Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлашга контракт № contract number current date


Download 127.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana17.09.2023
Hajmi127.28 Kb.
#1679963
1   2   3   4   5
Bog'liq
TAFU shartnoma shablon 2023-2024 (elektron)

contract_pay_deadline қадар Университетга тақдим этиш. 
2.4.6. Тарафлар томонидан келишилган бошқа шартлар ва кафолатларни бажариш. 
2.4.7. Паспорт маълумотлари, манзил ва алоқа телефонлари ўзгарган вақтидан эьтиборан
беш кун ичида режалаштириш бўлимига хабар бериш. 
2.4.8. Ўқиш жараёнида ўзлаштира олмаслик ҳолатларида Университет тарифлари бўйича
қўшимча хизматлардан фойдаланганлик учун тўловларни амалга ошириш. 
2.4.9. Ўқиш даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш ва Университет
рухсатисиз чет элга чиқмаслик.
2.4.10. Университетга топширилган хужжатлар, шу жумладан умумий ўрта ва ўрта махсус
таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом иловаси билан) ҳақиқий эканлиги
учун Талаба жавобгар, хужжат асл нусхасини ўз вақтида топширилмаслиги, унинг
ҳақиқий эмаслиги аниқланиши талабани Университет талабалари сафидан четлатишга
2


асос бўла олади. Мазкур холатда талабалар сафидан четлатиш ўқишнинг хар қайси
даврида (босқичида, семестрида) амалга оширилиши мумкин.
2.5. Талаба ҳуқуқлари
2.5.1. Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари, Университет талабларига жавоб
берадиган билимларни олиш. 
2.5.2. Университет фаолияти муҳим масалаларини муҳокама қилишда иштирок этиш, ўқув
жараёнининг бошқа иштирокчиларининг қадр-қимматини камситмаган ҳолда ўз
фикрларини эркин ва очиқ ифода этиш. 
2.5.3. Фанларни ўзлаштиришда турли ҳил қийинчиликлар юзага келганда, Университет
ўқитувчилари ва ходимлари томонидан ёрдам олиш. 
3. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби
3.1. 2023-2024 ўқув йили учун белгиланган умумий тўлов ҳақи contract_price_in_number
(contract_price_in_word) сўмни ташкил этади.
3.2. Университет хизматлар нархини ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бундай
ҳолатда Тарафлар қўшимча келишув тузадилар. 
3.3. Ўқиш учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади: 
3.3.1. тўлов ҳақининг камида 50 фоиз миқдорида қисмини contract_pay_deadline . 
3.3.2. тўлов ҳақининг қолган қисмини 2024 йил 1 февральгача.
3.4. Тўлов амалга оширилган кун деб Университет банк ҳисобига тушган кун эътироф
этилади. 
3.5. Талабанинг истагига кўра, 3.1. бандда кўрсатилган ўқиш учун тўлов суммаси 3.3.
бандда кўрсатилган муддатлардан аввал тўланиши мумкин. 
3.6. 3.3. бандда кўрсатилган тўлов шартлари бузилган тақдирда, Университет Талабани
талабалар сафидан чиқаришга ҳақли. 
3.7. Талаба ўқув интизомини ва ички тартиб-қоидаларини бузганлиги, бир семестр
давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги ёки ўқитиш учун
белгиланган миқдордаги тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли талабалар
сафидан четлаштирилганда тегишли ўқув семестри учун амалга оширган тўлови қайтариб
берилмайди.
3.8. Талаба ўз хоҳишига биноан талабалар сафидан четлаштирилганда унинг ўқиган
муддати учун ҳақиқатда сарфланган харажатлар чегирилган ҳолда олдиндан амалга
оширилган тўловнинг қолган қисми қайтарилади.

Download 127.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling