4-ҳафта.
Диний бағрикенглик, толерантлик – халқлар
дўстлигининг муҳим пойдевори
1-босқич(20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида маълумотлар сўралади. Талабалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари ” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади
2-босқич(20 дақиқа). Миллатлар дўстлиги тинчлигимиз ва тараққиётимиз учун энг муҳим омил эканлиги ёшлар онгига сингдирилади. Динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатиши. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланиши, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таяниши кўрсатиб берилади. Инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликка даъват этилади.
3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга оилапарварлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Оилапарварлик – инсонларнинг ўз оиласига, ўз Ватанига муҳаббати ва садоқатини ифодалайдиган тушунча бўлиб, у одамларнинг яшаб турган, уларнинг авлод-аждодлари туғилиб ўсган жой, ҳудуд, ижтимоий муҳитига нисбатан меҳр-муҳаббати ва севгиси эканлиги айтилади. Талаба-ёшлардан оила ҳақида ибратли ҳикоялар, шеърлар, мақоллар сўралади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифи билан 2018 йил БМТ ялпи сессиясида қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюцияни талабаларга таништириш ва резолюцияда илгари сурилган барча учун таълим олиш имкониятини тақдим этиш, саводсизлик ва билимсизликни бартараф этиш, диний бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни ўрнатиш, диний эркинликни таъминлаш, диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик каби мақсадларни тушунтириш тавсия этилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб юқорида берилган китоблардан бири ҳақида сўралади. Шеърларни ўқиб, ёд олганлар айтиб беришади. Талабалар томонидан драмалардан парчалар қўйилса, дарс самарадорлиги янада ошади. Ўқишга берилган китобларга якуний хулоса ясалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |