Тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар Қўнғизлар ёки қаттиқ қанотлилар


Пашшалар ёки икки қанотлилар (Diptera) туркуми


Download 75 Kb.
bet4/7
Sana23.06.2023
Hajmi75 Kb.
#1651001
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
tli zgarish bilan rivozhlanuvchi asha

5. Пашшалар ёки икки қанотлилар (Diptera) туркуми.


Икки қанотлилар – турлар сонининг кўплиги ва хилма – хиллиги билан биринчи ўринни эгаллаган ва ер юзида энг кўп тарқалган ҳашаротлардан бири. Икки қанотлилар танаси ихчам тузилган, оғиз органи санчувчи – сўрувчи типда, кўкрак бўғимларини катта ва фақат устқаноти сақланган. Мураккаб катта кўзи бошининг катта қисмини эгаллаган, мўйловлари узун – парсимон ёки калта; кўкрак бўғимлари хитин билан қопланган, қоринча қисми каттароқ бўлади. Оёқлари ҳар хил узунликда. Уст қаноти яхши ривожланган, ост қанотида фақат калта ўсимта сақланган (у учиш ҳаракатини текислашга хизмат қилади, баъзиларида учганда овоз чиқарувчи вариллоққа айланган). Танасининг устки қалин сезгир хитин тукчалар билан қопланган. Калта мўйловлари пашшаларда оёқ учидаги тукчалар маза билишга ҳам хизмат қилади. Пашшалар – жуда ҳаракатчан, учқур ҳашаротлардир.
Личинкалар оёқсиз; лекин унинг танасидаги турли ўсимта ва тукчалар кўпинча ҳаракатга ёрдам беради. Узун мўйловли пашшаларнинг сувда яшайдиган личинкаларида бош, оғиз органлари ва кўпининг дум қисмида турли ўсимталар ривожланган. Бу қуртларнинг кўпчилиги сувнинг бетига кўтарилиб, ҳаводан нафас олади. Калта мўйловли икки қанотлиларнинг қуртлари кам ҳаракат. Улар кўпинча чириндилар, гўшт, тезак ёки нажасда ривожланади. Бўкалар, сўналар чорва молларидан; қорамол, қўй, эчки, туя кабиларга зарар етказади. (вольферат пашшаси).
Узун мўйловли пашшалар (Nematocera) кичик туркумига мансуб икки қанотлиларнинг оёқлари, мўйлови жуда узун ва тукли. Қуртларининг боши катта, танаси таксимон ўсимталар билан қопланган; оғиз органи яхши ривожланган. Бу қуртларнинг деярли ҳаммаси сувда яшаб, ўсимлик, чиринди ёки ҳайвонлар билан озиқланади. Ғумбаги ҳаракатчан.
Чивин (кечки – чақувчи пашша) лар кечаси ҳаёт кечиради, урғочилари қон сўриб овқатланади. Кенг тарқалган кулекс чивини қушларда безгак касали тарқатади. Безгак чивини – анофелес одамга уч хил паразит – қон плазмодияларини тарқатиб, хавфли безгак касалини тез тарқалишига сабаб бўлади. Бундан бошқа сариқ безгак, фил касали паразити, япон энцефалити (мия касали) ва бошқа хасталикларни тарқатиб инсон саломатлигига катта зиён етказади. Мазкур оилага кирувчи эйдис (Aedes) ҳам сариқ безгак ва спорохит вирусларини тарқатади.



Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling