Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Download 83.41 Kb.
bet20/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

ФЕВРАЛЬ ОЙИ


1-ҳафта.


Темур тиғи етмаган жойни қалам билан олди Алишер
1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабаларнинг хабардорлик даражаси синаб кўрилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Талабаларга кейинги ҳафтада янгиликлардан хабардор бўлиб келишлари топширилади.
2-босқич (20 дақиқа). 9 февраль – буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501) таваллуд топган кун муносабати билан буюк бобомиз фаолияти тўғрисида кенгроқ маълумот бериш. А.Навоийнинг асараларида комил инсон, ватанпарварлик, ростгўйлик, адолат ва бошқа инсоний фазилатларнинг акс эттирилганлиги ёритиб берилади. Навоий асарларидан бугунги ёш авлодни тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида гапирилади.
3-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга иффатлилик фазилати ҳақида тушунча бериш. Иффатлилик (араб, соф, покиза, беғубор) маъноларини англатиб, халқимизга хос азалий фазилат бўлиб, маънавий поклик, ор-номус ва ҳаё каби маъноларни англатиши. Иффат кўпроқ аёлларга хос фазилат бўлиб, бокиралик, шарму ҳаё тимсоли. Иффат соҳибаси бировнинг кузига тик қарашга ботинмаслиги, унинг туғма фазилат бўлиб, таълим-тарбия, соғлом муҳит таъсирида кучайиши мумкинлиги.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.



Февраль ойида ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар

1-босқич учун:

Сервантес “Дон Кихот” асари

2-босқич учун:

Нодар Думбадзе “Абадият қонуни” асари

3-босқич учун:

Алберт Камю “Бегона”, “Вабо”

4-босқич учун:

А.С.Пушкин “Евгений Онегин”



Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling