19
Агар қобиқли таблетка меъдада эримасдан ичакда эриса, бундай қобиқли таблеткалар
фильм-таблеткалар дейилади. Бундай таблеткалар бироз сув билан (бир қошиқ) чайнамай
ютилади. Буларга рецепт ёзганда, таблеткалар сонидан кейин
in film-tab. кўрсатилади.
Мисол: 30 та 25 мг ортофен (
Ortofenum, Diclofenac) сақловчи фильм-таблетка (ичакда
эрийдиган қобиқли таблетка) кунига 1 мартадан ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 25 мг.
Rp.: Ortofeni 0,025
(Diclofenac)
D.t.d. N. 30 in film-tab.
S. 1 таблеткадан кунига 1 марта
ичиш учун бироз сув билан.
Лекин адабиётларда фильм-таблетка қобиқли таблетка кўринишида ёзилади.
Rp.: Tab. Ortofeni 0,025 obd. N. 30
(Diclofenac)
D.S. 1 таблеткадан кунига 3 марта овқатланиш пайтида
ёки овқатдан кейиноқ ичиш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: