Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Download 83.41 Kb.
bet33/35
Sana23.10.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1717407
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

2-босқич(20 дақиқа).
Таълим муассасасида ёш авлодни меҳр ва мурувват руҳида тарбиялаш, бой касбий ва ҳаётий тажрибалар, эзгу анъаналар, маданий-маърифий қадриятларнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида талабалар ва кекса фахрийлар ўртасида «Икки авлод учрашуви», «Касб фаолияти сабоқлари» тадбирларини ўтказиш.
3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга бунёдкорлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Бунёдкорлик – бунёд этиш, яратувчилик, ижодкорликни англатувчи тушунча. Жамият тараққиётининг туб бурилиш даврларида, ўзгариш ва ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида бунёдкорликнинг яратувчанлик, халқни бирлаштириш ва эзгу мақсадлар сари сафарбар этиш имкониятларидан самарали фойдаланиш катта аҳамият касб этиши борасида тушунча берилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.

ИЮНЬ ОЙИ


1-ҳафта.


Экология ва атроф-муҳит


1-босқич(20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич(20 дақиқа). 5 июнь – “Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни” тадбирлари самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор бериш Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида маълумот бериш.
3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга вазминлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Вазминлик ҳар қандай шароитда ҳам оқибатини ўйлаб, ҳис-ҳаяжонга берилмасдан, фикр-мулоҳаза асосида иш юритиш, оғир-босиқлик фазилати эканлиги.
Вазминлик ўзини тута билиш, сермулоҳазалилик, шошилиб хулоса чиқармаслик, етти ўлчаб бир кесишни англатиши. Сабр-тоқат, чидам, мулоҳазакорлик, андишалик, мардлик ва орият вазмин одамга хос хусусият эканлиги.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.




Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling