Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Download 83.41 Kb.
bet14/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

ДЕКАБРЬ ОЙИ


1-ҳафта.


Қомусимиз – эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати.
1-босқич(20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабаларнинг фикр-мулоҳазалари сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Талабаларга кейинги ҳафтада бўладиган янгиликлардан хабардор бўлиб келиш топшириқ берилади.
2-босқич(20 дақиқа). Конституция бош қомус эканлиги, унинг жамият сиёсий ҳаётидаги аҳамияти ва роли ҳақида, 8 декабрь – “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун” – умумхалқ байрами деб эълон қилинганлиги ҳақида маълумот берилади. Конституциянинг 30 йиллик байрами тарғиботи ҳақида гапирилади. Талабалардан Конституциянинг моддаларини билиш борасидаги билимлари текширилади. Конституция моддаларидан ўқиб-эшиттирилади.
3-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга ҳалоллик ва поклик фазилати ҳақида тушунча бериш. Ушбу маънавий фазилат ўзбек халқига ота-оналаридан мерос бўлиб келаётган қадрият эканлиги. “Ўз пешона тери билан ҳалол турмуш кечирадиган инсон ҳаётидан мамнун ва рози бўлиб, қалби ва юраги осойишта, виждони пок, руҳий олами барқарор бўлиб, элнинг ҳурматини қозониб яшайди. Иккинчи томондан, бу дунёда енгил-елпи, ҳар хил нопок йўлларга берилиб, инсоний бурчини унутиб, мол-дунёга интилиб яшаган одам, энг ачинарлиси шуки, ҳаётининг сўнгида армон ва надоматларга ботиб ўз умрини тугатади”, жумласининг мазмунини тушунтириб бериш.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.


Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling