оқ ва орқа томони эса қизил рангдаги ип билан тикилади. Бунда, қизил ип фақатгина 
оддий чок вазифасини эмас, балки назорат чоки ва пломба вазифасини ҳам бажаради. 
Тикилаётган чок қопча оғзининг мустаҳкамлигини таъминлаши лозим. Бунда, 
чокнинг ўзидан-ўзи ечилиб кетмаслиги учун чокнинг икки томондаги учлари (тугундан 
кейин) 3 сантиметрдан кам бўлмаслиги лозим. 


Ходим қопчани очаётган вақтида, қопнинг бутунлиги ва чокларнинг сўкилиб 
кетмаганлигига ишонч ҳосил қилиши, сўнгра ёрлиқнинг ўнг томонидаги қизил назорат 
ипининг биринчи тугуни ҳамда чокнинг бўш қисмини ечиб, иккала ипни тортиши керак. 
Чок осон ечилиши ва ечилган иплар бутун бўлиши лозим. 
138. Тангали қопчалар қабул қилинаётган вақтда, ёрлиқнинг борлиги, қопча, чок ва 
ипларнинг бутунлигига эътибор берилиши шарт. Ипнинг узилганлиги пломбанинг 
бузилганлиги билан баробардир. Инкассаторлар гуруҳига Зарбхона ёки банклардан шубҳали 
боғламлардаги қопчаларни қабул қилиш ман этилади. 
139. Қопчадаги танганинг бир қисми олинган ёки унга қўшимча тангалар солинган 
ҳолларда тангалар қолдиғи доналаб саналиши, пакетдаги қадоқланган тангалар эса, 
ёзувларига қараб қайта саналиши шарт. Шундан сўнг, қопчага янги ёрлиқ бириктирилади. 
Бунда қопчанинг оғзи тугуни ва тугилган жойи бўлмаган тизимча билан 2,5 айланишда 
маҳкам боғланганидан сўнг, қопча қайтадан пломбир билан пломбаланади ва ёрлиққа 
тангани санаб қадоқлаган кассир имзоси қўйилади.
140. Кассирларда қолган тангали пакетлардан тўлиқ қопчаларни шакллантириб 
бўлмайдиган ҳолларда, уларни бирлаштириш учун бир ёки бир нечта кассирга берилади. 
Тўлиқ қопчаларни шакллантириб бўлмайдиган пакетлар бир хил қийматдаги (никель 
тангалар алоҳида, жез тангалар алоҳида) тўлиқ бўлмаган қопчаларга жойланиши мумкин. 
Лекин уларнинг умумий суммаси Зарбхона қопчаларидаги меъёр миқдоридан ошмаслиги 
лозим. Ушбу қопчаларнинг ёрлиқларида ҳар бир қийматдаги тангаларнинг суммаси алоҳида 
кўрсатилиши лозим. 
Алоҳида пакетларга солинган, турли қийматдаги тангалардан шакллантирилган 
тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган қопчаларга бириктирилган ёрлиқларга «йиғма» сўзи ёзиб 
қўйилади. 
141. Айланма кассада кейинги банк иш кунига қолаётган ҳамда касса мудири 
томонидан қайта саналиб, ўраб-боғланган ва банкнотлар тўлиқ боғламини шакллантириш 
учун етарли бўлмаган пул дасталари бандероль билан хочсимон шаклда боғланган ҳолда, 
тўлиқ бўлмаган тангали қопчалар оғзи эса тизимча билан боғланиб, пломбаланмаган ҳолда 
пул омборида сақлланиши мумкин. 
142. Тўлиқ дасталарни шакллантиришга етарли бўлмаган банкнотлар эса бандероль 
билан ўраб боғланади, лекин улар юқорида қайд этилган боғламларга қўшилмайди. 
143. Кассирлар ўзлари саралаган, санаган ва ўраб-боғлаган банкнотлар дастаси, 
боғлами ёки тангали қопчадан касса хатоликлари қачон аниқланганлигидан қатъи назар, улар 
тўлиқ моддий жавобгар ҳисобланадилар. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling