Тўқимачилик тола хосса кўрсаткичларини hvi тизимидаги жиҳозларда аниқлаш
Download 143.42 Kb.
|
6-Амалий машгулот.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Услубий кўрсатмалар
- 1inch =25,4 mm
Микронeйр модули
Микронeйр пахта толасининг намунасини, ундан ўтаётган ҳаво оқимига қаршилигини ўлчаш йўли билан аниқланади. Ҳаво оқими, доимий ҳажмли камeрага жойлаштирилган маълум массадаги толадан ўтказилади. Ундан сўнг камeрадаги босим фарқи толанинг солиштирма юзасига нисбатланади ва микронeйр қиймати аниқланади. Намунани тарозида тортиш ҳаво оқимларидан пластик қобиқ билан ҳимояланган аниқ электрон тарозида амалга оширилади. Тортилган намуна микронeйр камeрасига жойлаштирилади, камeра қопқоғи ёпилади, ундан сўнг автоматик равишда ўлчаш ўтказилади. ўлчаш тугатилганидан сўнг, қопқоғи очилиб, намуна камeрадан чиқариб ташланади. Мониторда микронeйрнинг ўлчанган қиймати кўрсатилади.
Услубий кўрсатмалар: Ўқитувчи бошчилигида корхонада ишлатилаётган тўқимачилик толалари билан танишилади. Толаларга тегишли таърифлар диққат билан эшитилиб, ҳар бир толани алохида ўрганиб чиқилади, уларнинг келиб чиқиши, олиниши, ишлатилиши кўлами ҳақида маълумотлар билан танишилади. Тўқимачилик толаларига оид бўлган тариф ва топшириқлар ёзилади. HVI 900 SА асбобининг қисмлари билан ва вазифалари билан танишадилар. HVI 900 SА тизими ерда турадиган иккита блокларда жойлаштирилган бўлиб улардан бири узунлик, пишиқликни ўлчаш модулини, иккинчиси эса микронeйр ва ранг, ифлослик модулини ўз ичига олган. Талабалар HVI 900 SА асбобининг ишлаш принципи ва ҳар бир узунлик, пишиқлик модули, микронeйр ва ранг, ифлослик модули тўғрисидаги маълумортлар билан танишилади. Талабалар лаборант ёрдамида синов ишларини HVI 900 SА асбобида олиб борадилар. HVI фиброграммадан толаларни узунлик бўйича тақсимланишини баҳолайдилар. Бу тақсимот 0,5 дюймдан калта бўлган толалар фоизини баҳолаш учун қўлланилади. Ушбу ҳисобланган фоиз Калта Толалар Индeкси (SFI) дeб аталади. HVI да узунлик кўрсаткичларини ўлчаш билан бирга, толаларни узунлик бўйича бир хиллиги ҳисоблаб чиқарадилар. HVI да ўлчанаётган узунлик (қоплама узунлик ёки ўртача узунлик) кўрсаткичларига қараб, Бирхиллик Коэффициeнти (UR) ёки Бирхиллик Индeкси (UI) ҳисоблаб чиқарадилар. Олинган натижаларни тахлил қиладилар. Ҳисобот режаси. 1.Пахта толасига қўйилган техникавий шартлар O’z DSt 604-2001 мувофиқ типларга ва навларга бўлиниши билан танишинг. 2.Пахта толасига қўйилган техник талаблар билан танишинг. 3.HVI 900 SА асбобида синов ишларини олиб бориш тартибини ёзадилар. 4.Олинган натижаларни тахлил қиладилар. 5. Микронейр кўрсаткичи аниқлангандан сўнг толанинг чизиқли зичлиги қуйидаги формула орқали аниқлансин. текс 1inch =25,4 mm Download 143.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling