3-ҳафта.
Биз ёшлар соғлом турмуш тарафдоримиз!
1-босқич(20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич(20 дақиқа). 26 июнь – “Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан ёшларни турли иллатлардан ҳимоя қилишга қаратилган тарғибот ишларини олиб бориш. Гиёҳвандликнинг турлари ва оқибатлари ҳақида мутахассис иштирокида тадбирлар ва суҳбатлар уюштириш.
3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга жавонмардлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Жавонмардлик (форсча жавонмард – мард йигит) — X -XIII асларда Хуросон ва Мовароуннахрда кенг тарқалган ижтимоий ҳаракат бўлганлиги.
Жавонмардлик борини йўклар билан баҳам кўриш, йўғига шукр қилиб, фақат ўз ҳунари эвазига кун кўриш, ўзини дўстлар хизматига бағишлаш, бошқаларга беминнат ёрдам курсатиш, ҳожатбарорликни ҳаётнинг мазмуни деб билиш, дўст-биродарлар номуси, шарафини ҳимоя қилиш, зоҳиран ва ботинан пок юриб, пок яшашни англатадиган тушунча эканлиги ҳақида маълумот бериш.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |