2.5. Талаба ҳуқуқлари:
2.5.1. Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари, Университет талабларига жавоб берадиган
билимларни олиш.
2.5.2. Университет фаолияти муҳим масалаларини муҳокама қилишда иштирок этиш, ўқув жараёнининг
бошқа иштирокчиларининг қадр-қимматини камситмаган ҳолда ўз фикрларини эркин ва очиқ ифода этиш.
2.5.3. Фанларни ўзлаштиришда турли ҳил қийинчиликлар юзага келганда, Университет ўқитувчилари ва
ходимлари томонидан ёрдам олиш.
3. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби
3.1. 2023-2024 Ўқув йили учун белгиланган умумий тўлов ҳақи 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўмни
ташкил этади.
3.2. Университет хизматларнинг нархи ўзгариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бундай ҳолатда
Тарафлар қўшимча келишув тузадилар.
3.3. Ўқиш учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
3.3.1. тўлов ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда 2023 йил 15 ноябргача,
3.3.2. тўлов ҳақининг қолган иккиинчи қисмини 2024 йил 01 март кунигача .
3.4. Тўлов амалга оширилган кун деб Университет банк ҳисобига тушган кун эътироф этилади.
3.5. Талабанинг истагига кўра, 3.1. бандда кўрсатилган ўқиш учун тўлов суммаси 3.3. бандда
кўрсатилган муддатлардан аввал тўланиши мумкин.
3.6. 3.3. бандда кўрсатилган тўлов шартлари бузилган тақдирда, Университет Талабани талабалар
сафидан чиқаришга ҳақли.
3.7. Талаба Университет ташаббуси билан талабалар сафидан чиқарилганда, аввалги тўлаган пул
маблағлари қайтарилмайди. Университет талабалар сафидан чиқарилган давригача, кўрсатилган хизматлар
учун талабадан тўловни амалга оширишни талаб қилишга хақли. Сабабидан қатъий назар (машғулотларга
қатнашмаганлиги сабабли ва х.к). Талаба томонидан тўланган маблағлар, хизматлар кўрсатилган давр учун
тўлов ушланиб қолган холда талабанинг расмий аризасига кўра қайтарилади, қолдиқ маблағларни қайтариш
суммасини ҳисоблаш талабанинг ушбу шартномани бекор қилиш ва қолган маблағларни қайтариш
тўғрисидаги расмий аризаси олинган кундан бошлаб, талабанинг илгари дарс машғулотларига қатнашган
ёки қатнашмаганлигидан қатъий назар, амалга оширилади.
3.8. Талаба/тўловчининг илтимосига биноан пулни қайтариш талабани қабул қилиш тўғрисидаги
буйруқга қадар ҳар қандай тўлов миқдоридан 100 000 (юз минг) сўм ушлаб қолинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |