Тикка режалаштириш усуллари
Кўчаларни ва майдонларни тикка режалаштириш
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
3-амалий вертикал режалаштириш усуллари
Кўчаларни ва майдонларни тикка режалаштириш
Шаҳар кўчалари ундаги мавжуд транспорт ва пиёдалар коммуникацияларининг фаолиятига боғлиқ ҳолда қурилиб, транспорт ҳаракатининг тезлигига асосланиб, категорияларга бўлинади (2.5-жадвал). 2.5-жадвал. Кўча ва йўлларнинг тоифаси Белги- ланган ҳаракат тезлиги км/соат Нишаблар- нинг алгеб- раик фарқи, % Тикка эгри-ликнинг кичик радиуслари, м Қабариқ Ботиқ Тез юрар магистрал 120 5 ва юқори 10000 2000 Магистрал кўчалар (шаҳар аҳамиятидагилар) 80 7 ва юқори 6000 1500 Маҳаллий аҳамиятдаги кўча 60 15 ва юқори 2000 500 Кўчанинг бўйлама ва кўндаланг кесимлари тупроқ ҳажмларини камайтириш эвазидан қурилади. Уларнинг бўйлама ва кўндаланг қиялигини максимал камайтириш транспорт ва пиёдалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилади(2.6-жадвал): 2.6-жадвал. Кўча ва йўлларнинг тоифаси Энг катта бўйлама нишаблик, % Тезюрар магистрал 40 Магистрал кўчалар (шаҳар аҳамиятидагилар) 50 Маҳаллий аҳамиятдаги кўча 80 Бўйлама профил одатда кўчанинг ўқи асосида ясалади. Бунда инженерлик коммуникациялари ва ўзаро кесишувларини боғлаш осон бўлади, аммо хусусий ҳолларда ариқ бўйлаб (агар кўчанинг кўндаланг кесимларида номутаносиб бўлса ёки трамвай йўли рельси мавжуд бўлса) ва бир неча қатнов йўлагидан иборат кўчанинг элементлари баландлик сатҳлари ҳар хил бўлса, унда бир неча бўйлама профил қурилади. Кўндаланг профиллар бўйлама ўқига нисбатан перпендикуляр ҳолда ва кўчалар бир – бири билан кесишиш жойларида, шунингдек микрорайонга кириш жойларида ёки тупроқ ҳажми бир – биридан катта фарқ қиладиган жойларда қурилади. Профилларни қуришда пастлик ва баландликлар дастлабки маълумот бўлиб хизмат қилади. Бўйлама ва кўндаланг профилларда инженерлик коммуникацияларини, транспорт ва темир йўлларни, тоннелларни, электр тармоқлари ва йўл-транспорт иншоотларини борлигини кўрсатишнинг аҳамияти жуда каттадир. Бўйлама профилни қураётганда қуйидаги шартларга амал қилиш талаб қилинади: 1) Кўчаларнинг тоифасига қараб, уларнинг бўйлама нишабларини танлаш (2.5 – жадвал). 2) Тупроқ ишлари ҳажмини камайтиришга интилиш. 3) Чуқурликларда керакли бўлган инженерлик коммуникацияларини лойиҳалаш. 4) Тупроқни сураётганда табиий нишабни имкон қадар сақлаш. 5) Синувчи лойиҳа нишабларини иложи борича 50-100 метрдан кам қилмаслик. Ушбу талабларни инобатга олиб, транспорт коммуникацияларининг профил кесимлари 2. 14 – расмда кўрсатилган шакл тузилиши асосида лойиҳаланади. 2. 14 – расм. Кўча кўндаланг профил кесимилар: a, б, в – марказдан икки ёнга берилган нишаблик; г, d – шундай, бир томонлама нишаблик; h – борт тошининг баландлиги; i n, i n 1 – кўндаланг нишабликлар. Қабариқ шаклли профиллар ҳайдовчи учун йўлнинг олдинги қисмини кўришни қийинлаштиради. Ботиқ синиқларда эса марказдан қочма куч таъсирида автомобил рессорларида зўриқиш пайдо бўлиб, уларга оғирлик тушади. Ҳаракатнинг хавфсизлигини таъминлаш учун етарли масофада тўғри лойиҳа чизиғи орқали эгри чизиқлар (қабариқ ёки ботиқ) бирлаштирилади. Унинг радиуси белгиланган ҳаракат тезлигига боғлиқ. Йўл ҳаракати учун қанчалик катта тезлик белгиланган бўлса, эгрилик радиуси шунчалик катта бўлиши лозим (2.15 ва 2.16 -расмлар). 2.15 – расм. Тикка эгриликнинг ҳисобий шакли: ОС- эгрилик радиуси; i 1, i 2 – майдонларнинг қўшилиш жойидаги бўйлама қиялик. 2.16 – расм. Кўчанинг қайирма қисмидаги тикка режалаштириш: a - режа; б – аксонометрия; i n 1 , i n 11 – қайирмадаги кўндаланг нишаблик; В ва ΔВ – кўчанинг энига нисбатан кенгайиши. Тўхтовсиз тезликдаги йўлнинг 400 метрликдан катта бўлган эгрилик радиусини ифодалашнинг имконияти бўлмаган тақдирда вираж усули қўлланилади. Вираж – бу кўча қатнов қисмининг бир томонга қиялик шаклида марказга қараб йўналтирилган горизонтал эгрилик тушунилади(2.16 - расм). Кўчанинг ушбу қисми икки томонга йўналтирилган қиялик ўрнига бир томонга йўналтирилган қияликка ўтказиш жойида амалга оширилади. Бунда кўчадаги ҳисобий тезлик 2 дан 6 % гача, кўча қопламасининг музлашини инобатга олиб, қиялик 4 % дан ошмаслиги белгилаб қўйилади. Кўчанинг текислик қисмида, яъни қияликсиз шариоитда(0.004 дан кам бўлганда) кўчанинг қатнов қисми арра шаклдаги профил усул бўйича режалаштирилади(2.17 - расм). Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling