Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева
Download 2.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Retseptura F. Faridovich
- Bu sahifa navigatsiya:
- Benzylpenicillinum-natrium
- (Magnesii oxydum
M.f. pulvis subtilissimus- аралаштиринг майин кукун (порошок) ҳосил бўлсиндан бошланиб,
D. билан тугалланади. 5 қисм S- шифокорнинг беморга мурожаати билан якунланади. Мисол: Таркибида 125000 ТБ бензилпенициллиннинг натрийли тузи (Benzylpenicillinum-natrium, Benzylpenicillin sodium) ва 5 г этазол (Aethazolum, Sulfaethidole)дан иборат кукунни бурун тешигига пуркаш учун буюрилсин. Rp.: Benzylpenicillinum-natrii 125 000 ТБ (Benzylpenicillin sodium) Aethazoli 5,0 (Sulfaethidole) M.f. pulvis subtilissimus D.S. Бурун ичига пуркаш учун. Агар сиртга ишлатиладиган мураккаб кукун саноатда тайёр ҳолда чиқарилса, рецепт қисқартирилган кўринишда ёзилиб, упа (присыпка - Aspersio) сўзидан бошланади. Саноат амиказолнинг 2 ва 5% ли упасини чиқаради, асосий таъсир этувчи дори амиказолдир, лекин упа ҳосил қилишда қўшилган бошқа индифферент моддалар кўрсатилмайди. Ушбу упага рецепт ёзишда амиказолнинг лотинча номи қаратқич келишикда, концентрацияси, умумий миқдори, кейин савдо номи остига халқаро патентланмаган номи қавс ичида инглиз тилида турланмасдан кўрсатилади. Рецепт D.S. билан тугалланади. Мисол: 50 г 5%-ли амиказол (Amicazolum, Dimazole) упасини терининг жароҳатланган жойига сепиш учун буюрилсин. Rp.: Asp. Amicazoli 5% - 50,0 (Dimazole) D.S. Терининг жароҳатланган қисмига сепиш учун. Агар сиртга ишлатиладиган мураккаб кукун махсус номли бўлса, рецептда махсус ном турланмай, бош келишикда ёзилади. 40 г гальманин (Galmaninum, Comb. drug) упаси оёқ терлаганга қарши оёққа ишлов бериш учун буюрилсин. 13 Rp.: Asp. Galmaninum 40,0 (Comb. drug) D.S. Оёққа ишлов бериш учун. Ичиш учун содда тақсимланмаган кукунга рецепт дорининг лотинча номи қаратқич келишигида, умумий миқдори, лотинча номи остига халқаро патентланмаган номи қавс ичида турланмасдан ёзилади, кейин D.S. билан тугалланади. Мисол: 50 г магний сульфати (Magnesii sulfas, Magnesium sulfate) сурги дори сифатида буюрилсин. Ўртача даволовчи миқдори (ЎДМ) 25 г. ЎДМ ни 1 стакан сувда эритиб, 1 марта ичиш учун. Rp.: Magnesii sulfatis 50,0 (Magnesium sulfate) D.S. ½ кукунни 1 стакан сувда эритиб, 1 марта ичиш учун. 50 г магний оксиди (Magnesii oxydum, Magnesium oxide)нинг кукун дорисидан ¼ чой қошиқдан 1 ош қошиқ сув билан кунига 2 маҳал ичиш учун буюрилсин. Rp.: Magnesii oxydi 50,0 (Magnesium oxide) D.S. ¼ чой қошиқдан 1 ош қошиқ сув билан кунига 2 маҳал ичиш учун. Ичиш учун содда тақсимланган кукунга рецепт ёзишда, дорининг лотинча номи қаратқич келишикда, ҳар бир истемол учун миқдори, яъни ўртача даволаш миқдори (ЎДМ) кўрсатилади, сўнгра лотинча номи остига халқаро патентланмаган номи қавс ичида турланмасдан ёзилади, учинчи қаторда тавсия учун мўлжалланган кукунлар сони (D.t.d. N. Download 2.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling