Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

Ҳаб дорилар (Пилюлалар) Pilulae. Ҳаб дорилар - ичиш учун мўлжалланган қаттиқ 
дори шакли бўлиб, шакли шариксимон, вазни эса 0,1-0,5 г бўлади. Ҳаб дорилар фақат 
дорихоналарда тайёрланади. Дори моддаси пилюла массаси билан қoриштирилиб, қаттиқ 
хамир тайёрлаб, тенг 25 ёки 30 га бўлиб, шариксимон шаклга келтирилиб, бир-бирига 
ёпишмайдиган қилиб, ликоподийга чилаб беморга бeрилади. Ҳозирги пайтда ҳаб дориларни 
жуда қулай дори шаклларидан-таблетка ва дражелар томонидан сиқиб чиқарилган. 
Карамеллар - Caramel - ширин қаттиқ дори шакли бўлиб, таркибида дори ва қанд, 
краxмал, таъмни яхшиловчи моддалар, озиқавий бўёқлар сақлайди. Карамеллар асосан оғиз 
бўшлиғи ва ҳалқум шиллиқ қаватлари касалликларини даволаш учун қўлланилади. 
Замбуруғли касалликларни даволашда декамин карамели чиқарилади. 
Карамелларга рецепт карамел сўзидан бошланиб, дорининг номи ва сони қуйидагича 
кўрсатилиши мумкин. 
Мисол: 15 смг декамин (Decaminum, Dequalinium chloride) сақловчи карамелдан 100 
та буюрилсин. 2 та карамелдан тўла сўрилгунча ҳар 5 соатда лунжга ёки тил остига қўйиш 
учун. ЎДМ 300 мкг. 
Rp.: Caramel Decamini 0,00015 
(Dequalinium chloride) 
D.t.d. N. 100 
S. 2 та карамелдан тўла сўрилгунча ҳар 5 соатда лунжга ёки 
тил остига қўйиш учун. 
ёки 
 
Rp.: Caramel Decamini 0,00015 N. 100 
(Dequalinium chloride) 
D.S. 2 та карамелдан тўла сўрилгунча ҳар 5 соатда лунжга ёки 
тил остига қўйиш учун. 
 
Пастилкалар ёки троше (Trochiscius) қаттиқ дори шакли бўлиб, ясси пардасимон 
бўлиб, асосан оғиз бўшлиғи касалликларини даволашда ишлатилади. Пастилкалар оғиз 
бўшлиғида тўла сўрилгунча узоқ вақт ушлаб турилади. 
Пастилкаларга рецепт пастилка сўзининг қаратқич келишик бирликда Trochiscorum 
сўзидан бошланиб, пастилканинг махсус номи бош келишикда ва сони кўрсатилади. 
Мисол: 30 та пиковит (Picovitum, Comb. drug) пастилкаси. 1 пастилкадан кунига 3 
марта тўла сўрилиб кетгунча оғиз бўшлиғида ушлаб туриш учун буюрилсин. 
Rp.: Trochiscorum Picovitum N. 30 
(Comb. drug) 
D.S. 1 пастилкадан кунига 3 марта тўла 
сўрилгунча оғизда ушлаб туриш учун. 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling