Tizimlari havza boshqarmasi andijon tuman irrigasiya bo’limi buyruq 2023 йил “ ” март “ ” сонли


Download 30.03 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi30.03 Kb.
#1619443
  1   2


O’ZBEKISTOX RESPUBLIKASI
SUV XO‘JALIGIVAZIRLIGI
NORIN-QORADARYO IRRIGATSTYA
TIZIMLARI HAVZA BOSHQARMASI

ANDIJON TUMAN IRRIGASIYA BO’LIMI


BUYRUQ
2023 йил “_____” март “_____” сонли
“2023 йил вегетация мавсумида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва чекланган сув микдорининг тақсимоти” туғрисида
2023 йил вегетация мавсумида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, сувни иқтисод қилиш чораларини кўриш, қишлок хўжалиги экинларини меъёрдаги сув билан узлуксиз таъминлаш, жорий йилнинг суғориш мавсумини муваффақиятли ўтказиш хамда Ўзбекистан Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 23 мартдаги 41-сонли буйруғи ҳамда Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2023 йил 24-мартдаги 23-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш максадида,
БУЮРАМАН:

  1. 2023 йил вегетация мавсумида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни назорат килиш буйича Андижон туман ирригация бўлимида 1-иловадаги таркибда ишчи гурухи тузилсин.

  2. 2023 йил вегетация мавсуми учун чекланган сув лимитининг таксимоти гидроучасткалар ва иктисодиёт тармокдари буйича 2-иловага асосан, гидроучасткалар буйича 3-иловага ва сув манбалари буйича 4-иловага асосан кабул килинсин.

  3. Бўлим бош гидрометри ва гидроучастка рахбарларига:

  • чекланган сув лимитларини истеъмолчиларнинг сув режаларига кўра тақсимлаб, буйрук билан 2 кун ичида уларга етказиш;

  • хар бир сув олиш иншооти, насос станцияси, бўйича сувни икки томонлама олди-бердисини, хисоб-китобини ва хисоботини белгиланган тартибда юритилишини таъминлаш;

  • сувни қабул қилиш ва топширишга жавобгар шахсларни буйрук асосида бириктириш ва руйхатини Хавза бошкармасига такдим этиш;

  • барча гидроучасткаларда сув баланси журналлари ва сув олди-берди дафтарларининг туғри юритилишини йулга кўйиш;

  • суғоришга берилаётган сув микдори ва суғорилаётган экин майдонлари буйича кунлик, ун кунлик ва ойлик тахлилларни доимий равишда килиб бориш;

  • хўжаликлараро каналлардан хўжалик ички тармоғига сув берадиган гидропости йўк даханаларни 15 кун ичида гидропост билан жихозлаш ва натижаси хакида ёзма ахборот бериш;

  • суғориш мавсумида истеъмолчиларга сувни талабга жавоб берадиган, ишга яроқлилиги аттестациядан ўтган гидропостлар оркали берилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

  1. Махсус хизмат (О.Солохиддинов) ва бўлим бош гидрометри (Х.Зокирова)ларга:

  • гидроучасткаларга чиқиб сувдан самарали фойдаланишни доимий назорат килиб бориш ва сув хисоби ишларини юритилишини назоратга олиш;

  • сувдан самарали фойдаланиш ва ундан максадли хамда тежамли

фойдаланиш буйича укув семинарлари ва тушунтириш ишларини олиб бориш;

  • 5 кун муддатда сув истеъмолчиларига ажратилган чекланган сув лимити таксимотини хар бир истеъмолчига етказиб, шартнома иловаларини тасдиклатиш вазифалари юклатилсин.

  1. Бўлим бош гидрометри (Х.Зокирова), касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Акбаровларга:

  • вегетация мавсумида сувни таксимлаш ва етказиб беришда алоҳида ўрнак кўрсатган, ирригация-мелиорация тадбирларида фаол иштирок этган мутахассис-ходимларни рағбатлантириш чора-тадбирлари бўйича таклиф тайёрлаш вазифалари юклатилсин.

  1. Бўлим бош гидротехниги (М.Исаков) ва Ирригация тизими ва суғориш тармоқлардан фойдаланиш ҳамда таъмирлашни ташкил қилиш шўъбаси (О.Акбаров) билан биргаликда:

  • вегетация мавсумида автотранспортларни ишлатиш учун транспорт воситаларини етарли миқдордаги ЁММ билан таъминлаш;

  • хайдовчиларни дам олиш ва байрам кунлари ишга чиқишларини Касаба уюшмаси қўмитаси ва техника хавфсизлиги бўйича масъул ходим билан келишилган холда ташкил этиш, иш вактидан ортикча ишлагани учун дам бериш ва конунда кўрсатилган иш соатларидан ортиқча ишга жалб қилмаслик вазифалари топширилсин.

Ушбу буйрукни бажарилишини назорат килиш ўз зимманда қолдираман.



Download 30.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling