Тилига кириш услубий қўлланма
Download 0.87 Mb.
|
C o\'rganish uchun yaxshi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
- Ҳаволалар (Ссылкалар)
- Ҳавола нима
САВОЛЛАР.
Кўрсаткич нима? Кўрсаткичлар билан ишлаш орқали қандай имкониятларга эришамиз? Объектларни хотиранинг динамик соҳасига жойлаштириш қандай қулайлик келтиради? Ўзгарувчи адресини олиш учун қандай оператор қўлланилади? Кўрсаткич кўрсатаётган адресда жойлашган қийматни қандай оператор орқали олиш мумкин? Кўрсаткичда сақланаётган адрес билан шу адресда жойлашган қийматларни фарқи нимада? Қуйидаги эълон қилинганларни бир - биридан фарқи нимадан иборат? const int * ptrOne ва int * const ptrTwo ТАЯНЧ ИБОРАЛАРКўрсаткич, ўзгарувчи адреси, адрес оператори, стекли хотира, динамик тақсимланувчи хотира, new оператори, delete оператори, хотирани сирқиб кетиши, this кўрсаткичи, осилган кўрсаткичлар, Ҳаволалар (Ссылкалар)Олдинги мавзуларда бўш хотирадаги объектларни бошқаришда кўрсаткичлардан фойдаланиш ва бу объектларга мурожаатларни қандай ташкил қилиш мумкинлигини билан танишган эдик. Ушбу мавзуда биз қуйидагиларни ўрганамиз: Ҳавола нима? Ҳаволани кўрсаткичдан қандай фарқи бор? Ҳаволаларлар қандай ҳосил қилинади ва қўлланилади? Ҳаволалардан фойдаланишда қандай чегаралар мавжуд? Бир функциядан бошқа функцияга объектларни ҳавола сифатида узатилиши қандай амалга оширилади? Ҳавола нима?Ҳавола – бу ўзгарувчи псевдонимидир. Ҳавола ҳосил қилиниши билан биз унга бошқа объект номи ёрдамида унинг адресатини ўзлаштирамиз. Шу вақтдан бошлаб ҳавола жорий объектнинг алтернатив номи бўлиб хизмат қилади ва бу ҳавола устида бажарилган барча амаллар ушбу объектга тегишли бўлади. Ҳаволаларни эълон қилишда адресатдаги объект типи, ундан кейин ҳавола оператори (&), ундан кейин эса ҳавола номи ёзилади. Ҳаволаларни номлашда ўзгарувчиларни номлаш учун мумкин бўлган ихтиёрий номдан фойдаланиш мумкин. Лекин кўп дастурчилар ҳавола номлари олдидан «r» перефиксини ёзишни лозим деб ҳисоблашади. Агарда someInt номли бутун типли ўзгарувчи берилган бўлса, бу ўзгарувчига ҳаволани тузиш учун қуйидаги ёзувни ёзиш лозим. int & rSomeInt = someInt Бу ёзув қуйидагича ўқилади: rSomeInt – бутун сонли қийматга ҳавола бўлиб, у SomeInt ўзгарувчиси адресини ўзлаштириб олган. Ҳаволаларни тузиш ва уларни ишлатишга оид мисол 9.1. листингда келтирилган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling