Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга эзгулик, фазилати ҳақида тушунча бериш. Эзгуликнинг олий қадрият эканлиги. “


Download 83.41 Kb.
bet18/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

3-босқич (20 дақиқа). Талаба-ёшларга эзгулик, фазилати ҳақида тушунча бериш. Эзгуликнинг олий қадрият эканлиги. Эзгуликка садоқати бўлмаган, бирор нарсага ихлос қўймаган, ишонмаган одам қўрқинчлидир” иборасининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтирилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.

Январь ойида ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар

1-босқич учун:

Зулфиянинг “Ҳижрон кунларида”, “Куйларим сизга”, “Мушоира” шеърлари

2-босқич учун:

Ҳамид Олимжон “Ўзбекистон” шеъри, “Муқанна” драмаси

3-босқич учун:

Абдулла Орипов “Ўзбекистон”, “Онажон”, “Биринчи муҳаббатим”, “Соҳибқирон” драмаси

4-босқич учун:

Ўлмас Умарбеков “Фотима ва Зуҳра”


3- ҳафта.


Маънавий баркамол ёшлар – юрт келажаги


1-босқич(20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич(20 дақиқа). Маънавий баркамол инсон — комил инсон тушунчаси билан ҳамоҳанг эканлиги. Маънавий баркамол инсон тушунчаси соғлом авлод тушунчаси билан боғлиқлиги. Маънавий баркамол инсон ахлоқи ва одобини, уларда шаклланган барча ижобий хислатларни, уларнинг инсонларга, жамиятга ва Ватанга бўлган муносабатларидан тортиб, токи оилага, ота-онага ва бошқаларга муносабатларининг барча қирраларини қамраб олиши ҳақида айтилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидлаган “Маънавият Янги Ўзбекистоннинг икки устунидан бири” эканлиги талабаларга тушунтирилади.
3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга илмли бўлиш фазилатининг мазмун-моҳиятини тушунтириш. Илмли бўлиштурли-туман эътиқод, тил ва ирққа мансуб одамларни бирлаштирувчи, барчага баробар хизмат қилувчи беминнат фазилат эканлиги. Илмсизлик одам боласини қанчалик ҳайвонот оламига етакласа, билим шунчалик одамни ҳайвонот дунёсидан маънавият оламига олиб ўтиши мумкинлиги. Муҳаммад алайҳиссаломнинг “Ҳар бир мусулмонга талаби илм қилиш фарздур..., бир соат илм ўрганиш кечаси билан намоз ўқиб чиқишдан афзалдир. Бир кун илм ўрганиш уч ой рўза тутгандан яхшироқдир”, деган ибратли сўзларининг мазмун-моҳияти.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг 1-босқичи учун Зулфиянинг “Ҳижрон кунларида”, “Куйларим сизга”, “Мушоира” шеърлари, 2-босқич учун Ҳамид Олимжоннинг “Ўзбекистон” шеъри, “Муқанна” драмаси, 3-босқич учун Абдулла Ориповнинг “Ўзбекистон”, “Онажон”, “Биринчи муҳаббатим”, “Соҳибқирон” драмаси, 4-босқич учун Ўлмас Умарбековнинг “Фотима ва Зуҳра” драмалари ҳақида ўқиганлардан мазмуни сўралади. Шеърлардан ёд олиб келиш топширилади.


Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling