- Ҳарорат, оС 250-270
- Босим, Мпа 196-245
- Инициатор концентрацияси, % 0.2-0.4
- Этиленни полиэтиленга
- айланиш даражаси, %
- 15-19
- Автоклавда полимерлаш ўтказилаётганда этиленни реакторда бўлиш вақти 2 минутни ташкил этади.
Паст босимли полиэтиленни газ фазасида ишлаб чиқариш жараёнининг схемаси: 1-полимерловчи реактор; 2-ажратгич; 3-пуфлаш идиши; 4-катализатор идиши; 5-ҳаво билан совитгич дастгоҳи; 6-циркуляцияловчи компрессор Паст босимли полиэтиленни газ фазасида ишлаб чиқариш жараёнининг схемаси: - Этиленни полимерлаш полимерловчи-реакторда (1) ўтказилади. Реактор, пастки қисмини диаметри 4 м ва юқори қисмидаги диаметри 8 м (ҳажми 140 м3), баландлиги 25 м бўлган колоннадир. Ана шундай реактор йилига 70 минг т полиэтилен ишлаб чиқаради. Реакторга 4чи идишдан тозаланган юқори босимдаги азотли пневмотранспорт ёрдамида кукунсимон катализатор берилади. Реакцион иссиқлик совитгичлар (5) орқали ўтиб айланаётган газлар ёрдамида чиқариб турилади.
- Газни айлантириш бир поғоналик марказдан қочма компрессор (6) ёрдамида амалга оширилади. Ҳосил бўлаётган полиэтилен реакторнинг пастки қисмида йиғилади. Этиленни полимерга айланиш даражаси 6 % ни ташкил этади. Ҳар 6 минутда полиэтилен реактордан чиқариб турилади.
ЎРТАЧА БОСИМДА ОЛИНАДИГАН ПОЛИЭТИЛЕН (ЮҚОРИ ЗИЧЛИКЛИ) - Ўртача босимда (ЎБ) полиэтилен, этиленни 130-150оС да, 3.5-4 МПа босимда эритувчи муҳитида алюмосиликат юзасига ўтказилган ўзгарувчан валентли металл (Cr, Mo, V) оксидларидан иборат катализаторлар иштирокида полимерлаб олинади. Катализатор ташувчиси сифатида ишлатиладиган алюмосиликатни 75-90% и кремнийни икки оксидидан иборат.
Суюқ фазада ўрта босимли полиэтилен ишлаб чиқариш жараёни: 1-катализатор суспензиясини тайёрлаш жихози; 2-суспензияни йиғиш жихози; 3,4,5-полимерлаш идишлари; 6,7,8-иситгичлар; 9-совитгич; 10,12-сепараторлар; 11-полиэтилен эритмасини концентрловчи дастгоќ; 13-полиэтиленни гранулловчи экструдер.
Do'stlaringiz bilan baham: |