Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


-ҳафта. Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси


Download 83.41 Kb.
bet22/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

3-ҳафта.


Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси


1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага юз бераётган янгиликлар билан танишиб келиш топшириғи берилади.
2-босқич (20 дақиқа). Соғлом турмуш тарзи, бу – ҳар қандай касалликлар профилактикаси ва саломатлик, куч-қувват гарови эканлиги. У инсоннинг турли қирраларини ривожлантириш, муваффақиятга эришишига кафолат бўлиши. Ҳақида гапирилаиб, Соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этган одам оиласи, меҳнат жамоаси, умуман, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, турли мураккаб вазиятларни енгиб ўтиб, ҳаёт қийинчиликлари олдида ўзини йўқотмасликка ўрганиши борасида фикр-мулоҳаза юритилади. Соғлом турмуш тарзининг 7 та қоидаси таништирилади: спорт, тўғри овқатланиш, зарарли одатлар, кун тартиби, ижобий кайфият, тоза ҳаво, шахсий гигиена. Иложи борича тиббиёт ходими ва мутахассислар билан биргаликда ташкил қилинса, дарс самарали бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 октябр кунги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида келтирилган имкониятлар талабаларга етказилади.
3-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга сахийлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Сахийлик - ҳеч кимдан нарсасини, яхшилигини аямаслик; ҳотамлик хислатини англатувчи тушунча эканлиги. Сахий одам ҳаётдан завқланиб яшаши, кимнидир хурсанд қилса, ўзи ҳам у билан тенг хурсанд бўлиши ва бошқа хислатлари айтиб берилади. “Очкўзда бўлса ҳам - йуқ, сахийда йўқ булса ҳам - тўқ”, “Сахий билан бахил бир қудуқдан сув ичмас”, “Сахий топса, барча ер, бахил топса, босиб ер” каби мақолларнинг мазмуни ҳақида тушунча берилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг 1-босқичи учун Сервантеснинг “Дон Кихот” асари, 2-босқич учун Нодар Думбадзенинг “Абадият қонуни”, 3-босқич учун Алберт Камюнинг “Бегона”, “Вабо”,
4-босқич учун А.С.Пушкиннинг “Евгений Онегин” асарлари бўйича фикр алмашилади. Ўқиган талабалардан китоб ҳақидаги таассуротлари сўралади. Қизиқарли жойларидан мутоала қилинади.


Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling