Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга ҳаё, уят, андиша фазилати ҳақида тушунча бериш


Download 83.41 Kb.
bet12/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга ҳаё, уят, андиша фазилати ҳақида тушунча бериш. Ҳаё – ахлоқшунослик тушунчаси. Муҳим ахлоқий меъёр, айни пайтда хулқий гўзалликнинг асосий белгиларидан бири эканлиги. Ҳаё уят ҳисси билан ўхшаш бўлса-да, аслида андиша ва ибога яқин фазилат тарзида намоён бўлиши, унинг нафосат билан уйғунлашиб кетиши. Уят ҳиссида инсоннинг ўзи содир этган ёки бошқалар воситасида амалга оширилган ахлоқийликка зид хатти-ҳаракатларидан ноқулай вазиятга тушиш, ўнғайсизланиш ҳолати пайдо бўлиши.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб
1-босқич учун Аҳмад Яссавийнинг “Ҳикматлар”, 2-босқич учун Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи, 3-босқич учун Саид Аҳмаднинг “Уфқ” трилогияси, 4-босқич учун Тоҳир Маликнинг “Талваса” асари бўйича фикр-мулоҳазалар олиб борилади. Китобни ўқиган талабалардан қизиқарли жойларидан гапириб беришлари сўралади. Кейинги ҳафтага китобни ўқиб келишлари буюрилади.

3-ҳафта.


Китобхонлик – буюк келажак кафолати




1-босқич(20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич(20 дақиқа). Ёшларни китобни севишга, энг китобхон мамлакат даражасига чиқишимиз йўлида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда китобхонлик бўйича олиб борилаётган сиёсат, китобхонлик бўйича ўтказилаётган тадбирлар ва уларнинг ёшлар маънавий дунёсига таъсири ҳақида гапирилиб, талабаларни китоб ўқишга қизиқтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2017 йил 13 сенябр кунги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорида белгиланган китобхонлик маданиятини ошириш ва китоб мутолааси учун яратилган шароитлар талабаларга етказилади. Шунингдек, Президент томонидан илгари сурилган “Ёш китобхон”. “Ёш китобхон оила” танловлари иштирокчилари/ғолиблари бўлса, улар мазкур танлов ҳақида гапиришлари тавсия этилади.

Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling