Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Download 83.41 Kb.
bet2/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

1-босқич (20 дақиқа). Ахборотлардан хабардорлик ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қисқача танишиш.
2-босқич (20 дақиқа). Ахборот соати мавзусини ёритиш.
3-босқич (20 дақиқа). Талабалар билан фазилатлардан бири ҳақида суҳбатлашиш ва шу фазилатни кенг тарғиб қилиш. Мазкур фазилатнинг зидди бўлган иллатдан сақланишга чорлаш.
4-босқич (20 дақиқа). Бадиий адабиётлар билан танишиш босқичи.

СЕНТЯБРЬ ОЙИ


1-ҳафта


«Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!»


1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда юз бераётган янгиликлар ҳақида талабалар ўз билганларини айтиб берадилар. Шундан сўнг мураббий талабаларга етказилиши зарур бўлган ахборотни беради.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизни мустабид тузум кишанларидан озод қилиб, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Ўзбекистон давлат мустақиллиги байрамига бағишланган мавзулар кенг тушунтирилади. Талабалар ўртасида давра суҳбати асосида мустақиллик солномаси кўриб чиқилади.
3-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга ватанпарварлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Талабаларнинг ватанпарварлик ҳақидаги фикрларини бирма-бир тинглаш (шеърлар, ривоят ва мақоллар айтилиши мумкин). Шунингдек, мазкур фазилатнинг зидди бўлган иллат ҳақида ҳам сўз юритилиши мумкин.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.




Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling