Тисодиёт ва сервис институти


Download 210.97 Kb.
bet3/22
Sana21.09.2023
Hajmi210.97 Kb.
#1684054
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
5 Амалий mashgulotlarni utkazish uchun

Ахборот манбалари:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. // «Халқ сўзи» газетаси, 2016 й. 18 январ;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳисоботлари;

  • жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботлари.


Кейснинг ўзига хос белгиларига кўра тавсифномаси:
Ушбу кейс сюжетсиз кейс бўлиб, ўтмиш даврдан ҳозирги даврга келиш тартиботида баён этилади ҳамда статистик материаллар асосида тузилади. Кейс кичик ҳажмли, тузилмавий кейс – топшириқдир.


Кейс дидактик мақсадларга кўра таҳлил ва баҳолашга ўргатувчи кейс ҳисобланиб, унда аниқ вақт давридаги вазият баён қилинган.Талаба вазиятни тушуниши, таҳлил қилиши ва баҳолаши, қўйилган муаммо юзасидан қарор қабул қилиши лозим.


Кейс электрон версияда тақдим этилган.


Кейсдан “Давлат бюджети” ва “Молия ” каби ўқув предметларини ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкин.


КЕЙС-СТАДИ
Молия тизими”.


Кириш
Давлат ва корхоналарнинг пул фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш борасидаги шакл ва методлар тизимига молия тизими дейилади. “Молия тизими” тушунчаси кенг маънодаги “молия” тушунчасининг тараққиёти натижасидир. Мамлакатда бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши ва принципиал жиҳатдан бутунлай янги бўлган иқтисодий ва молиявий сиёсатнинг ҳаётга татбиқ этилиши молия тизимининг соҳалари ва бўғинларига нисбатан объектив равишда янгича ёндошувни тақазо этди. Унга мувофиқ равишда, дастлаб, молия тизими қуйидаги икки соҳага бўлинади.

  • давлат молияси ва маҳаллий молия;

  • хўжалик юритувчи субъектлар молияси.

Ўз навбатида, молия тизимининг ҳар бир соҳаси пул фондлари ва даромадларни шакллантиришнинг конкрет шакллари ва методларига боғлиқ равишда бир неча бўғинлардан ташкил топади. Масалан, давлат молияси ва маҳаллий молия қуйидаги бўғинлардан ташкил топиши мумкин:

Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар молияси қуйидаги бўғинлардан иборат:




Download 210.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling