Тингловчининг Ф. И. Ш. Тингловчининг иш жойи ва лавозими


Download 62.02 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2023
Hajmi62.02 Kb.
#1219683
1   2   3   4
Bog'liq
Харакатлар стратегияси менинг сохамда Мустакил иш

Иккинчи босқичда: Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 10-бандида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг таркибига кирувчи идоралар фаолиятини тубдан такомиллаштириш вазифаси белгиланди.
Яъни, бунда 2019 йил 1 апрелга қадар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги (янги таҳрирда) ва «Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқиш белгиланди.
Учинчи босқичда: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора - тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5644-сонли фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармоннинг 7-бандида Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан биргаликда уч ой муддатда «Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш юклатилди, ҳамда унда қуйидагилар:
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришни назарда тутувчи яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш механизмлари ва тартибини;
ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг иштироки ва ўзаро ҳамкорлиги, уларни таҳлил қилишни, мониторингини олиб бориш ва пировард ижросини ташкил этишни;
қабул қилинган ривожланишнинг комплекс дастурларини ҳар йили қайта кўриб чиқилишини, кейинчалик уларга глобал ва минтақавий ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда тузатишлар киритилишини назарда тутувчи мазкур дастурларни таҳлил қилишнинг самарали механизмини жорий этишни назарда тутилиши белгиланди;
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 февралдаги 113-сонли қарори билан тасдиқланган “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш Дастури”нинг 15-бандига мувофиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш юклатилди.

Download 62.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling