Тижорат банкларининг даромадлари ва харажатлари, банк фойдасини ошириш муаммолари


-жадвал  ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank»нинг тақсимланмаган фойдаси таҳлили


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/26
Sana28.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1017163
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
@mustaqilishlar Тижорат банкларида

2.8-жадвал 
ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank»нинг тақсимланмаган фойдаси таҳлили
29
 
№ 
Кўрсаткич 
2014 
2015 
Ўзгариши 
млн. сўм 
фоизда 
1 Тақсимланмаган фойда 
129055 
209580 
80525 
62,4 
ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank»нинг тақсимланмаган фойдаси 2015 йилда 
209,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 80,5 млрд. сўмга 
кўпайган. Тижорат банклари фойдаси миқдорига кўп омиллар таъсир қилиши 
мумкин, жумладан, ташқи ва ички омиллар. 
Ташқи омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин чет эл валютаси 
курсиннг ўзгариши, Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасини 
ўзгариши, мажбурий заҳиралар катталиги, солиқ қонунчиликлари, давлат 
қимматбаҳо қоғозлари бўйича даромадлиликнинг ўзгариши, мамлакатдаги 
сиёсий аҳвол, банк хизматлари бозоридаги рақобат ва бошқа омиллар. 
Тижорат банклари фойдаси миқдорига боғлиқ бўлган ички омилларга, энг 
аввало банкнинг актив ва пассивларини бошқара олишини кўришимиз 
мумкин. 
Хулоса қилиб айтганда, тижорат банкларининг даромадлари хажмига 
таъсир қиладиган омиллар кўп қиррали бўлиб, уларнинг таъсир механизмини 
чуқур таҳлил қилиш ва унинг салбий таъсирига бархам бериш тадбирларини 
ишлаб чиқиш, банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш нуқтаи — 
назаридан, катта амалий ахамият касб этади. 

29
ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank» молиявий ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди. 




53 
II боб бўйича хулоса 
Банк даромадлари ва харажатлари ҳисобида уларни ҳисобга олишда тан 
олиш мезонларининг бажарилиши ва бухгалтерия ҳисобининг изчиллик, 
ишончлилик, аниқлик, тўлиқлик ва ўз вақтидалилик тамойиллари билан 
бирга «эхтиёткорлик», «ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг 
мувофиқлиги», «ахамиятлилик» тамойилларидан фойдаланса мақсадга 
мувофиқ. 
Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида 
уларнинг фоизли даромадлари ҳажмини ошириш зарур. Бунинг учун, аввало, 
республикамиз тижорат банкларининг қимматли қоғозларга қилинадиган 
инвестицияларининг ҳажмини кескин ошириш лозим. Тижорат банкларида 
қимматли қоғозларнинг эмитентларининг молиявий ва мулкий холатини 
баҳолаш тизимини такомиллаштириш қимматли қоғозларга қилинган 
инвестициялардан 
олинадиган 
даромадларни 
оқилона 
даражасини 
таъминлаш имконини беради. Банкларнинг қимматли қоғозлар портфелини 
сезиларли қисмини, айтайлик, камида 20-25 фоизини хукуматнинг қимматли 
қоғозлари ҳисобидан шакллантириш лозим. Бу эса, қимматли қоғозлар билан 
боғлиқ банк операцияларининг риск даражасини камайтириш имконини 
беради. Фоизли даромадларнинг ҳажмини оширишнинг иккинчи йўли 
банкларнинг лизинг ва факторинг операцияларини ривожлантириш 
ҳисобланади.
Тижорат банкларини кредитларидан олинадиган фоиз шаклидаги 
даромадларини ошириш мақсадида: кредитларнинг банк активлари 
таркибидаги салмоғини, банкларнинг пассивлари таркибида марказлашган 
ресурслар ва бошқа банклардан олинган кредитларнинг салмоғини кескин 
камайтириш ва уларнинг ўрнига ва мудатли ва жамғарма депозитларининг 
салмоғини ошириш; кредитлашнинг турли шаклларидан кенг кўламда 
фойдаланишни йўлга қўйиш лозим.


54 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling