Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Download 83.41 Kb.
bet21/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

2-ҳафта.
Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим


1-босқич(20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабаларнинг хабардорлик даражаси текширилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари ” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага янгиликлар билан танишиб келиш топшириқ берилади.
2-босқич(20 дақиқа). 14 февраль – ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) таваллуд топган кунни кенг нишонлаш ва бу орқали миллий қадриятларимизга ёт бўлган одатлардан талаба-ёшларни ҳимоя қилиш ишларини олиб бориш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади.


3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга сабр ва қаноатлилик ҳақида тушунча бериш. Сабр ва қаноатлиликинсонларнинг шукроналик ҳисси билан яшаши. Сабр ва қаноат инсоннинг мустаҳкам иродали, чидамли, сабот ва матонатли эканлигидан далолат бериши. Сабрнинг ғазабни шижоатга, шиддатни ҳалимга, катталикни тавозега, ёмонликни яxшиликка айлантира олиш хусусияти.
У ҳақда Алишер Навоий ўзининг “Маҳбуб ул-қулуб” асарида қаноат ҳақида: “Қаноат – бир чашмадирки, олган билан унинг суви қуримайди; у бир xазинадирки, ундаги бойлик камаймайди, у бир экинзордирки, уруғи иззат ва шафқат ҳосилини беради; у бир дараxтдирки, унда қарам бўлмаслик ва ҳурмат меваси бор”. “Қаноат шундай бир гавҳарки, элни бу икки балодан xалос қилади ва халқни бундай офатдан қутқаради” деган эътирофлари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ташкил этилган Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ҳақида талабаларни таништириш ва мазкур фонднинг navoiyfond.uz платформасига талабаларни кириб танишиши тавсия этилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб юқорида берилган китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Китобни ўқиган талабалардан мазмуни сўралади. Асарларнинг қизиқарли жойларидан парчалар келтирилаб шу китобни ўқишга қизиқтирилади.


Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling