Тижорат банкларининг даромадлари ва харажатлари, банк фойдасини ошириш муаммолари
-жадвал ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank»нинг жорий йил соф фойдаси таҳлили
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
@mustaqilishlar Тижорат банкларида
2.7-жадвал
ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank»нинг жорий йил соф фойдаси таҳлили 28 № Кўрсаткич 2014 2015 Ўзгариши млн. сўм фоизда 1 Жорий йил соф фойдаси (зарар) 47587 89849 42262 88,8 28
51 Жадвалдан кўриниб турибдики банкнинг жорий йил фойдаси 2015 йилда 2014 йилга нисбатан деярли 2 баравар кўпайган. Жорий йил соф фойдасини ҳисобга олиш учун 31206 – «Соф фойда (зарар)» баланс ҳисобварағидан фойдаланилади, унинг кредитида ҳисобот йилида банк томонидан олинган фойда, нотўғри эълон қилинган ва қайтарилган дивидентлар ҳамда «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобварағига ўтказиладиган зарарлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида эса, тўланадиган дивидентлар, захира капиталига ўтказиладиган сумма, ҳисобот йилида кўрилган зарар ҳамда «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобварағига ўтказиладиган фойда суммаси акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб соф фойда ва дивидендлар ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади. Масалан, «А» банк 2009 йил якунида 42100 млн. сўм даромад олди ва 38240 млн. сўм харажат қилди. Банкнинг даромадлар ва харажатлар ҳисобварақлари ҳисобот йили оҳирида ёпилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари бажарилади: Дебет 40000 Даромадлар 42100 млн. сўм; Кредит 31206 – «Соф фойда (зарар) (актив–пассив)» 42100 млн. сўм. ҳамда Дебет 31206 – «Соф фойда (зарар) (актив–пассив)» 38240 млн. сўм; Кредит 50000 Харажатлар 38240 млн. сўм. Бундан кўриниб турибдики банкнинг жорий йил соф фойдаси 42100 – 38240 = 3860 млн. сўмни ташкил этди. Банк фойдасини тақсимлаш меъёрий хужжатлар ҳамда банк таъсис хужжатларига асосан ўтказилади. Бунда банк фойдасидан турли хил захира фондлари, махсус фондлар яратилади, дивидендлар, солиқлар тўланади, шунингдек, банк таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган мақсадлар учун фойдаланади. Банк томонидан ҳисобот йилида олган фойдасининг тақсимланмай қолган қисми ёки кўрган зарари 31206 – «Соф фойда (зарар) 52 (актив–пассив)» баланс ҳисобварағидан 31203 – «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) (актив–пассив)» ҳисобварағига ўтказилади. Ушбу ҳисобварақда жорий ва ўтган йилларда тақсимланмай қолган фойда (зарар), ҳар хил фондлар учун ажратмалар, эълон қилинган дивидентлар суммаси ва банк фойдаси ҳисобидан амалга ошириладиган бошқа чора–тадбирлар суммаси акс эттирилади. Юқорида кўриб ўтилган ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling