Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқА Қимматликларни инкассация қилишга доир йўРИҚномани
-боб. Нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун қабул қилиш тартиби
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома
8-боб. Нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун қабул қилиш тартиби
144. Томонлар ўртасида тузилган шартномага асосан банк ўз мижозларидан нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун қабул қилишлари мумкин. Банк пул омборига қуйидагилар сақлаш учун қабул қилиниши мумкин: нотариал идоралардан ва бошқа органлардан — мерос мулки таркибига кирувчи мол-мулклар, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва марваридлар ёки улардан ясалган буюмлар, қимматбаҳо металлар қуймаси (ёмбиси), шлих (олтин қум), табиий ҳолда топилган олтин ва кумуш ёмбилари (самородок), шунингдек, қимматбаҳо металлардан зарб қилинган тангалар, чет эл валютаси, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари (векселлар, чеклар ва ҳоказолар) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўм ва тангалар; жисмоний ва юридик шахслардан — қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар ҳамда гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари, суғурта полислари, гаров шартномалари, шунингдек, олтин (тилла) ва ундан тайёрланган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа қимматликлар. 145. Банк кассасига мижоздан нақд пул ва қимматликларни сақлаш учун қабул қилиш мижознинг аризаси ҳамда банк раҳбарининг ёзма равишдаги кўрсатмасига (фармойишига) асосан, тасдиқланган рўйхат асосида амалга оширилади. Бунда, нақд пул ва бошқа қимматликларни банк пул омборига сақлаш учун қабул қилиш: уларни қопга (ёки пакетга) жойлаб, қоп оғзи белгиланган тартибда боғланган (ёки пакетлар оғзи елимланган) ҳамда мижознинг муҳри билан муҳрланган (ёки сурғучланган); қоп оғзидаги ёрлиқда ёки елимланган пакетга зарурий реквизитлар (мижознинг тўлиқ номи, қопдаги қимматликларни топширган мижоз вакилининг фамилияси, исми ва отасининг исми, топширилган сана) қайд этилган; тегишли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича бухгалтерия бўлими ходими томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган кирим касса ордери асосида амалга оширилиши лозим. 146. Банкда ўз мижозларидан кредит таъминоти учун қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар ҳамда гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари, суғурта полислари, гаров шартномаларини қабул қилиб олиниши ҳамда уларни пул омборига сақлаш учун топширилиши — ҳужжатларни пакетларга жойлаб, елимланган ҳамда банкнинг муҳри билан муҳрланган (ёки сурғучланган) ҳолда тегишли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича бухгалтерия бўлими ходими томонидан расмийлаштирилган мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган кирим касса ордери асосида амалга оширилади. 147. Пакет ва қопларга солинган нақд пуллар, қимматликлар (ва бошқа ашёлар) ҳамда гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари — кирим кассаси кассири томонидан пакет ва қоплар очилмаган ҳолда қабул қилиниши лозим. Бунда кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича кирим касса ордери бухгалтерия бўлими ходими томонидан тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлиги, пакет ва қопларнинг бутлиги ҳамда уларнинг муҳрланганлиги (сурғучланганлиги) кассир томонидан текширилган ҳолда қабул қилиниши шарт. 148. Банк пул омборига сақлаш учун қабул қилинаётган нақд пул миқдори ва бошқа қимматликлар баҳоси (ёки шартли баҳоси) тегишли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича банк бухгалтерия ходимлари томонидан расмийлаштирилган кирим касса ордерида қайд этилган суммага тенг бўлиб, улар ушбу суммада сақлаш учун қабул қилиниши шарт. Шунингдек, қимматликларни сақлаш учун пул омборига қабул қилишда тегишли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича расмийлаштирилган кирим касса ордерида, қимматликларни баҳосидан ташқари, уни сақлаш учун қабул қилишга асос бўлган ҳужжат ва қабул қилинаётган қимматликларнинг номи қайд этилиши лозим. 149. Сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликлар, шунингдек, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари жойланган қоп ёки пакетлар қабул қилинган санаси бўйича кетма-кет, ўсиб бориш тартибида рақамланиши лозим. 150. Нақд пул ва бошқа қимматликлар сақлаш учун банк кирим кассасига топширилганида, мижозга мазкур Йўриқноманинг 26-иловасига мувофиқ 004-шаклдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар сақлаш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги квитанция расмийлаштириб берилади. Банк пул омборига сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларни мижозга қайтариб бериш учун, уни топширган хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси қўйилиб, думалоқ муҳри билан тасдиқланган ёзма сўровномасининг асл нусхасига, мижозга берилган 004-шаклдаги квитанциянинг асл нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши керак. Бунда, банк пул омборида сақланаётган мижозга тегишли бўлган нақд пул ва бошқа қимматликларни қайтариб бериш, бухгалтерия бўлими ходими томонидан мазкур Йўриқноманинг 27-иловасига мувофиқ шаклдаги кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича чиқим касса ордерини расмийлаштириш асосида, фақат қимматликларнинг тўлиқ ҳажми бўйича амалга оширилиши мумкин. Банк кредитининг таъминоти учун гаров сифатида сақланаётган қимматликлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари банк раҳбарининг фармойишига асосан кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича бухгалтерия бўлими ходими томонидан чиқим касса ордерини расмийлаштириш орқали чиқим қилиниши мумкин. 151. Банк пул омборига сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳамда гаров сифатида қабул қилинган қимматликлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатларини бут сақланиши бўйича банкнинг моддий жавобгар шахслари, уларни топширган мижозлар олдида қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади. Банк пул омборида сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларга зарар етказилган тақдирда, унинг эгасига етказилган зарарни қоплаш, қимматликни ҳақиқий баҳоси доирасида лекин, сақлаш учун қабул қилинган вақтда баҳоланган баҳосидан ошмаган миқдорда амалга оширилади. 152. Банк пул омборига хўжалик юритувчи субъект томонидан сақлаш учун топширилган, шу жумладан мусодара қилинган нақд пул ва қимматликларни республикамизнинг бир ҳудудидан иккинчи бир ҳудудига етказиб бериш, ташиш талаб этилганида, ушбу ишларни ташкиллаштириш ва бажариш, қимматликларни сақлаш учун топширган хўжалик субъекти томонидан мустақил равишда амалга оширилиши шарт. 153. Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига тегишли нақд пул ва бошқа қимматликларни шартнома асосида банкда сақлашлари учун банкда ташкил этилган депозитар ячейкалардан фойдаланишлари мумкин. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling