Тилига кириш услубий қўлланма
Download 1.05 Mb.
|
C qo`llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қайтариладиган қийматлар, параметрлар ва аргументлар.
Функция нима?Функция бу маъносига кўра дастур ости бўлиб, у маълумотларни ўзгартириши ва бирор бир қиймат қайтариши мумкин. С++ да ҳар бир дастур ҳеч бўлмаганда битта main() функциясига эга бўлади. mаin() функцияси дастур ишга туширилиши билан операцион система томонидан автоматик чақирилади. Бошқа функциялар эса у томонидан чақирилиши мумкин. Ҳар бир функция ўзининг номига эгадир. Қачонки, дастурда бу ном учраса бошқарув шу функция танасига ўтади. Бу жараён функцияни чақирилиши (ёки функцияга мурожаат қилиш) деб айтилади. Функция ишини тугатгандан сўнг дастур ўз ишини функция чақирилган қаторнинг кейингисидан бошлаб давом эттиради. Дастур бажарилишининг бундай схемаси 5.1.- расмда кўрсатилган. 5.1.–расм. Функциянинг чакирилиши тартиби Қайтариладиган қийматлар, параметрлар ва аргументлар.Функция бирор бир қиймат қайтариши мумкин. Функцияга мурожаат қилингандан сўнг у қандайдир амалларни бажаради, кейин эса у ўз ишининг натижаси сифатида бирор бир қиймат қайтаради. Бу кайтариладиган киймат деб аталади ва бу қийматнинг типи олдиндан эълон қилиниши лозим. Қуйидаги ёзувда myFunction функцияси бутун сонли қиймат қайтаради. int myFunction() Функцияга ҳам ўз навбатида бирор бир қиймат узатиш мумкин. Узатиладиган қийматлар функциянинг параметрлари деб айтилади. int myFunction (int Par, float ParFloat); Бу функция нафақат бутун сон қайтаради, балки параметр сифатида бутун ва ҳақиқий сонли қийматларни қабул қилади. Параметрда функция чақирилганда унга узатиладиган қиймат типи аниқланиши лозим. Функцияга узатиладиган ҳақиқий қийматлар аргументлар деб айтилади. int theValueReturned=myFunction(5,6,7); Бу ерда theValueReturned номли бутун сонли ўзгарувчига аргумент сифатида 5, 6 ва 7 қийматлар берилган myFunction функциясининг қайтарадиган қиймати ўзлаштирилаяпти. Аргумент типлари эълон қилинган параметр типлари билан мос келиши лозим. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling