Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

Таблеткалар- Tabulettae 


17 
(Таблетка - бош келишик бирликда Tabuletta, қаратқич келишик бирликда Tabulettae
тушум келишик бирликда Tabulettam, тушум келишик кўпликда Tabulettas,  қисқартмаси 
Tab.
Таблетка (тугма дори)лар миқдорланган (дозаланган) қаттиқ дори шакли бўлиб, дори 
ёки дорилар аралашмаси ва қўшимча моддалар заводларда пресслаш йўли билан 
тайёрланади. Таблетка асосан ичиш учун мўлжалланган, баъзилари эритилгандан кейин 
сиртга ишлатиш ҳам мумкин. Таблеткалар қулай дори шакли бўлиб узоқ вақт сақланади, 
дориларнинг ёқимсиз мазаси камайтирилган, ихчам, бемор ўзи билан олиб юриши осон. 
Таблеткалар фармацевтик саноатда махсус ускуналар ёрдамида тайёрланади. Ёрдамчи 
моддалар сифатида қанд, крахмал, натрий хлориди, какао, натрий гидрокарбонати, желатин 
эритмаси, спирт, сув ва бошқалар ишлатилади. Таблеткалар узоқ сақланганда, уларни сувда 
уқаланиб кетиши текширилиб кўрилади. 
Таблеткаларга рецепт ёзишда 1 та таблеткадаги дорининг миқдори кўрсатилади, 
ёрдамчи моддалар кўрсатилмайди, чунки таблеткалар заводларда стандарт ёзувлар асосида 
тўлдирувчилардан фойдаланилади. 
Таблеткаларга рецепт 3 хил кўринишда ёзилади. 1- кўринишда олдин дорининг 
лотинча номи қаратқич келишикда, миқдори кўрсатилади, савдо номнинг остига қавс ичида 
дорининг халқаро патентланмаган номи инглиз тилида турланмаган ҳолда ёзилади. кейин 
таблетканинг сони - D.t.d.N… in tabulettis (in tab.), кейин сигнатура билан тугалланади. 
Иккинчи кўринишда, рецепт дори шаклининг лотинча номи, яъни Tabulettam
(қисқартирилган - Tab.) кейин дорининг савдо номи лотин тилида қаратқич келишикда, 
остига қавс ичида патентланмаган халқаро номи инглиз тилида турланмасдан ёзилади,
миқдори, D.t.d. N… ва сигнатура билан якунланади. 
Учинчи кўринишда, рецепт 2- кўринишдаги сингари бошланиб, дори миқдоридан 
кейиноқ таблеткалар сони N. кўрсатилади, D.S. тугалланади. 
Мисол: 25 смг дигоксин (Digoxinum, Digoxin) сақловчи 6 та таблетка. 1 таблеткадан 
кунига 2 маҳал ичиш учун буюрилсин.

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling