Тилига кириш услубий қўлланма


Download 1.05 Mb.
bet23/86
Sana28.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1730826
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   86
Bog'liq
C qo`llanma

Мантиқий операторлар


Дастурлашда бир эмас балки бир нечта шартли ифодаларни текшириш зарурияти жуда кўп учрайди. Масалан, х ўзгарувчиси y ўзгарувчисидан, y эса ўз навбатида z ўзгарувчисидан каттами шарти бунга мисол бўла олади. Бизнинг дастуримиз мос амални бажаришдан олдин бу иккала шарт рост ёки ёлғонлигини текшириши лозим.
Қуйидаги мантиқ асосида юқори даражада ташкил қилинган сигнализация системасини тасаввур қилинг. Агарда эшикда сигнализация ўрнатилган бўлса ВА кун вақти кеч соат олти ВА бугун байрам ЁКИ дам олиш куни БЎЛМАСА полиция чақирилсин. Барча шартларни текшириш учун С++ тилининг учта мантиқий оператори ишлатилади. Улар 4.2 – жадвалда келтирилган

4.2 – жадвал. Мантиқий операторлар



Оператор

Белги

Мисол

ВА

&&

1ифода && 2ифода

ЁКИ

||

1ифода||2ифода

ИНКОР

!

!ифода



Мантиқий кўпайтириш оператори


Мантиқий кўпайтириш оператори иккита ифодани ҳисоблайди, агар иккала ифода true қиймат қайтарса ВА оператори ҳам true қиймат қайтарди. Агарда сизнинг қорнингиз очлиги рост бўлса ВА сизда пул борлиги ҳам рост бўлса сиз супермаркетга боришингиз ва у ердан ўзингизга тушлик қилиш учун бирор бир нарса харид қилишингиз мумкин. Ёки яна бир мисол, масалан,
if(x==5)&&(y==5)
мантиқий ифодаси агарда х ва у ўзгарувчиларини иккаласининг ҳам қийматлари 5 га тенг бўлсагина true қиймат қайтаради. Бу ифода агарда ўзгарувчилардан бирортаси 5 га тенг бўлмаган қиймат қабул қилса false қийматини қайтаради. Мантиқий кўпайтириш оператори фақатгина ўзининг иккала ифодаси ҳам рост бўлсагина true қиймат қайтаради.
Мантиқий кўпайтириш оператори && белги орқали белгиланади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling