Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


-ҳафта. Ўзбекистонда аёлларга эътибор


Download 83.41 Kb.
bet23/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

4-ҳафта.


Ўзбекистонда аёлларга эътибор


1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабаларнинг хабардорлик даражаси аниқланади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич (20 дақиқа). 23 февраль - “Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси” тузилган кун (1991). Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси таркибига ҳаммаси бўлиб 1 та республика (Қорақалпоғистон Республикаси), 12 та вилоят хотин-қизлар қўмиталари, Тошкент шаҳри Хотин-қизлар қўмитаси, 38 шаҳар, 170 туман жамоалари ва турар жойларда ташкил этилган хотин-қизлар қўмиталари кириши, Қўмита қошида хотин-қизларнинг қарашларига қараб турли-туман профессионал, ижодий ва бошқа уюшмалар (жумладан, “Олима” аёллар уюшмаси) тузилганлиги ҳақида гапирилади.
Қўмита жамиятда хотин-қизларнинг ролини ошириш, уларнинг қизиқишларини ҳимоя қилиш, турли-туман маънавий ва маданий талабларини қондириш, аёлларга ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам бериш, оилани, оналик ва болаликни, халқлар ўртасидаги дўстликни ва ўзаро ҳамкорликни муҳофаза қилиш, тинчлик ва ижтимоий тараққиёт учун аёлларнинг халқаро демократик ҳаракатига Ўзбекистон аёлларининг иштирок этишларини таъминлаш каби вазифаларни олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида ўз фаолиятини амалга ошириб, аёллар манфаатларини ҳимоя этувчи, демократия ва ижтимоий адолат мавқеида турувчи жамоат ташкилотлари, партиялар ва ҳаракатлар билан ҳамкорлик қилиши ҳақида айтилади.
Баҳор фасли байрамларга бой фасл бўлиб, унинг илк байрами 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами эканлиги ва жамиятимизда хотин-қизларнинг тутган ўрни тўғрисида ёшларга тўлиқ маълумот бериш. Хотин-қизларни ардоқлаш, ҳурмат қилиш ҳақида гапирилади.
Ўзбекистон Республикаси Прездиенти Шавкат Мирзиёев томонидан аёлларга яратилаётган имкониятлар, хусусан, таълимда магистратура босқичида таҳсил олаётган талаба-қизларга тўлов-шартномалари тўлаб берилаётгани, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб талаба-қизлар фақат давлат гранти асосида магистратура босқичида таҳсил олиши, “Аёллар дафтари” ҳақида, 2022-2024 йиллар учун «Бизнес аёллар» дастури, эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган талаба қизларнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан қопланишини талабаларга етказиш тавсия этилади.

Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling