Тилига кириш услубий қўлланма
Функцияларнинг қўлланилиши
Download 1.05 Mb.
|
C qo`llanma
Функцияларнинг қўлланилиши.Функциялар ё void типидаги, ё бошқа бирор бир типдаги қиймат қайтаради. Иккита бутун сонни қўшиб, уларнинг йиғиндисини қайтарадиган функция бутун қиймат қайтарувчи дейилади. Фақатгина қандайдир амалларни бажариб, ҳеч қандай қиймат қайтармайдиган функциянинг қайтарувчи типи void деб эълон қилинади. Функция сарлавҳа ва танадан иборатдир. Функция сарлавҳасида унинг қайтарадиган типи, номи ва параметрлари аниқланади. Параметрлар функцияга қиймат узатиш учун ишлатилади. Масалан, агар функция икки сонни қўшишга мўлжалланган бўлса у ҳолда бу сонларни функцияга параметр қилиб бериш керак. Бундай функциянинг сарлавҳаси қуйидагича бўлади: int Sum(int a,int b) Параметр – бу функцияга узатиладиган қиймат типини эълон қилишдир. Функция чақирилганда унга узатиладиган қиймат аргумент деб айтилади. Кўпчилик дастурчилар бу иккала тушунчани синоним сифатида қарашади. Баъзилар эса бу терминларни аралаштиришни нопрофессионаллик деб ҳисоблайди. Мавзуларда иккала терминни бир хил маънода келган. Функция танаси очилувчи фигурали қавс билан бошланади ва у бир неча қатордан иборат бўлиши мумкин. (Функция танасида ҳеч қандай сатр бўлмаслиги ҳам мумкин). Сатрлардан кейин эса ёпилувчи фигурали қавс келади. Функциянинг вазифаси унинг сатрларида берилган дастурий кодлар билан аниқланади. Функция дастурга return оператори орқали қиймат қайтаради. Бу оператор функциядан чиқиш маъносини ҳам англатади. Агарда функцияга чиқиш операторини (return) қўймасак функция сатрларини тугаши билан у автоматик void типидаги қийматни қайтаради. Функция қайтарадиган тип унинг сарлавҳасида кўрсатилган тип билан бир хил бўлиши лозим.
Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling