IV Текшириш давомида аниқланган қонунбузилиш холатларини бартараф этиш бўйича корхона раҳбариятига тавсиялар:
4.1. Юқорида аниқланган камчиликлар бартараф этилмасдан ишлар давом эттириш жамиятда фаолият юритувчи ҳодимлар билан жарохатланишлар, нохуш ҳодисалар ва оқибати оғир ва ўлим билан тугаши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши, ёнғин-портлашлар ҳамда аварияларга олиб келиши мумкинлигини бу эса ўз навбатида иш берувчи ва мансабдор шахсларни Қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши шу сабабдан аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бундай камчиликларга йўл қўймаслик, ишларни хавфсиз ташкил этиш ва олиб бориш бўйича мухандис-техник ва ишчи ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказиш.
4.2. Барча мухандис-техник ва ишчи ходимларни авария ва бахтсиз ходисаларни олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари ва навбатдан ташқари йўриқномадан ўтказиш.
4.3. Аниқланган камчиликлар бартараф этиш юзасидан чора-тадбир ишлаб чиқиш ва тасдиқланган чора-тадбир нусхасини Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Донни сақлаш ва қайта ишлашда саноат хавфсизлиги инспекциясига тақдим этиш.
4.4. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги Қонун ва қонун ости ҳужжатлари талабларига амал қилган ҳолда ишларни ташкил этиш ва олиб бориш тавсия этилади.
V. Хулоса ва топшириқ:
1. Ўтказилган текшириш якунига кўра, Саноат хавфсизлиги соҳасидаги Қонун ва қонун ости ҳужжатлар талабларига риоя этмагани учун жамият рахбарининг 1-ўринбосари Шукуров Дилмурод Шакирович ва жамият механиги Бургутов Салим Хамраевичларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
97 моддаси 1-қисмини қўллаб жаримага тортиш.
2. "Euro Bakery" МЧЖ (СТИР 302365232) Жамиятдаги Саноат хавфсизлиги ҳолати, талаб даражасида эмас.
3. Аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, аниқланган камчиликларнинг бажарилганлиги ҳақида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Донни сақлаш ва қайта ишлашда саноат хавфсизлиги инспекциясига жорий йилнинг 31 октябр кунига қадар ёзма ахборот киритилсин.
Манзил: Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси жойлашган жой (100011) Тошкент шаҳри. Шайхонтоҳур тумани, М-14, 27 уй.
Do'stlaringiz bilan baham: |