- Ахборот устида керакли амалларни бажариш борасида ташкил қилинган жараѐн ахборот технологияси деб аталади.
- Бугунги кунда ахборот технологиясини шартли равишда сақловчи, рационаллаштирувчи, яратувчи турларга ажратиш мумкин.
- Биринчи турдаги технологиялар мехнатни, моддий ресурсларни, вақтни тежайди.
- Рационаллаштирувчи ахборот технологияларига чипталар буюртма қилиш, меҳмонхона ҳисоб-китоблари тизимлари мисол бўлади.
- Яратувчи (ижодий) ахборот технологиялари ахборотни ишлаб чиқарадиган, ундан фойдаланадиган ва инсонни таркибий қисм сифатида ўз ичига
- оладиган тизимлардан иборат.
Жамиятни ахборотлаштириш деганда, ахборотдан иқтисодни ривожлантириш, мамлакат фан-тахника тараққиѐтини, жамиятни демократлаштириш ва интеллектуаллаштириш жараѐнларини жадаллаштиришни таъминлайдиган жамият бойлиги сифатида фойдаланиш тушунилади. - Жамиятни ахборотлаштириш деганда, ахборотдан иқтисодни ривожлантириш, мамлакат фан-тахника тараққиѐтини, жамиятни демократлаштириш ва интеллектуаллаштириш жараѐнларини жадаллаштиришни таъминлайдиган жамият бойлиги сифатида фойдаланиш тушунилади.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майда «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги фармони ва унинг бажарилишини таъминлаш йўлида Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги махсус Қарори Республикамизда Информатика ва Ахборот технологияларини ривожлантиришда яна бир муҳим босқич бўлиб қолди.
Жамиятни ахборотлаштириш республикамиз халқи турмуш даражасининг яхшиланишига, ижтимоий эҳтиѐжларнинг қондирилишига, иқтисоднинг ўсиши ҳамда фан-техника тараққиѐтининг жадаллашишига хизмат қилади. - Жамиятни ахборотлаштириш республикамиз халқи турмуш даражасининг яхшиланишига, ижтимоий эҳтиѐжларнинг қондирилишига, иқтисоднинг ўсиши ҳамда фан-техника тараққиѐтининг жадаллашишига хизмат қилади.
- Жамиятни ахборотлаштириш жараѐнини 5 асосий йўналишга ажратиш мумкин:
- 1) Меҳнат, технологик ва ишлаб чиқариш жараѐни воситаларини комплекс автоматлаштириш.
- 2) Илмий тадқиқотлар, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ахборотлаштириш.
- 3) Ташкилий- иктисодий бошкаришни автоматлаштириш.
- 4) Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини ахборотлаштириш.
- 5) Таълим бериш ва кадрлар тайерлаш жараѐнини ахборотлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |