Тилига кириш услубий қўлланма
Download 1.05 Mb.
|
C qo`llanma
ФункцияларБиз олдинроқ main() функцияси билан танишиб чиққан эдик. Бу функция одатдаги бўлмаган, ягона турдаги функциядир. Функциялар дастурнинг ишлаш даврида чақирилиши керак. main() функцияси эса дастур томонидан эмас, балки операцион система томонидан чақирилади. Дастур берилган матни буйича сатрларни жойлашишига қараб тартиб билан токи бирор бир функция чақирилгунча бажарилади. Кейин эса бошқарув биринчи учраган функцияга берилади. Функция бажарилгандан сўнг бошқарув яна дастурнинг функция чақирилган жойдан кейинги сатрига берилади. (Чақирилган функциядан кейинги сатрга берилади.) Функцияни ишлаш жараёнига мос ўхшашлик мавжуд. Масалан, сиз расм чизиб турган вақтингизда қаламингиз синиб қолди. Сиз расм чизишни тўхтатасиз ва қаламни йўна бошлайсиз. Кейин эса, расм чизишни қаламингиз синиб қолган жойдан бошлаб давом эттирасиз. Қачонки, дастур бирор бир хизмат кўрсатувчи амалларни бажарилишига эҳтиёж сезса керакли функцияни чақиради. Бу операция бажарилгандан кейин эса дастур ўз ишини функция чақирилган жойдан бошлаб давом эттиради. Бу ғоя қуйидаги листингда намойиш этилган. 2.4. – листинг . Функцияни чақирилишига мисол. # include < iostream.h > //NamoyishFunktsiyasi функцияси экранга // ахборий маълумот чикаради. void NamoyishFunktsiyasi() { cout<< “\nNamoyishFunktsiyasi chaqirildi\ n; } //main() функцияси олдин ахборот чикаради ва // NamoyishFunktsiyasi функциясини чакиради // Кейин яна намойиш функциясини чакиради int main() { cout << “\ n Bu main() funktsiyasi \ n”; NamoyishFunktsiyasi(); cout << “main() funktsiyasiga qaytildi\n”; return 0; } НАТИЖА: Bu main() funktsiyasi Namoyish funktsiyasi chaqirildi main() funktsiyasiga qaytildi Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling