Тил миллат кўзгуси


Download 13.11 Kb.
Sana26.01.2023
Hajmi13.11 Kb.
#1125821
Bog'liq
Тил-миллат-кузгуси


Тил – миллат кўзгуси.
Мустақиллигимиз шарофати билан мамлакатимизда ёшларнинг хар томонлама пухта билимли маънан етук қилиб тарбиялашга катта эътибор бериб келинмокда . Уларнинг хорижий тилларни ўрганишлари ҳалкаро танловларда мувоффақиятли иштирок этишлари учун барча шарт- шароитлар яратиб берилмокда . Яқинда мактабимизда «Ҳалкаро тиллар» байрамига бағишлаб тадбир ўтказдик. Унда рус тили ва адабиёти , ўзбек тили ва адабиёти, инглиз тили фанлари бўйича ташкил этилган тўгараклар аъзолари ўзларининг қизиқарли чиқишлари билан барчани хушнуд этдилар. Шуни таъкидлаш лозимки , ҳар бир тилнинг ўз жозибаси , тарихи , маданияти бор. «Тил билган- эл билади» деганларидек, турли халқларнинг тарихи, адабиёти, урф-одатларини яхши билиш учун аввало тил билиш муҳим аҳамиятга эга.Шунинг учун хам рус тили фани ўқитувчиси Роҳатой Мамасидиқова , инглиз тили фани ўкитувчиси Зиёдахон Тешабоева. ўзбек тили фани ўқитувчиларидан Райҳоной Ёкубжонова, Гулчеҳра Ҳамдамовалар билан ҳамкорликда ўтказган тадбиримизда ўқувчилар барча фанлардан пухта билим олаётганликларини намойиш этдилар.
Гулсора Акбарова, Данғара тумани
28- умумий ўрта таълим мактаби рус тили
фани ўқитувчиси .
Download 13.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling