Тингловчининг Ф. И. Ш. Тингловчининг иш жойи ва лавозими
Download 62.02 Kb.
|
Харакатлар стратегияси менинг сохамда Мустакил иш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Таклифлар
Қонун лойиҳаси орқали прогнозлар, концепциялар ҳамда устувор йўналишлар, соҳалар, тармоқлар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ривожланиш дастурлари шаклидаги стратегик режалаштириш ҳужжатлари тизими белгиланмоқда.
Стратегик режалаштиришнинг муҳим вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: - истиқболда соҳалар, тармоқлар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ривожланишига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар, тенденциялар, имкониятлар ҳамда чекловларни аниқлаш ва таҳлил қилиш; - ривожланишнинг сценарийли вариантларини ишлаб чиқиш, соҳалар, тармоқлар ва ҳудудлар ривожланишининг мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари ва прогноз кўрсаткичларини белгилаш, уларга эришишнинг йўллари ва усулларини танлаш; - мақсадларга эришиш учун чора-тадбирларни амалга ошириш, стратегик режалаштиришнинг илмий-услубий, ахборот ва ресурс таъминоти, шунингдек режаларини амалга ошириш ҳолатини мониторинг қилиш тизимини ташкил этиш. Қонун лойиҳасида стратегик режаларни амалга оширишнинг муҳим механизми сифатида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг дастурий ва амалий чора-тадбирлар ҳамда йўл хариталари тайёрлаши белгиланган. “Стратегик режалаштириш тўғрисида” ги қонун лойиҳасининг кучга кириши қуйидагиларни таъминлайди: стратегик режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнини тизимлаштириш; бошқарувнинг барча даражаларида (республика, тармоқ ва ҳудуд) уларнинг ўзаро боғлиқлик ва келишувини таъминлаш; стратегик режаларни амалга оширишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ҳамда ўзаро ҳамкорлигининг мақсадга йўналганлигини ошириш; прогнозлар, концепциялар, стратегиялар ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш сифатини яхшилаш ҳамда уларни амалга оширишда ижро интизомини ошириш. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат сиёсатининг узоқ ва ўрта муддатли устуворликлари билан мувофиқликда соҳалар, тармоқлар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ривожланишинг мақсадларига эришишда ишончли механизм бўлиб хизмат қилади. 3. Таклифлар Ушбу қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, иккинчи ўқишга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда, мазкур масала куннинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда ўйлайманки иккинчи ўқишда ўрнатилган тартибда қабул қилинади. Download 62.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling