Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


- ҳафта. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор


Download 83.41 Kb.
bet17/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

4- ҳафта.


Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор
1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан маълумот олиш. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Талабаларга кейинги ҳафтада бўладиган янгиликлардан хабардор бўлиб келиш топшириқ берилади.
2-босқич (20 дақиқа). Бугунги кундаги адабиёт ва санъатнинг аҳволи, ёшлар маънавий оламига таъсири, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ижод аҳлига кўрсатаётган юксак эътибори, ҳозирги замон адабий муҳитида содир бўлаётган ижобий жараёнлар тўғрисида батафсил маълумот бериш. Иложи борича адабий ижодкорлардан бирини олиб келиб унинг адабий ҳаёти билан танишилса, дарс янаям самаралироқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан ўттказган учрашувида билдирган фикрлари гапирилади.
3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга миллатпарварлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Миллатпарварлик – инсоннинг ҳаёти ва фаолияти давомида ўз миллатининг ўзига хос жиҳатларига ҳурмат ва садоқат руҳида қараши, миллий менталитет, урф-одат, тафаккур тарзини чуқур ҳис этган ҳолда, миллатнинг ҳар томонлама тараққий топишига хизмат қилиши ва у билан боғлиқ дунёқарашнинг намоён бўлишини ифодаловчи тушунча эканлиги.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб юқорида берилган китоблардан бири талабалар ўртасида муҳокама қилинади. Китобдан олинган таассуротлар ҳақида сўралади. Китобга якуний хулоса ясалади.

ЯНВАРЬ ОЙИ


2-ҳафта. Янги йилингиз қутлуғ бўлсин, азиз юртдошлар!


Мардлар қўриқлайди Ватанни
1-босқич (20 дақиқа). Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги йил табриги замирида юрт келажаги ва ватан равнақи масалаларини тарғиб қилиш
Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич (20 дақиқа). 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказиладиган “Жасорат дарслари” машғулотларини олиб бориш. 1992 йил 14 январь куни Республика Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий тузилмалар мустақил Ўзбекистон тасарруфига ўтказганлиги ва 1993 йилнинг 29 декабрида 14 январь юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилиниши ҳақида маълумотлар бериш. 

Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling