ТўҚимачилик саноати ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси: Хитой, Германия ва Туркия мисолида


Тармоқни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидагича амалга оширилган


Download 1.13 Mb.
bet2/4
Sana04.11.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1745257
1   2   3   4
Bog'liq
Текстиль

.

Тармоқни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидагича амалга оширилган.


1. Жамғармаларни ташкил этган ҳолда субсидиялаш
1. Хитой тўқимачилик саноатида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва компанияларни жаҳон миқёсида интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус жамғармаси.
2. Қишлоқ хўжалиги, енгил ва тўқимачилик саноатида савдо операцияларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
3. Брендларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш махсус жамғармаси.
2. Солиқ имтиёзларини бериш орқали
1. Имтиёзли ставкалар бўйича солиқлар ёки солиққа тортишдан озод
этиш.
2. Қўшилган қиймат солиғи ва божхона-тариф йиғимларини қайтариб
олиш.
3. Мукофотлаш, ва бошқа рағбатлантириш ҳисобланган алоҳида лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.
2012 йил январда Хитой тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг 12- беш йиллик режасини амалга оширишга киришилган бўлиб, унга асосан корхоналарда ишлаб чиқариш суръатининг йиллик ўсиши – 8 %, умумий саноат тармоқлари экспортидаги ўсиши эса 7,5 %ни ташкил этиши лозим. Режага мувофиқ тармоқни ривожлантиришнинг тўртта асосий йўналишлари белгиланган: янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, мураккаб ускуналардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, техник тўқимачилик ва айрим анъанавий соҳаларни қўллаб-қувватлаш.

Германия тажрибаси.

  • Иккинчи жаҳон уруши тугаши билан Германия тўқимачилик саноатида иқтисодий ўсиш бошланган. Ушбу даврни талабнинг ўсиши билан тавсифлаш мумкин, талабни молиявий имкониятлар етарли бўлмаганлиги туфайли импорт ҳисобига қондириш иложи бўлмаган. 1960 йил ўрталарига келиб, тармоқда фаолият юритаётган корхоналар сони муҳим технологик ўзгаришлар сабабли аста-секин камая бошлади, бу эса капитал сиғимининг ошиши ва бозорларнинг мустаҳкамланиши муҳитида ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва самарадорликни ўсишига олиб келди. Бундан ташқари, бу даврда халқаро бозорлар томонидан рақобат тобора кўчая бошлади, бу ҳам тармоқнинг ўзаро муносабатлари ва таркибини ўзгартирди.
  • 1970 йил охири ва 1990 йил ўртасигача бўлган даврда Германия тўқимачилик саноатида кенг миқёсли таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, бандлик қисқарган, бозорнинг таркиби ва ихтисослашуви ўзгарган. 1980 йилдан бошлаб, Германияда ишлаб чиқаришда чуқур ўзгариш жараёнлари бўлиб ўтади. 2010 йил бошига келиб, Германия энг йирик истеъмолчи ва Европа Иттифоқида кийим ишлаб чиқариш ҳажми бўйича учинчи ишлаб чиқарувчига айланади, бироқ ушбу маҳсулотларга бўлган умумий талабдан 95% чет элда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобига қондирилган.
  • Германиянинг асосий савдо шериклари Европа Иттифоқи давлатлари бўлиб, уларнинг улушига тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим экспорт қилиш ҳажмидан таҳминан 71,2 % тўғри келади. Бошқа Европа давлатларининг улуши 17,6 % ва Осиё давлатларининг улуши эса 5,6 %га тенг. Шундай қилиб, умумий немис экспортининг қарийиб 90 % Европа давлатлари ички бозорига тўғри келади. Экспортдан олинадиган даромадлар қуйидаги иккита асосий соҳалар ўртасида тақсимланади, яъни экспортдан олинадиган даромаднинг 41 % кийим сотиш ва 59 % тўқимачилик маҳсулотларини сотишга тўғри келади. Импорт эса, давлат миқёсидаги тўқимачилик маҳсулотлари савдосининг 90%дан ортиғини ташкил этади. Асосий етказиб берувчилар Осиё давлатлари, уларнинг улуши 51,9 %ни ташкил этади, сўнгра Европа Иттифоқи давлатлари (29,5 %), Европа Иттифоқи давлатларига кирмаган бошқа давлатлар (14,7 %) ҳисобланади. Давлатлар ўртасида импортнинг энг юқори улуши Хитой (28 %), Туркия (10,8 %) ва Бангладеш (8,8 %) давлатларига тўғри келади

  • Download 1.13 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling