Тўйинмаган алифатик углеводородлар асосида полимерлар. Юқори босимли полиэтилен


ЮҚОРИ БОСИМЛИ ПОЛИЭТИЛЕННИ АРАЛАШТИРГИЧЛИ АВТОКЛАВДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ


Download 13.91 Kb.
bet3/4
Sana20.11.2023
Hajmi13.91 Kb.
#1787742
1   2   3   4
Bog'liq
Тўйинмаган алифатик углеводородлар асосида полимерлар-fayllar.org

ЮҚОРИ БОСИМЛИ ПОЛИЭТИЛЕННИ АРАЛАШТИРГИЧЛИ АВТОКЛАВДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ


  • Саноат автоклавлари узлуксиз ишловчи қалин деворли вертикал аппарат бўлиб, аппарат баландлиги бўйича ташқи совитгичи бўлган винтсимон аралаштиргич билан жиҳозланган. Одатда бундай реакторлар 0.5 м3 ҳажмга эга бўлиб, баландлиги 6 м гача ва диаметри тахминан 300 мм атрофида бўлади. Уларни махсус юқори сифатли пўлатдан тайёрлайдилар. Реакторларни ишлаб чиқариш унумдорлиги йилига 15000 т полиэтиленни ташкил этади.

Этиленни аралаштиргичли автоклавда полимерлаш шароитлари


  • Ҳарорат, оС 250-270

  • Босим, Мпа 196-245

  • Инициатор концентрацияси, % 0.2-0.4

  • Этиленни полиэтиленга

  • айланиш даражаси, %

  • 15-19

  • Автоклавда полимерлаш ўтказилаётганда этиленни реакторда бўлиш вақти 2 минутни ташкил этади.

Паст босимли полиэтиленни газ фазасида ишлаб чиқариш жараёнининг схемаси: 1-полимерловчи реактор; 2-ажратгич; 3-пуфлаш идиши; 4-катализатор идиши; 5-ҳаво билан совитгич дастгоҳи; 6-циркуляцияловчи компрессор

Паст босимли полиэтиленни газ фазасида ишлаб чиқариш жараёнининг схемаси:


  • Этиленни полимерлаш полимерловчи-реакторда (1) ўтказилади. Реактор, пастки қисмини диаметри 4 м ва юқори қисмидаги диаметри 8 м (ҳажми 140 м3), баландлиги 25 м бўлган колоннадир. Ана шундай реактор йилига 70 минг т полиэтилен ишлаб чиқаради. Реакторга 4чи идишдан тозаланган юқори босимдаги азотли пневмотранспорт ёрдамида кукунсимон катализатор берилади. Реакцион иссиқлик совитгичлар (5) орқали ўтиб айланаётган газлар ёрдамида чиқариб турилади.

  • Газни айлантириш бир поғоналик марказдан қочма компрессор (6) ёрдамида амалга оширилади. Ҳосил бўлаётган полиэтилен реакторнинг пастки қисмида йиғилади. Этиленни полимерга айланиш даражаси 6 % ни ташкил этади. Ҳар 6 минутда полиэтилен реактордан чиқариб турилади.

Download 13.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling